Сотиболдиева Гўзалхон Толибжоновнанинг
фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси колматажланган тупроқлари генезиси ва биогеокимёвий рақамли хариталари тузиш методологиясини такомиллаштириш”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/В300.
Илмий маслаҳатчи: Ғуломжон Юлдашев, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Гончаров Владимир Михайлович, биология фанлари доктори, профессор; Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси колматажланган типик бўз, оч тусли бўз ва сур- тусли қўнғир тупроқларнинг генезиси, геокимёвий хосса-хусусиятларини элементар геокимёвий ланшафтларда аниқлаш ҳамда биогеокимёвий рақамли хариталар тузишни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий: 
Фарғона водийси шароитида колматажланган тупроқлар колматаж қатламининг генезисида асосан тупроқ типчаси, антропоген омил ва дарё сувлари таркибидаги қалқиндилар билан боғлиқлиги исботланган;
колматажланган тупроқлардаги макро-, микро-, ултромикроелементлар (Cу, Зн, Мн, Б, Мо, Фе, Рб, Тҳ, Cе, Cс, Та, Ли, Эу, Тб, Ҳф, Сб, Йб, Ла, См, Ас, Ср ва бошқалар) кларклари  билан элеменларнинг тупроқ ва литосфера кларки ўртасидаги ижобий ҳамда салбий корреляциялари аниқланган;
элементларнинг геокимёвий ва энергетик хоссалари асосида педогеокимёвий провинсиялар ҳосил бўлиш механизмлари ва колматаж қатлам қалинлигига мос фон миқдорлари ишлаб чиқилган, На, К, Cа, Сc, Ср, Мн, Фе, Cо, Cу, Зн, Ас, Бр каби элементларни профил бўйича аккумуляцияси яққол кузатилмаганлиги аниқланган;
ғўза, писта, шафтоли, бодом органларида 32 та кимёвий элементларнинг ўртача кларк миқдори, уларнинг тебраниш чегаралари ва дифференциация қонуниятлари аниқланиб, колматажланган қатлам қалинлиги билан биогеокимёвий боғлиқлик қонуниятлари очиб берилган; 
Фарғона водийсида ҳар хил даражада колматажланган тупроқларнинг геокимёвий барерларида элементларнинг кларк консентрацияси (КК), кларк тақсимоти (КТ), радиал миграцияси (Кп) ва ўсимликларнинг биологик сингдириш коеффициентлари (Ах) аниқланган;
илк бор Фарғона водийси колматажланган тупроқларининг ягона атрибутли ГАТ базасига тизимли интеграциялаш, интерполяция усулларини қўлланиш асосида чегаралари, майдони ва биогеокимёвий ҳолатини акс эттирувчи АрcГИС Онлине муҳитида уларнинг юқори даражада визуаллаштирилган интерактив рақамли харитаси тузиш  методологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси колматажланган тупроқлари генезиси ва биогеокимёвий рақамли хариталарини тузиш методологиясини такомиллаштириш” мавзуси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
“Кучсиз колматажланган тупроқли ерларда боғлар барпо қилиш бўйича тавсиянома” Фарғона, Андижон вилоятларининг Ўзбекистон, Риштон, Марҳамат туманлари ҳамда Қувасой шаҳридаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-908-сон маълумотномаси). Натижада, кучсиз колматажланган тупроқлар қатлам қалинлигини, унумдорлигини сақлаш ва ошириш, олма, ўрик, шафтоли, бодом, пистани шу тупроққа мос навларини танлаш ҳамда улардан юқори ва сифатли ҳосил олишда мажмуавий агротехник, агрокимёвий ва мелиоратив тадбирлар тизимини амалга оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Фаргона вилоятида “Мирвоҳид” ва Андижон вилоятида “Мирзаев Шухрат”, “Бегзод полвон” фермер хўжалиглари пахта-ғалла майдонларида колматажланган эскидан ва янгидан суғориладиган типик бўз, оч тусли бўз ҳамда сур тусли қўнғир тупроқлари, ғалла ва ғўза ўсимлигида Cа, Ла, Cе, Се, Ҳг, Тб, Тҳ, Cр, Ҳф, Ба, Ср, Cс, Ни, Сc, Рб, Зн, Cо, Мн, На, К, См, Мо, Лу, У, Йб, Ау, Нд, Ас, Та, Фе, Эу, Сб ва бошқа кимёвий элементларнинг миқдорлари аниқланган, биогеокимёвий хусусиятлари ҳамда фон миқдорлари ишлаб чиқилган,  шу асосда минерал ва органик, биомикроелементли комплекс ўғитлардан тўғри фойдаланиш режаси ва меъёрлари ишлаб чиқилиб, жами 294 га ер майдонда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш жараёнларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-908-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд тупроқлари ва ўсимликларни сифат жиҳатдан тавсифлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, экологик-мелиоратив мониторинг ишларини олиб бориш, минерал ва органик, биомикроелементли ўғитлардан тўғри фойдаланиш, экологик тоза ва сифатли ҳосил етиштириш ҳамда бошқа сердаромад қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш имконини берган; 
“Жанубий Фарғонанинг суғориладинаг тупроқларда микроелементли ўғитларни қўллаш” номли тавсияномалар ишлаб чиқилган ва 113,8 гектар мйдонда мевали дарахтлар етиштириш жараёнида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-908-сон маълумотномаси). Натижада, колматажланган тупроқларда биомикроелементли ўғитлар билан ўғитлаш орқали тупроқ унумдорлигини яхшилаш чора-тадбирларини белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
колматажланган тупроқларни баҳолашда колматажланган қатлам қалинлигини ҳисобга олган ҳолда коеффициентлар ишлаб чиқилиб, Фарғона ва Андижон вилоятлари қишлоқ хўжалиги ерларни баҳолашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-908-сон маълумотномаси).  Натижада, колматажланган тупроқлар қатлам қалинлигига кўра таснифланиб кучсиз, ўртача, кучли, жуда кучли, юқори даражада колматажланган воҳа тупроқлар каби гуруҳларга ажратилган, колматажланган тупроқларни баҳолаш имконияти яратилган;
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани “Сабр”, “Низомжон Мирзаев”, “Абдуллаев Мўйдинжон” фермер хўжаликларида колматажланган тупроқли ерларни геокимёвий хусусиятлари тадқиқ этилиши натижасида бор микроелементи учун провинсия ҳолати аниқланиб, борга талабчан илдизмевали ўсимликлар экиш жами 56 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-908-сон маълумотномаси). Натижада, илдизмевали ўсимлик (қизил лавлаги) да ўзак чириш касаллиги 60% камайишига, бор етишмаслигидаги ҳолатига нисбатан ўртача 23 с/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
колматажланган тупроқларнинг биомикроелементлар билан таъминланганлик даражасини кўрсатувчи АрcГИС дастурида 1:5000 масштабли рақамли биогеокимёвий хариталар тузилиб, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Риштон туманлари ва Қувасой шаҳридаги боғдорчиликка ҳамда Ўзбекистон туманининг “Мирвоҳид” номли  пахта-ғаллага ихтисослашган фермер хўжалиглари майдонларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-908-сон маълумотномаси). Натижада, колматажланган тупроқлар таркибидаги биомикроелементларга оид маълумотлар олишнинг электрон шаклидан фойдаланиш ҳамда микроелементли ўғитлар қўллаш натижасида дон ҳосилдорлиги буғдой бўйича 11 с/га, мевали боғларда эса маҳсулдорлик шафтолида 17 с/га, ўрикдан 9 с/га, бодомдан 4 с/га, пистадан 2 с/га ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish