Латибжонов Раҳматилло Абдурашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш курси тингловчиларининг коммуникатив компетенсиясини такомиллаштиришда тренинг технологияларидан фойдаланиш (амалиётчи психологлар мисолида)”, 19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/P1078.
Илмий раҳбар: Думаров Машхурбек Хасанович психология фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Ҳожибоев Илҳомжон Исломжонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: амалиётчи психологларни коммуникатив компетенсияларини тренинг технологиялари ёрдамида такомиллаштиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш асосида тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш курси тингловчиларининг коммуникатив компетенсияларини такомиллаштиришда мулоқотдаги мустаҳкамлик, ишончлилик, мослашувчанлик, ўзини таҳлил қилиш ва ижодий фикрлаш қобилиятининг ёш ва жинсга оид тафовутларда ўзаро ривожланишига асосланиб, самарали коммуникация ва профессионал фаолиятдаги муваффақиятни касбий рефлекция даражасида таъминлаш муҳим эканлиги исботланган;
амалиётчи психологларнинг коммуникатив компетенсияларини ривожлантириш учун коллаборатив муҳитда тинглаш, фикрни аниқ ифодалаш кўникмаларини ҳамда менторлар таъсирини кучайтириш муҳимлиги туфайли корпоратив тренинглар орқали шахсий, касбий сифатларнинг интегратив ва барқарор шаклланишига эришиш зарурати аниқланган;
амалиётчи психологларда коммуникатив компетентликнинг шахслараро ўзаро таъсир услубига кўра мулоқотдаги тўсиқларни енгиш кўникмасининг ташкилотчилик қобилияти билан интегратив ривожланиши муҳим эканлиги асосланиб, ишбилармонлик услубининг келишувчанлик кўникмаси билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
амалиётчи психологларнинг коммуникатив компетенсияларини тренинглар орқали ривожлантирувчи модел ижтимоий-коммуникатив мослашувчанликни, ўзгаришларга очиқликни, ички барқарорликнинг коммуникатив сифатлардаги уйғун намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахсга йўналтирилган, рефлексив ёндашувлар синтези асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш курси тингловчиларининг коммуникатив компетенсиясини такомиллаштиришда тренинг технологияларидан фойдаланиш (амалиётчи психологлар мисолида)ни тадқиқ этиш натижалари асосида:
малака ошириш курси тингловчиларининг коммуникатив компетенсияларини такомиллаштиришда мулоқотдаги мустаҳкамлик, ишончлилик, мослашувчанлик, ўзини таҳлил қилиш ва ижодий фикрлаш қобилиятининг ёш ва жинсга оид тафовутларда ўзаро ривожланишига асосланиб, самарали коммуникация ва профессионал фаолиятдаги муваффақиятни касбий рефлекция даражасида таъминлаш муҳим эканлиги исботланган, маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” ва “Шахслараро муносабатлар” модулларига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг ёши ва тажрибаси уларнинг коммуникатив компетенсиялари ҳамда ҳаётий қийинчиликларга қарши курашиш стратегиясига сезиларли таъсир кўрсатиши очиб берилган.
амалиётчи психологларнинг коммуникатив компетенсияларини ривожлантириш учун коллаборатив муҳитда тинглаш, фикрни аниқ ифодалаш кўникмаларини ҳамда менторлар таъсирини кучайтириш муҳимлиги туфайли корпоратив тренинглар орқали шахсий, касбий сифатларнинг интегратив ва барқарор шаклланишига эришиш зарурати бўйича аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон буйруғи билан Психология ўқув-илмий маркази қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув “Ижтимоий психология. Этнопсихология” ва “Психологик тренинг асослари” модулларига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг шахсий хусусиятлари ва психологик тайёргарлиги уларнинг мулоқот услубини белгиловчи муҳим омил эканлиги аниқланиб, бу жиҳатлар амалиётчи психологларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши илмий асосда аниқлаштирилган.
амалиётчи психологларда коммуникатив компетентликнинг шахслараро ўзаро таъсир услубига кўра мулоқотдаги тўсиқларни енгиш кўникмасининг ташкилотчилик қобилияти билан интегратив ривожланиши муҳим эканлиги асосланиб, ишбилармонлик услубининг келишувчанлик кўникмаси билан узвий боғлиқлиги таъсирида аниқланган янгиликлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув “Ижтимоий психология” ва “Психологик тренинг асослари” модулларига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларда ижтимоий-коммуникатив компетентликнинг шахслараро мулоқот самарадорлиги ва ташкилотчилик қобилиятларига боғлиқлиги аниқланиб, тренингларнинг бу жараёндаги ижобий таъсири илмий асосда аниқлаштирилган.
амалиётчи психологларнинг коммуникатив компетенсияларини тренинглар орқали ривожлантирувчи модел ижтимоий-коммуникатив мослашувчанликни, ўзгаришларга очиқликни, ички барқарорликнинг коммуникатив сифатлардаги уйғун намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахсга йўналтирилган, рефлексив ёндашувлар синтези асосида такомиллаштирилган янгиликлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув “Ижтимоий психология” ва “Психологик тренинг асослари” модулларига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-октябрдаги ПМ-139-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг коммуникатив компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи психологик тренинг модели амалий жиҳатдан самарадорлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish