Зокиров Холбек Тилланазар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий кварц асосида атмосферага чидамли қурилиш-безак маҳсулотлари тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2234.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Олим Ғуламжанович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат техника университети, Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, доцент; Холматов Дилшод Сатторжонович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий кварц асосида атмосферага чидамли тайёр қурилиш-безак маҳсулотлари тайёрлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қуруқ қурилиш аралашмаларининг таркиби турли нисбатларда боғловчилар ва тўлдирувчи фракциялари асосида декоратив сувоқ материаллари олиш орқали уларнинг таркиби оптималлаштирилган; 
қуруқ қурилиш аралашмалари таркибига кимёвий пластификатор, модификаторлар ва микротўлдирувчилар киритиш орқали аралашманинг эксплуатацион ва технологик хоссаларига таъсир этувчи нисбатлар аниқланган;
«Фарғонаазот» АЖ да ҳосил бўладиган қаттиқ карбонатли чиқиндиларни кимёвий, дисперсион таркиби ва олинган маҳсулотларга комплекс таъсири меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тўлдирувчи сифатида ишлатиш мумкинлиги асосланган;
қуруқ қурилиш аралашмалари таркибига тўлдирувчи ва микротўлдирувчилар киритилиши орқали калсийгидросиликатлари ҳосил бўлиши ва мустаҳкамлигининг ўзагариши синов натижалари асосида исботланган.
пассив ва фаол компонентлар ўртасидаги оқилона нисбатлар аниқланиб, қоришманинг хусусиятларини тартибга солиш имкониятлари аниқланган.
маҳаллий хомашё асосида ташқи таъсир омилларига чидамли ва мустаҳкам композицион қоришмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган ва уларнинг қотиш кинетикаси математик модел орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндиларидан декоратив қуруқ қурилиш аралашмалари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
маҳаллий цемент ва кварц асосида қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқариш технологияси «Интер паинт» МЧЖ да амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 27-октябрдаги 02/15-3492-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган намуна бугунги кунда мавжуд декортив безак маҳсулотларидан таннархининг арзонлиги билан фарқланади. Бу ўз навбатида корхонанинг иқтисодий самара олишига имкон берган;
қаттиқ карбонатли чиқиндиларни қурилиш материалларига қўллаш орқали янги турдаги қурилиш-безак материаллари ишлаб чиқариш технологияси “Дегрез қурилиш савдо саноат сервис” Х/К да амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 27-октябрдаги 02/15-3492-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий ҳомашёлар асосида олинган янги таркибли қуруқ қурилиш аралашмалари белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб беришини хисобга олиб, келгусида ушбу декоратив қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish