Хамидова Нодира Абдужаббаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ювенил ревматоид артрит билан хасталанган болаларда асаб тизимининг асоратларини клиник-нейрофизиологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3. PhD /Tib3821.
Илмий раҳбар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.11.01.
Расмий оппонентлар: Саидазизова Шахло Хибзиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жукова Наталья Григорьевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ювенил ревматоид артрит (ЮРА) билан касалланган болалардаги неврологик асоратларнинг клиник ва параклиник хусусиятларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ювенил ревматоид артрит билан касалланган болаларда неврологик асоратларнинг шаклланишида касалликнинг кечиш варианти, давомийлиги ва яллиғланиш жараёнида фаоллик даражасининг юқорилиги билан боғлиқ бўлиб, вегетатив бузилиш ва гипокинезия ривожланиши касалликнинг илк босқичларида прогноз қилиш имконини бериши аниқланган;
ювенил ревматоид артритдаги неврологик асоратлар полиартритик ва тизимли вариантли кечишида умуммия белгилари ва эпилептиформ тўлқинлари; допплерографияда қон томир вазоспазми, вазодилатацияси ва асимметрияси касалликнинг кечиш варианти, давомийлиги, яллиғланиш жараёнининг фаоллик даражасига боғлиқлиги аниқланган;
ювенил идиопатик артритнинг тизимли шакли билан касалланган болаларда психоэмоционал, когнитив бузилишлар шахсий ва вазиятли хавотирлик юқори фаоллик даражаси билан оғриқ синдроми ҳамда ҳаракат гипокинезияси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
ювенил ревматоид артритда неврологик асоратларга эга бўлган болаларда психоэмоционал, когнитив жараёнлар билан гипергомоцистеинемия орасида қон-томир дефицити сабабли корреляцион боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда ювенил ревматоидли артритда неврологик асоратларнинг клиник кечиш хусусиятлари, нейропсихологик тестларда олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ювенил ревматоид артрит (ЮРА) билан касалланган болаларда ювенил ревматоид артрит билан касалланган болаларда неврологик асоратларнинг шаклланишида касалликнинг кечиш варианти, давомийлиги ва яллиғланиш жараёнида фаоллик даражасининг юқорилиги билан боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Илмий кенгаши 1 июнь 2024 йил 12-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ювенил ревматоид артрит билан хасталанган болаларда асаб тизимининг асоратларини клиник-нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилди. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасида 2024 йил 24 сентябрь 164-сонли буйруғи ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказида 2024 йил 14 октябрь 88-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: ювенил ревматоидли артрит ўтказган болаларда ҳаёт сифатига таъсир қилувчи нохуш омиллар ичида ижтимоий омиллар (оила, таълим даражаси ва боланинг касаллигига муносабати) кўпроқ аҳамиятли бўлганлиги беморларнинг реабилитация босқичларини такомиллаштирилгани туфайли самарали хисобланади. Иқтисодий самарадорлик: ЮРА билан касалланган болаларнинг ҳаёт сифатига касалликнинг полиартритик ва тизимли кечадиган вариантларига аҳамият берилса, уларни эрта ташхислаш осонлашади ва даволаш оптималлаштирилади. Бу эса оғир беморлар парваришига кетадиган давлат ҳаражатларни камайтиради, беморлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичи камаяди.
иккинчи илмий янгилик: нейрофизиологик (ЭЭГ, Допплерография) текширув натижалари ЮРА ўтказган болаларда қон оқимининг асимметрияси, яллиғланиш жараёнининг кечиши, давомийлиги, фаоллик даражаси, жинс ва ёшга боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Илмий кенгаши 1 июнь 2024 йил 12-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ювенил ревматоид артрит билан хасталанган болаларда асаб тизимининг асоратларини клиник-нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Олинган натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасида 2024 йил 24 сентябрь 164-сонли буйруғи ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказида 2024 йил 14 октябрь 88-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ЮРА билан касалланган болаларда ЭЭГ ва допплерография текшируларини ўтказиш қон-томир етишмовчилиги белгиларини касалликнинг кечиш вариантларига боғлиқ ҳолда эрта босқичларда коррекция қилиш, даволаш чораларини оптималлаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Нейрофизиологик текширув натижалари ЮРАда неврологик симптомларнинг юзага чиқиши касалликнинг кечиш варианти, давомийлиги, фаоллик даражаси, жинс ва ёшга боғлиқлиги эрта аниқлаш ўз вақтида терапевтик тадбирларни белгилашга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: ЮРА билан касалланган болаларда когнитив бузилишлар шахсий ва вазиятли хавотирлик юқори фаоллик даражаси билан оғриқ синдроми ҳамда ҳаракат гипокинезияси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Илмий кенгаши 1 июнь 2024 йил 12-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ювенил ревматоид артрит билан хасталанган болаларда асаб тизимининг асоратларини клиник-нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Олинган натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасида 2024 йил 24 сентябрь 164-сонли буйруғи ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказида 2024 йил 14 октябрь 88-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Психоэмоционал ҳамда когнитив бузилишларни эрта аниқлаш болаларни ижтимоий ва мактаб адаптациясига тез мослашиш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу шкала ва тестларни амалий қўллаш натижасида 1 нафар бемор учун 570000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилади ва бу хар бир бемор учун кетадиган харажатларни ўртача 2 баробарга қисқартиришга эришишга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: ЮРА билан касалланган хамда неврологик асоратларга эга бўлган болаларда психоэмоционал, когнитив жараёнлар билан гипергомоцистеинемия орасида қон-томир дефицити сабабли корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Илмий кенгаши 1 июнь 2024 йил 12-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ювенил ревматоид артрит билан хасталанган болаларда асаб тизимининг асоратларини клиник-нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Олинган натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасида 2024 йил 24 сентябрь 164-сонли буйруғи ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказида 2024 йил 14 октябрь 88-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: ЮРАли беморларнинг функционал фаолиятини ва қонда гомоцистеин миқдорини аниқлаш, эрта босқичларда коррекция қилиш, даволаш чораларини оптималлаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: Беморга тўғри ендошиб лаборатор тахлиллар уз вактида қилинса, Ушбу тахлилни амалий қўллаш ва касалхонага даволаниш харажатларини камайтириш туфайли юқори самарадорликка эришиш имконини беради (МРТдан олдин ЭЭГ, допплер + психологик тест)ва ҳар бир бемор учун харажатларни 1-2 млн. сўмга камайтиради.