Умарова Ирода Бакировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек оилаларида эр ва хотинларнинг етакчилик ҳақидаги тасаввурлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/P.1360.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, (DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Жабборов Ҳазрат Хусеинович, психология фанлари доктори (DSc) профессор; Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc) профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек оилаларида эр ва хотинларнинг етакчилик ҳақидаги тасаввурларини тадқиқ қилиш орқали ушбу  жараёнга таъсир этувчи омилларни илмий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек оилаларида эр-хотин ўртасида оилавий етакчиликни белгиловчи тасаввурлар гендер роллар, жуфтликларнинг ёши, этномаданий хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий-демографик омиллар таъсирига боғлиқлиги туфайли эркакларда анъанавий ижтимоий роллар ва иқтисодий масъулият, аёлларда эса эгалитар ёндашувга оид стереотипик тушунчалар билан корреляцияланиши аниқланган;
шаҳар ва қишлоқ оилаларида етакчиликнинг намоён бўлиши эр ва хотиннинг ижтимоий тасаввурларини обектив (гендер, ёш, этнос) ва субектив (шахсий сифатлар, қадрият йўналишлари) омиллар билан узвий боғлиқлигига асосланиб оилавий қадриятлар таъсирида эркаклар ўзларини кўпроқ “етакчи” ролида, аёллар эса “ҳамкор” ёки “мувозанатли” лидерлик услубида идентификациялашларига идентив эканлиги аниқланган;
оилада етакчилик ҳақидаги тасаввурларнинг фарқланишига кўра анъанавий оилаларда иерархик гендер роли, эркакнинг устунлигини ифодаловчи қарашлар, эгалитар оилаларда эса аёл ва эркакнинг мувозанатли ҳамкорлигини устунлиги туфайли “етакчи ролини” қадриятлар ва диний тушунчалар негизида идрок этишнинг ижтимоий роллар идентификациясига боғлиқ жиҳатлари далилланган;
ўзбек оилаларида оилавий етакчиликни белгиловчи қадриятларга кўра эр ва хотин қарашларида статус ва ижтимоий мавқе, меҳр-шафқат ва ғамхўрлик, оила барқарорлиги ва аёл роли, патриархал гендер рол, эр-хотин ҳамкорлиги, ижодийлик ва ўсишга интилиш билан боғлиқ жиҳатларни дифференциал фарқланиши туфайли анъанавий ва эгалитар оилаларда “оила лидери” ҳақидаги тасаввурларга нисбатан гендер стереотипларнинг интегратив таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек оилаларида эр ва хотинларнинг етакчилик ҳақидаги тасаввурлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:   
ўзбек оилаларида эр-хотин ўртасида оилавий етакчиликни белгиловчи тасаввурлар гендер роллар, жуфтликларнинг ёши, этномаданий хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий-демографик омиллар таъсирига боғлиқлиги туфайли эркакларда анъанавий ижтимоий роллар ва иқтисодий масъулият, аёлларда эса эгалитар ёндашувга оид стереотипик тушунчалар билан корреляцияланиши аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг  2025- йил 16-август ПМ 113-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025- йил 16-август ПМ 113-сон маълумотномаси) Натижада ўзбек оилаларида эр ва хотин томонидан етакчиликни тасаввур этишнинг асосида оилавий етакчиликнинг асосий ижтимоий-психологик хусусиятлари  тақсимланиши турмуш ўртоқларнинг шахсий сифатлари, ўзаро тенг ҳуқуқлилиги мулоқот маданияти ва оилавий қадриятлари билан чамбарчас боғлиқлиги илмий асосда исботланган. 
шаҳар ва қишлоқ оилаларида етакчиликнинг намоён бўлиши эр ва хотиннинг ижтимоий тасаввурларини обектив (гендер, ёш, этнос) ва субектив (шахсий сифатлар, қадрият йўналишлари) омиллар билан узвий боғлиқлигига асосланиб оилавий қадриятлар таъсирида эркаклар ўзларини кўпроқ “етакчи” ролида, аёллар эса “ҳамкор” ёки “мувозанатли” лидерлик услубида идентификациялашларига идентив эканлиги аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг  2025- йил 16-август ПМ 113-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025- йил 16-август ПМ 113-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ва қишлоқ оилаларида етакчиликнинг намоён бўлиш хусусиятлари обектив (гендер, ёш, этнос) ва субектив (шахсий сифатлар, қадрият йўналишлари, психологик хусусиятлар) омиллар билан узвий боғланиши мумкинлиги далилланган.
оилада етакчилик ҳақидаги тасаввурларнинг фарқланишига кўра анъанавий оилаларда иерархик гендер роли, эркакнинг устунлигини ифодаловчи қарашлар, эгалитар оилаларда эса аёл ва эркакнинг мувозанатли ҳамкорлигини устунлиги туфайли “етакчи ролини” қадриятлар ва диний тушунчалар негизида идрок этишнинг ижтимоий роллар идентификациясига боғлиқ жиҳатлари далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг  2025- йил 16-август ПМ 113-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025- йил 16-август ПМ 113-сон маълумотномаси). Натижада анъанавий ва эгалитар оилаларда лидерлик шаклларининг ўзига хос психологик ва ижтимоий жиҳатлари эмпирик кузатув ва сўровномалар механизмлари илмий жиҳатдан асосланган.
ўзбек оилаларида оилавий етакчиликни белгиловчи қадриятларга кўра эр ва хотин қарашларида статус ва ижтимоий мавқе, меҳр-шафқат ва ғамхўрлик, оила барқарорлиги ва аёл роли, патриархал гендер рол, эр-хотин ҳамкорлиги, ижодийлик ва ўсишга интилиш билан боғлиқ жиҳатларни дифференциал фарқланиши туфайли анъанавий ва эгалитар оилаларда “оила лидери” ҳақидаги тасаввурларга нисбатан гендер стереотипларнинг интегратив таъсири аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг  2025- йил 16-август ПМ 113-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025- йил 16-август ПМ 113-сон маълумотномаси). Натижада оилага психологик хизмат кўрсатиш тизимига фаоллик кўрсатувчи мутахассислар услубий таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish