Турсунова Феруза Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи глаукоманинг ривожланишида гемодинамик ва морфофункционал жихатлари» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.Phd/Tib4260.
Илмий раҳбар: Касимова Мунирахон Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.12.01. 
Расмий оппонентлар: Карлова Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиет университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи глаукома патогенезида анатомо-топографик, морфофункционал ва гемодинамик омилларнинг таъсирини ўрганиш, касалликни диагностик самарадорлигини ошириш ва унинг ривожланишини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шох парданинг анатомо-топографик параметрлари бирламчи глаукома прогрессиясининг мезони сифатида таҳлил қилиниб, бу эса касалликнинг турли клиник шакллари билан оғриган беморларни динамик кузатиш амалиётида қўллаш имконияти аниқланган;
бирламчи глаукоманинг клиник-патогенетик шакли ва босқичига қараб, унинг ривожланишига таъсир этувчи эрта морфофункционал хавф омиллари кўрсатилган ва глаукоматоз жараённинг ривожланиш босқичларидаги аҳамияти аниқланган;
 кўз ички босими ошиши натижасида  касаллик босқичидан қатъи назар  дастлабки ўзгаришлар тўр парда қон томирлари тизимида, асосан макуляр соҳадаги юзаки капиллярлар тармоғи ва радиал-перипапилляр капиллярларда шаклланиши исботланган;
бирламчи глаукоманинг турли шаклларида маҳаллий ва регионар гемодинамика бузилишларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, бу эса глаукоматоз оптик нейропатия ривожланишидаги қон томир механизмларини аниқлаш имкони илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар, клиник кузатувлар ва бирламчи глаукома билан оғриган беморларнинг инструментал текширув натижалари асосида  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: шох парданинг анатомо-топографик параметрлари бирламчи глаукома прогрессиясининг ишончли мезонлари сифатида илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шох парданинг орқа элевацияси, периферик қалинлиги ва эндотелиал ҳужайралар зичлигидаги ўзгаришлар касалликнинг клиник шакли ва босқичига мос равишда динамик характерга эга бўлиб, глаукоматоз жараённинг ривожланиш даражасини акс эттиради. Ушбу кўрсаткичларнинг касалликнинг ривожланиши билан боғлиқлиги илмий асосланиб, уларни объектив мониторинг мезони сифатида қўллаш имконияти аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Бирламчи глаукомада кўз гемодинамикаси хусусиятлари» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 48-сон, 26.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган микрохирургия марказининг Фарғона филиали (буйруқ №135, 1.08.2025 й.) ва Андижон вилоят офтальмология шифохонаси (буйруқ №44/3, 15.08.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностик алгоритмни амалиётга татбиқ этиш глаукомани эрта аниқлаш ва патогенетик асосланган даволашни ўз вақтида қўллаш имконини берди. Бу кўриш функциясини сақлаш, меҳнат қобилиятини узоқ муддат давомида таъминлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатлари ва инвалидлик хавфи камайди. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий функционал ва инструментал диагностика усулларини қўллаш орқали патологик ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш даволашни оптималлаштириш ва госпитализация муддатларини қисқартириш имконини берди. Ҳисоб-китобларга кўра, алгоритмни жорий этиш ҳар 100 нафар текширилган беморга нисбатан 33692270 сўм иқтисодий фойда келтирган. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм юқори клиник, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, глаукомани эрта ташхислаш ва прогрессия хавфини камайтиришда самарали восита ҳисобланади. 
иккинчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли ва ёпиқ бурчакли глаукома шаклларида гемодинамик бузилишлар даражаси ва морфофункционал ўзгаришлар ўртасида фарқли корреляцион боғлиқликлар аниқланган. Бу клиник-патогенетик шаклга хос прогрессия механизмларини илмий жиҳатдан асослаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Бирламчи глаукомада кўз гемодинамикаси хусусиятлари» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 48-сон, 26.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган микрохирургия марказининг Фарғона филиали (буйруқ №135, 1.08.2025 й.) ва Андижон вилоят офтальмология шифохонаси (буйруқ №44/3, 15.08.2025й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: шаклга мос даволашни танлаш орқали касаллик прогрессияси секинлаштирилди, беморларда кўриш майдони йўқотилиши ҳолатлари камайди. Иқтисодий самарадорлиги: тўғри ташхис ва дифференциал ёндашув орқали кераксиз текширувлар ва самарасиз терапия харажатлари қисқарди. Хулоса: клиник шаклга хос гемодинамик хусусиятларни аниқлаш индивидуаллаштирилган даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: макуляр ва перипапилляр қон айланиши кўрсаткичларининг пасайиши глаукоматоз жараённинг эрта диагностик мезони эканлиги илмий жиҳатдан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Бирламчи глаукомада кўз гемодинамикаси хусусиятлари» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 48-сон, 26.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган микрохирургия марказининг Фарғона филиали (буйруқ №135, 1.08.2025 й.) ва Андижон вилоят офтальмология шифохонаси (буйруқ №44/3, 15.08.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: махаллий гемодинамик ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали кўриш қобилиятини сақлаш кўрсаткичлари сезиларли яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: кеч босқичдаги жарроҳлик усулида даволаш сони камайиб, даволаш харажатлари қисқарган. Хулоса: микроциркуляция ўзгаришларини баҳолаш глаукомани эрта босқичда аниқлашда муҳим диагностик аҳамиятга эга булиб, текширувнинг сезувчанлиги 98,5% ни, спецификлиги 98% ни ташкил килган.
тўртинчи илмий янгилик: маҳаллий ва регионар гемодинамика кўрсаткичларининг комплекс таҳлили глаукоматоз оптик нейропатия ривожланишида қон томир омилларининг етакчи ўрин тутишини асослаб берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Бирламчи глаукомада кўз гемодинамикаси хусусиятлари» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 48-сон, 26.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган микрохирургия марказининг Фарғона филиали (буйруқ №135, 1.08.2025 й.) ва Андижон вилоят офтальмология шифохонаси (буйруқ №44/3, 15.08.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қон айланиши бузилишларини ўз вақтида бартараф этиш орқали кўриш функциясининг барқарорлиги таъминланган. Иқтисодий самарадорлиги: асоратли ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобига даволаш харажатлари камайган. Хулоса: гемодинамик механизмларни комплекс ўрганиш глаукома патогенезини чуқур англаш ва самарали профилактик стратегия ишлаб чиқиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish