Кадиров Лутфулло Халимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Тижорат банклари молиявий бошқарув тизими самарадорлигини ошириш” 08.00.13 - Менежмент. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.4.PhD/Iqt3600
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Очилов Акрам Одилович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хамидов Обиджон Хафизович; иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент Ташматов Шароф Урокбоевич
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тижорат банклари молиявий бошқарув тизими самарадорлигини оширишга доир илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит ресурсларини бозор қиймати ва банк активларининг рентабеллик даражасига мувофиқлигини белгилаш ҳисобига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ўзгаришига асосланган кредит портфелини шакллантириш орқали корпоратив мижозларга ажратилган кредит линиялари бўйича қарздорлик мажбуриятларини бажариш муддатини қисқартириш асосланган;
тижорат банклари кредит рискини баҳолаш моделига асосан кредит риски даражасининг “паст” (0≤Х≤10), “ўрта” (10≤Х≤25),  “юқори” (25≤Х≤40) хавф даражаси чегаралари шароитида банкдан қарз олувчиларнинг ссуда фоизи бўйича дефолт эҳтимолини баҳолаш орқали банк молиявий бошқарув тизими самарадорлигини олдиндан башорат қилиш таклифи асосланган; 
тижорат банклари молиявий бошқарув тизими самарадорлигини оширишда молиявий таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва амалга оширилишининг тегишли хусусиятларини ўзида намоён этган риск кўрсаткичларини гуруҳлаш ва уларни ўзаро мувофиқлашган тизимини таснифлашнинг бошқарув механизмини фокуслаш таклифи асосланган; 
Ўзбекистонда тижорат банкларининг иқтисодий самарадорлик даражасини оширишнинг эконометрик моделлари асосида ялпи даромад ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2028-йилга қадар прогноз вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий бошқарув тизими самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
кредит ресурсларини бозор қиймати ва банк активларининг рентабеллик даражасига мувофиқлигини белгилаш ҳисобига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ўзгаришига асосланган кредит портфелини шакллантириш орқали корпоратив мижозларга ажратилган кредит линиялари бўйича қарздорлик мажбуриятларини бажариш муддатини қисқартириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 3-декабрдаги 05-12/32544-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  кўчмас мулкнинг бозор қийматини ўзгаришига асосланган кредит портфелини шакллантириш орқали корпоратив мижозларга ажратилган кредит линиялари бўйича қарздорлик мажбуриятларини бажариш муддатини қисқартириш имкони яратилган;
тижорат банклари кредит рискини баҳолаш моделига асосан кредит риски даражасининг “паст” (0≤Х≤10), “ўрта” (10≤Х≤25),  “юқори” (25≤Х≤40) хавф даражаси чегаралари шароитида банкдан қарз олувчиларнинг ссуда фоизи бўйича дефолт эҳтимолини баҳолаш орқали банк молиявий бошқарув тизими самарадорлигини олдиндан башорат қилиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 3-декабрдаги 05-12/32544-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  банкдан қарз олувчиларнинг ссуда фоизи бўйича дефолт эҳтимолини олдиндан башорат қилиш имкони яратилган;
тижорат банклари молиявий бошқарув тизими самарадорлигини оширишда молиявий таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва амалга оширилишининг тегишли хусусиятларини ўзида намоён этган риск кўрсаткичларини гуруҳлаш ва уларни ўзаро мувофиқлашган тизимини таснифлашнинг бошқарув механизмини фокуслаш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 3-декабрдаги 05-12/32544-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  риск кўрсаткичларини гуруҳлаш ва уларни ўзаро мувофиқлашган тизимини таснифлаш орқали тижорат банклари молиявий бошқарув тизими самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда тижорат банкларининг иқтисодий самарадорлик даражасини оширишнинг эконометрик моделлари асосида ялпи даромад ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз вариантларидан фойдаланиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 23-декабрдаги 03-05/32272-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкларининг иқтисодий самарадорлик даражасини оширишнинг эконометрик моделлари асосида ялпи даромад ва унга таъсир этувчи омилларнинг истиқболдаги ўзгаришларини олдиндан баҳолаш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish