Салимова Камола Арифджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Резус номутаносибликда ҳомила гемолитик касаллигини ҳомила ичи иммунологик ташхислашини такомиллаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5742.
Илмий раҳбар: Жабборов Улуғбек Узоқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Мухайёхон Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: резус-иммунизацияли ҳомиладорларда ҳомиланинг гемолитик касаллигини ҳомиладорлик муддатига қараб ҳомила ичи иммунологик ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
G1/G3 резус-иммуноглобулинлар субклассларини аниқлашда гель технологияларини қўллашнинг ҳомилада гемолиз ривожланишининг юқори хавфини эрта босқичда башоратлашда юқори прогностик ва диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
илк бор ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида гемолитик касаллиги бўлган ҳомилаларда туғма ҳужайравий иммунитетнинг CD4 ва CD3 пасайиши, кордоцентездан олдин ва кейин CD8+ цитотоксик ҳужайралари ҳамда CD16+ Т-киллерлар миқдорининг ошиши ҳомила организмида цитотоксик жараёнлар фаоллашуви ва ҳомилада чуқур иммун танқислик шаклланиши билан боғликлиги исботланган;
ҳомиланинг гемолитик касаллигида туғма гуморал иммунитет кўрсаткичлари – иммуноглобулинлар G, M ва A даражалари ҳомиладорликнинг турли триместрларида қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг динамик ўзгариш тамойиллари аниқланган;
илк бор ҳомиланинг гемолитик касаллигида гестация муддатидан қатъий назар, хомилада камқонлик билан бир қаторда иммун танқислик ҳолати ҳам шаклланиши илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гемолитик касалликда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитетини гестация муддатига боғлиқ ҳолда баҳолаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: G1/G3 резус-иммуноглобулинлар субклассларини аниқлашда гель технологияларини қўллашнинг ҳомилада гемолиз ривожланишининг юқори хавфини эрта босқичда башоратлашда юқори прогностик ва диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йил 30 апрелда 25м/107-сон билан тасдиқланган “Гемолитик касалликда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитетини гестация муддатига боғлиқ ҳолда баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 56-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича 20.05.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: резус-иммунизацияда ҳомиладор аёлларда антирезус антитаначалар титрини аниқлаш чекланган диагностик ва прогностик аҳамиятга эга. Резус-иммуноглобулинларнинг G1 ва Г3-субклассларини ўрганиш билан гель технологияларини қўллаш юқори прогностик ва диагностик аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳомилада гемолизнинг юқори хавфини ўз вақтида аниқлаш ва ҳомила ичи даволашни ўз вақтида бошлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни аниқлаш учун сарфланадиган 275000 сўм маблағлари (ҳомиладорлик даврида антирезус антитаначаларни стандарт аниқлаш 550000 сўмни, бир маротабали аниқлаш 275000 сўмни ташкил эатид) диагностик чора-тадбирларни такомиллаштириш орқали G1/G3 резус иммуноглобулинларни гель технологиялари ёрдамида аниқлаш бир маротаба амалга оширилиши натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида гемолитик касаллиги бўлган ҳомилаларда туғма ҳужайравий иммунитетнинг CD4 ва CD3 пасайиши, кордоцентездан олдин ва кейин CD8+ цитотоксик ҳужайралари ҳамда CD16+ Т-киллерлар миқдорининг ошиши ҳомила организмида цитотоксик жараёнлар фаоллашуви ва ҳомилада чуқур иммун танқислик шаклланиши билан боғликлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йил 30 апрелда 25м/107-сон билан тасдиқланган “Гемолитик касалликда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитетини гестация муддатига боғлиқ ҳолда баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 56-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича 20.05.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: G1/G3 резус-иммуноглобулинларни аниқлаш асосида ҳомилада гемолиз хавфини эрта баҳолаш ҳомиладорларни юқори хавф гуруҳларига ажратиш, асоратларнинг олдини олиш ва перинатал ўлим кўрсаткичларини камайтиришга хизмат қилиши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 400000 сўм бюджет ва 600000 сўм бюджетдан ташқари маблағлари трансабдоминал кордоцентез орқали гемолитик касаллиги бўлган ҳомиладорларда туғма ҳужайравий иммунитет параметрларини стационар шароитда ўрганиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ҳомиланинг гемолитик касаллигида туғма гуморал иммунитет кўрсаткичлари – иммуноглобулинлар G, M ва A даражалари ҳомиладорликнинг турли триместрларида қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг динамик ўзгариш тамойиллари аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йил 30 апрелда 25м/107-сон билан тасдиқланган “Гемолитик касалликда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитетини гестация муддатига боғлиқ ҳолда баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 56-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича 20.05.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҲГКда иммунологик кўрсаткичларни баҳолаш ҳомилада иммунитет танқислигини эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш чораларини қўллаш имконини бериб, янги туғилган чақалоқлар саломатлигини яхшилашга хизмат қилиши асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 500000 сўм бюджет ва 750000 сўм бюджетдан ташқари маблағлари гемолитик касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда туғма гуморал иммунитет кўрсаткичларини стационар шароитда ўрганиш резус-иммунизацияли ҳомиладор аёлларни шифохона қолиш муддатини қисқартиши натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ҳомиланинг гемолитик касаллигида гестация муддатидан қатъий назар, хомилада камқонлик билан бир қаторда иммун танқислик ҳолати ҳам шаклланиши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йил 30 апрелда 25м/107-сон билан тасдиқланган “Гемолитик касалликда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитетини гестация муддатига боғлиқ ҳолда баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 56-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича 20.05.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: антенатал даврда фетал аралашувларни ўтказиш ҳомиладорлик муддатини узайтиришга, аёллар учун психотравматик бўлган неонатал касалланиш ва перинатал ўлимни камайтиришга ёрдам берди, бу эса ўз навбатида аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келди ва юқори ижтимоий самарадорликни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2500000 сўм бюджет маблағлари ҳомиланинг гемолитик касаллигида бачадон ичи трансфузиясини амалга ошириш - ҳомиладорликни узайтириш, муддатига етган чақалоқлар туғилишини кўпайтириш, аёлларнинг шифохонада ётиш муддатини қисқартириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш натижасида иқтисод қилинади.