Шукурова Ойша Зафар қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
““Интибоҳ” ва “Ўткан кунлар” романларининг қиёсий-типологик таҳлили”
10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil3436
Илмий раҳбар: Алимбеков Адхамбек Камолович, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хомидов Хайрилло Худоёрович; филология фанлари доктори, профессор Каримов Баҳодир Нурметович.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Номиқ Камолнинг “Интибоҳ” ва Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романларини қиёсий-типологик таҳлил этиш орқали турк ва ўзбек насрида роман жанрининг шаклланиши, икки адабиёт ўртасидаги типологик муштаракликлар, миллий ва индивидуал ўзига хосликларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Танзимот ва жадидчилик даври адабиёти мисолида туркий халқларда роман жанрининг шаклланиши Ғарб адабиётига пассив тақлид эмас, балки Шарқ мумтоз эпик анъанаси, фолклор нарративи ва Ғарб реалистик тажрибасининг ўзаро креатив синтези асосида юзага келган эволюцион жараён сифатида назарий жиҳатдан далилланган;
“Интибоҳ” романида бадиий конфликт асосан шахснинг индивидуал-ахлоқий танлови ва экзистенсиал инқирози (миктоконфликт) атрофида марказлашгани, “Ўткан кунлар”да эса конфликт шахсий фожиа доирасидан чиқиб, ижтимоий-тарихий муҳит ва патриархал тузумнинг тизимли инқирози (макроконфликт) билан боғлангани асарларнинг композицион ва ғоявий фарқини белгиловчи асосий омиллар сифатида аниқланган;
Номиқ Камол ижодида аёл образлари асосан ахлоқий-дидактик антитеза доирасида тасвирлангани, Абдулла Қодирийда эса аёл қаҳрамонлар фақат ахлоқий тип эмас, балки муайян ижтимоий-ҳуқуқий шароит, этно-маданий анъаналар ва тарихий муҳит кишани марказидаги мураккаб психологик субстанция ҳамда ижтимоий қурбон сифатида талқин этилгани исботланган;
бадиий макон “Интибоҳ”да қаҳрамон руҳиятини ва ҳиссий динамикасини акс эттирувчи рамзий-экспрессив майдон вазифасини ўташи, “Ўткан кунлар”да эса макон миллий менталитет ва тарихий борлиқни бадиий умумлаштирувчи структуравий-реалистик асос эканлиги аниқланиб, персонажлар психологиясини очишда соматик белгилар ҳамда нутқ оҳангининг ўзаро мутаносиблиги реалистик маҳорат мезони сифатида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ““Интибоҳ” ва “Ўткан кунлар” романларининг қиёсий типологик таҳлили” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари ва хулосалар асосида:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий-маърифий тадбирларида, Бадиий таржима ижодий кенгаши ҳисобот йиғилишларида, таржима форумларида, ёш ижодкорлар тўгараги машғулотларида фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг 2025 - йил 2 -