Усербаева Роза Куралбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалик даврида фобик хавотирли бузилишларининг ривожланишига таъсир этувчи клиник ва ижтимоий омиллар», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5185.
Илмий раҳбарлар: Ашуров Зарифжон Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.16.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанова Шахло Джурахановна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалик даврида фобик хавотирли бузилишларнинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар мажмуасини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан қониқарсиз муносабатларнинг яққоллиги, катталардан қўллаб қуватлашнинг етишмаслиги ва муаммолардан қочиш хулқининг устунлиги болалик давридаги фобик хавотирли бузилишларнинг ривожланиши билан боғлиқлиги исботланган;
болалардаги юқори нейротизм ва холерик темпераменти, оилавий тарбиянинг гиперпротектив турлари билан биргаликда фобик хавотирли бузилишлар ривожланиши билан боғлиқлиги асосланган;
болаларнинг преморбид хусусиятлари, оила ва мактаб хавф омилларининг мавжудлиги, ҳамда ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш асосида касалликнинг сурункали кечиш хавфини табақалаштириш мумкинлиги аниқланган;
болаларда хавотирли фобик бузилишларни эрта аниқлашда клиник-ижтимоий, хулқ-атвор скрининги  ва аниқланган динамик аҳамиятга эга омилларни бартараф этиш ёрдамида касалликнинг сурункали кечишининг олдини олишга қаратилган даволаш алгоритми такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Болалик даврида фобик хавотирли бузилишларининг ривожланишига таъсир этувчи клиник ва ижтимоий омиллар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан қониқарсиз муносабатларнинг яққоллиги, катталардан қўллаб қуватлашнинг етишмаслиги ва муаммолардан қочиш хулқининг устунлиги болалик давридаги фобик хавотирли бузилишларнинг ривожланиши билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 28 апрелда №04-25/560-т сон билан тасдиқланган «Методика ведения детей с тревожно-фобическими расстройствами» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика болалар психоневрология шифохонаси 09.06.2025 йилда №51/2-сонли хамда Тошкент вилояти 1-сон руҳий касалликлар шифохонаси 02.07.2025 йилда №44-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 октябрда №27/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалар ва ўсмирлар хавотирли бузилишларнинг соматик белгиларига шикоят қилган ҳолда ота-она ва яқин кариндошлари билан ўзаро муносабатларнинг сифтини текшириш, хавф омиллари аниқланса скрининг қилиш орқали фобик хавотир бузилишлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ёрдамида имкон қадар қисқа муддатда самарали коррекция қилишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: фобик хавотирли бузилишлари бўлган болаларни эрта ташхислаш бемор стационар даволаниш муддатини қисқартиради, тўғридан-тўғри тиббий харажатлар 2429000 сумдан 1922000 сўмга қисқартирилди. Касалликнинг оғирлик даражасига ўзаро боғлиқлиқ ижтимоий омилларнинг прогностик ахамиятга молик индикатор параметрлари аниқланиб, битта бемор учун 507000 сўмни тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: болалардаги юқори нейротизм ва холерик темпераменти, оилавий тарбиянинг гиперпротектив турлари билан биргаликда фобик хавотирли бузилишлар ривожланиши билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 28 апрелда №04-25/560-т сон билан тасдиқланган «Методика ведения детей с тревожно-фобическими расстройствами» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика болалар психоневрология шифохонаси 09.06.2025 йилда №51/2-сонли хамда Тошкент вилояти 1-сон руҳий касалликлар шифохонаси 02.07.2025 йилда №44-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 октябрда №27/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: боланинг преморбид шахсий хусусиятлари (юқори нейротизм, холерик) ҳамда оилавий тарбиянинг дисгармонал турларини комплекс ҳисобга олган ҳолда хавф гуруҳини ажратиш ва оилага йўналтирилган мақсадли коррекцион чораларни қўллаш касалликни эрта аниқлаш ва қата мурожаат қилишини камайтирган, ва мактабдаги мослашуви ва ўқиш фаолиятининг эрта тикланишига олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: мурожаат қилган болаларда хавф гуруҳини ажратиш ва оилага йўналтирилган мақсадли коррекцион чораларни қўллаш касалликни эрта аниқлаш ва қата мурожаат қилишининг камайиши натижасида бевосита тиббий харажатлар сарфида 2025 йилда Тошкент шахрида 16344000 сўмдан 2024 йилга нисбатан 12456000 сўмга камайган, Янгийўл шахрида эса 2024 йилда 22008000 сўмдан 2025 йилдаги 7962000  сўмгача тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: болаларнинг преморбид хусусиятлари, оила ва мактаб хавф омилларининг мавжудлиги, ҳамда ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш асосида касалликнинг сурункали кечиш хавфини табақалаштириш мумкинлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 28 апрелда №04-25/560-т сон билан тасдиқланган «Методика ведения детей с тревожно-фобическими расстройствами» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика болалар психоневрология шифохонаси 09.06.2025 йилда №51/2-сонли хамда Тошкент вилояти 1-сон руҳий касалликлар шифохонаси 02.07.2025 йилда №44-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 октябрда №27/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларнинг преморбид хусусиятлари, ойла ва мактаб хавф омилларининг мавжудлиги, ҳамда ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш асосида касалликнинг сурункали кечиш хавфини табақалаштириш натижасида соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг сурункали кечиш хавфини табақалаштириш соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини манзилли сарфлашга олиб келдган, ва Тошкент шаҳрида 2024 йилда битта бемор учун 470000 сўмдан 2025 йилда 131600 сўм ташкил этганлиги 72 % харажатларни тежаш имконини берган; 
тўртинчи илмий янгилик: болаларда хавотирли фобик бузилишларни эрта аниқлашда клиник-ижтимоий, хулқ-атвор скрининги  ва аниқланган динамик аҳамиятга эга омилларни бартараф этиш ёрдамида касалликнинг сурункали кечишининг олдини олишга қаратилган даволаш алгоритми такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 28 апрелда №04-25/560-т сон билан тасдиқланган «Методика ведения детей с тревожно-фобическими расстройствами» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика болалар психоневрология шифохонаси 09.06.2025 йилда №51/2-сонли хамда Тошкент вилояти 1-сон руҳий касалликлар шифохонаси 02.07.2025 йилда №44-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 октябрда №27/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта аниқлашда клиник-ижтимоий, хулқ-атвор скрининги  ва аниқланган динамик аҳамиятга эга омилларни бартараф этиш орқали болаларни даволаш ва профилактика қилишнинг комплекс алгоритмини такомиллаштириш асосида 2024 йил касалланиш даражаси 380000 сўмдан 2025 йил касалланиш даражаси 190000 сумга камайишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: қўлланилган эрта ташхислаш ва даволаш алгоритмини такомиллаштириш болаларда фобик хавотирли бузилишлар бевосита тиббий харажатлар сарфи 174000 сўмга камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish