Мухтаров Жавлонбек Уктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак ёшдаги болаларда ва чақалоқларда туғма пилоростенозни ташхислаш ва жаррохлик даволаш усулини танлаш», 14.00.35 – «Болалар хирургияси» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3232.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Примов Фарход Марибжанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Жасур Хабибжанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғма гипертрофик пилоростеноз билан оғриган чақалоқлар ва гўдакларда ташхисот сифатини ошириш ҳамда такомиллаштирилган лапароскопик пилоромиотомия техникасини амалиётга жорий этиш орқали хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қиёсий статистик таҳлил асосида ультратовуш текширувининг туғма гипертрофик пилоростеноз диагностикасидаги юқори аниқлиги (98,4%) ва унинг рентгенологик усулдан (91,4%) ишончли тарзда устунлиги (p<0.05) исботланган;
сонографик морфометрия кўрсаткичлари (пилорус узунлиги ва қалинлиги) билан интраоперацион ўлчамлар ўртасида юқори даражадаги корреляцион боғлиқлик (r=0,96) мавжудлиги аниқланиб, чақалоқлар ва гўдаклар туғма пилоростенозида усулнинг диагностик “олтин стандарт” эканлиги клиник жиҳатдан асосланган;
Республика миқёсида илк бор катта клиник материал асосида туғма пилоростенозни даволаш натижалари таҳлил қилинган ҳамда лапароскопик пилоромиотомиянинг анъанавий усулга нисбатан клиник афзалликлари операцион жароҳатнинг кичиклиги, оғриқ синдромининг пастлиги, юқори косметик натижа, стационарда қолиш муддатининг қисқариши, битишмали ичак тутилиши ва лигатурали оқмалар каби асоратлар ривожланмаслиги билан тавсифланиши аниқланган;
лапароскопик пилоромиотомия вақтида шиллиқ қават бутунлигини назорат қилишнинг операция майдонини физиологик эритма билан тўлдирган ҳолда назогастрал зонд орқали ҳаво юбориш орқали модификация қилинган пневмокомпрессия усулининг яширин перфорацияларни аниқлашдаги юқори диагностик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чақалоқлар ва гўдакларда туғма гипертрофик пилоростенозни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор қиёсий статистик таҳлил асосида ультратовуш текширувининг туғма гипертрофик пилоростеноз диагностикасидаги юқори аниқлиги (98,4%) ва унинг рентгенологик усулдан (91,4%) ишончли тарзда устунлиги (p<0.05) исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 октябрда 03/317-сон билан тасдиқланган “Туғма гипертрофик пилорик стенозли янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқларни ташхислаш ва даволаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24 майдаги 160-сон ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17 майдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябридаги 27/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: хавфсиз диагностика гўдакларни зарарли нурланишдан асрайди, юқори аниқлик эса ота-оналарни ортиқча хавотир ва кутиш азобидан бутунлай халос этишга хизмат қилади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Туғма гипертрофик пилоростеноз диагностикасида ультратовуш текширувидан фойдаланиш орқали қимматбаҳо рентген плёнкалари ва контраст моддаларидан фойдаланиш 91,1 фоизга қисқарди. Натижада бир нафар беморга сарфланадиган 1 та контрастли рентген текширувининг ўртача таннархи (плёнка ва препарат билан) ҳисобидан 200000 сўм тежалиши таъминланди. Хулоса: Туғма гипертрофик пилоростеноз диагностикасида ультратовуш текширувидан фойдаланиш контрастли рентген текширувига бўлган эҳтиёжни бартараф этган ҳолда тадқиқот кўлами бўйича (n=145) 29000000 сўм маблағлар тежалишини таъминлади;
иккинчи илмий янгилик: сонографик морфометрия кўрсаткичлари (пилорус узунлиги ва қалинлиги) билан интраоперацион ўлчамлар ўртасида юқори даражадаги корреляцион боғлиқлик (r=0,96) мавжудлиги аниқланиб, чақалоқлар ва гўдаклар туғма пилоростенозида усулнинг диагностик “олтин стандарт” эканлиги клиник жиҳатдан асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 октябрда 03/317-сон билан тасдиқланган “Туғма гипертрофик пилорик стенозли янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқларни ташхислаш ва даволаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24 майдаги 160-сон ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17 майдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябридаги 27/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: чақалоқлар ва гўдакларда туғма гипертрофик пилоростенозни ташхислашда сонографик морфометрия кўрсаткичларидан фойдаланиш касалликни аниқроқ диагностикасини таъминлайди, бошқа текширувларга бўлган эҳтиёжни бартараф этади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: чақалоқлар ва гўдакларда туғма гипертрофик пилоростенозни ташхислашда сонографик морфометрия кўрсаткичларидан фойдаланиш ташхиснинг тезкор қўйилишига ва беморни операцияга тайёрлаш вақтини бир неча соатга қисқартиришга имкон берди. Бу эса шифохонанинг диагностик ресурсларини 15 фоизга оптималлаштириб, муассасанинг умумий харажатларини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилди. Бир нафар бемор ташхисоти учун сарфланадиган харажатларни 135000 сўмга қисқартирди. Хулоса: нурланишсиз ташхислаш гўдаклар хавфсизлигини кафолатлаш билан бир қаторда, рентген харажатларини мақбуллаштиради, ечимлар орқали тиббий муассаса ресурсларини тежашда юқори натижадорликни намоён этади, шунингдек тадқиқот кўлами бўйича (n=145) 19575000 сўм маблағлар тежалишига имкон берди.
учинчи илмий янгилик: Республика миқёсида илк бор катта клиник материал асосида туғма пилоростенозни даволаш натижалари таҳлил қилинганлиги ҳамда лапароскопик пилоромиотомиянинг анъанавий усулга нисбатан клиник афзалликлари операцион жароҳатнинг кичиклиги, оғриқ синдромининг пастлиги, юқори косметик натижа, стационарда қолиш муддатининг қисқариши, битишмали ичак тутилиши ва лигатурали оқмалар каби асоратлар ривожланмаслиги билан тавсифланиши аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 октябрда 03/316-сон билан тасдиқланган “Янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларда туғма гипертрофик пилорик стенозни жарроҳлик йўли билан даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24 майдаги 160-сон ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17 майдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябридаги 27/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: гўдаклар оғриқсиз тез соғайиб, оиласи бағрига эрта қайтади, жароҳат изи қолмаслиги эса боланинг келажакдаги ижтимоий ва руҳий хотиржамлигини тўлиқ таъминлайди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: лапароскопик пилоромиотомия усулини қўллаш натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддати 10,2 кундан 6,2 кунгача қисқарди. Гарчи лапароскопик амалиёт нархи очиқ усулга нисбатан 315500 сўмга қимматроқ бўлса-да, 4 ётоқ-кун тежалиши ҳисобига давлат бюджетидан сарфланадиган 1297340 сўмлик харажат тежаб қолинди. Бу ҳар бир бемор учун жами 981840 сўмлик соф иқтисодий фойда демакдир. Бундай ёндашув нафақат маблағларни тежайди, балки бўлимдаги ўрин-жой айланишини яхшилаб, кўпроқ беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш имконини беради. Хулоса: мазкур кам инвазив ёндашув гўдакларнинг тез орада оиласига қайтишини таъминлаб, ортиқча шифохона харажатларини кескин камайтиради ва тиббиётнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий жиҳатдан юксалишига хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: лапароскопик пилоромиотомия вақтида шиллиқ қават бутунлигини назорат қилишнинг операция майдонини физиологик эритма билан тўлдирган ҳолда назогастрал зонд орқали ҳаво юбориш орқали модификация қилинган пневмокомпрессия усулининг яширин перфорацияларни аниқлашдаги юқори диагностик самарадорлиги исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 октябрда 03/316-сон билан тасдиқланган “Янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларда туғма гипертрофик пилорик стенозни жарроҳлик йўли билан даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24 майдаги 160-сон ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17 майдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябридаги 27/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: жарроҳликнинг юқори хавфсизлиги хавфли асоратларни олдиндан бартараф этиб, гўдаклар ҳаётини сақлашда оилаларнинг замонавий тиббиётга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: пневмокомпрессия синамаси ёрдамида яширин перфорацияларни операция столидаёқ бартараф этиш энг хавфли асорат – перитонитнинг олдини олди. Перитонитни даволаш учун кетадиган ўртача 15 кунлик реанимацион харажатлар ва антибиотикотерапия (тахминан 15000000 сўм) инобатга олинса, ушбу синаманинг иқтисодий самарадорлиги беқиёсдир. Ҳар бир аниқланган яширин перфорация 14 миллион сўмдан ортиқ маблағларни тежаш имконини берди. Юқори хавфсизлик кафолати бўлган мазкур усул кутилмаган молиявий юкларни бартараф этиб, давлат томонидан согликни саклашга ажратилган маблағларнинг мақсадли ва тежамкор сарфланишини таъминлайди. Хулоса: мазкур хавфсизлик синамаси яширин перфорацияларни бартараф этиб, ҳаётни сақлайди ва перитонитни даволашга сарфланиши мумкин бўлган ўртача 14000000 сўм маблағларни тежаб, тиббий ёрдамнинг ишончлилигини янада мустаҳкамлайди.