Рахимов Жонибек Рашитовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. “Бухоро вилояти Хадича кўлидаги зоопланктон ва макрофитларни аниқлаш, уларни кўпайтириш ҳамда балиқчиликда қўллаш биотехнологияси”, 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1422.
Илмий раҳбар: Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.08.09.
Расмий оппонентлар: Халилов Илхом Маматқулович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Кузметов Абдулаҳмет Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти Хадича кўли сув таркиби, зоопланктон организмлари ва макрофитларини аниқлаш, уларни кўпайтириш ҳамда балиқчиликда қўллаш биотехнологияси орқали балиқ маҳсулдорлигини оширишдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хадича кўли шароитида зоопланктонларнинг 36 тури, макрофитларнинг 53 тури ҳамда балиқларнинг 16 тури таркиби аниқланиб, уларнинг биологик хилма-хиллиги бўйича илмий маълумотлар базаси шакллантирилган;
Хадича кўлида истиқболли зоопланктон турларидан Дапҳниа магна (Страус, 1820) ва Брачионус cалйcифлорус (Паллас, 1766), макрофитлардан Лемна минор (Л.) ҳамда Азолла cаролиниана (Wиллд.) турларини лаборатория ва ярим ишлаб чиқариш шароитида кўпайтиришнинг биотехнологик асослари ишлаб чиқилган ва уларни биргаликда ўстириш орқали юқори биомасса олиш имконияти асосланган;
зоопланктон ва макрофитларни балиқчиликда қўшимча озуқа сифатида қўллаш асосида балиқ чавоқларининг ҳаётчанлигини ошириш ва ўлим кўрсаткичини камайтиришга қаратилган самарали озиқа рациони яратилган;
“Гербапротозоа” биотехнологик ҳовузида ўстирилган макрофит ва зоопланктонлардан фойдаланиб ишлаб чиқилган “Фитозоопротеин” янги балиқлар озуқаси ёрдамида балиқ маҳсулдорлигини ошириш имконяти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти Хадича кўлидаги зоопланктон ва макрофитларни аниқлаш, уларни кўпайтириш ҳамда балиқчиликда қўллаш биотехнологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зоопланктон организмлар ва юксак сув ўсимликларини истиқболли турларини кўпайтириш биотехнологияси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Бухоро вилоятидаги балиқчиликка ихтисослаштирилган “Хайри обод замини саховати” ҳамда “Сайфулло балиқчилик кўли” МЧЖ балиқчилик фермер хўжаликларида амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-1479-сонли маълумотномаси). Натижада, балиқ човоқларини оқсилга боу сув ўсимликларидан Лемна минор (Л.), Азолла саролиниана (Wиллд.), зоорланктонлардан Дарҳниа магна (Страус, 1820) ва Врасҳионус cалйcифлорус (Паллас, 1766) билан қўшимча таъминлаш натижасида балиқ личинкаларини ўлим кўрсатгичи пасайиб, омон қолиш имкониятини 30–35% га ошириш имконини берган;
“Гербапротозоа” биотехнологик ҳовузида етиштирилган макрофит ва зоопланктонлардан балиқларнинг ривожланиш босқичларига мос Фитозоопротеин балиқ озуқаси Қоровулбозор туманидаги “Қахрамон Камол” балиқчилик фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-978 сонли маълумотномаси). Натижада, балиқлар ҳамда уларнинг личинкаларини озиқлантириш орқали личинкалар нобуд бўлиш ва касалланиш кўрсаткичи 32% дан 20–15% гача пасайиши ҳисобига балиқ самарадорлигини 17–20% дан 25–30% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish