Қобилов Нодир Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сон суяги синган кекса ва қарилик ёшидаги беморларни рационал операция олди тайёрлаш ва даволаш истиқболини аниқлаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2863.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Қобил Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сон суяги синган кекса ва қария беморларда яллиғланиш маркерлари ҳамда коморбид ҳолатларни комплекс баҳолаш асосида жарроҳлик амалиётидан олдинги тайёргарликни оптималлаштириш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли таҳлил асосида ишлаб чиқилган, хавф омиллари ва коморбид ҳолатларни қамраб олувчи ихтисослаштирилган сўровноманинг қўлланилиши — сон суяги синиши билан касалланган кекса ва қария ёшдаги беморларда операция хавфи даражасини аниқлаш, юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда операциядан олдинги тайёргарлик жараёнини индивидуаллаштириш имконини бериши исботланган;
кекса ва қария ёшдаги беморларда сон суяги синишларида яллиғланиш фаоллиги маркерлари — С-реактив оқсил, интерлейкин-6, лейкоцитлар миқдори ва тана ҳароратини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик амалиёти учун хавфсиз вақт оралиғини аниқлаш усули ишлаб чиқилган ҳамда ушбу ёндашув операциядан кейинги асоратларни 1,7 мартага камайтириши ва даволаш натижаларини яхшилаши исботланган;
кекса ва қария ёшдаги беморларда сон суяги синишларида 43 та коморбид омилнинг комплекс таҳлили асосида, патогенетик хусусиятларга таянувчи ва яллиғланиш компоненти устун бўлган шахсларни аниқлашга йўналтирилган ишчи тасниф ишлаб чиқилганлиги — ушбу гуруҳдаги беморларда операциядан кейинги инфекцион асоратлар ривожланиш хавфини предиктив баҳолаш ва самарали прогнозлаш имконини бериши асосланган;
кекса ва қария ёшдаги сон суяги синиши бўлган беморларда яллиғланиш маркерларининг (С-реактив оқсил, интерлейкин-6, лейкоцитлар миқдори ва тана ҳарорати) диагностик аҳамияти, сезувчанлиги ҳамда спецификлигини аниқлаш — операциядан кейинги жарроҳлик инфекцион асоратлари ривожланиш хавфини прогнозлаш имконини бериши, шунингдек, клиник амалиётда уларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида профилактика қилишни таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йилнинг 16-февралдаги 3-сон баённомаси хулосасига асосан (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2026 йил 10-февралдаги 1968-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: тизимли таҳлил асосида ишлаб чиқилган, хавф омиллари ва коморбид ҳолатларни қамраб олувчи ихтисослаштирилган сўровноманинг қўлланилиши — сон суяги синиши билан касалланган кекса ва қария ёшдаги беморларда операция хавфи даражасини аниқлаш, юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда операциядан олдинги тайёргарлик жараёнини индивидуаллаштириш имконини бериши исботланган. Тадқиқот натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (12.12.2025; №298-сон) ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси (17.12.2025; №12) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган сўровнома ёрдамида беморларни операцион хавф даражаси бўйича стратификация қилиш имконияти яратилди, бу эса жарроҳлик тактикасини индивидуал танлашга, юқори хавф гуруҳидаги беморларда асоратлар ва леталлик хавфини камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Жарроҳлик хавфини аниқлаш сўровномасининг жорий етилиши натижасида операция олди тайёргарлик сифати ошиб, жарроҳликдан кейинги асоратлар камайиши туфайли беморнинг шифохонада қолиш муддати ўртача 3 кунга қисқарди. Беморнинг шифохонадаги бир кунлик даволаниши ўртача 487000 сўмни ташкил қилса, 3 кунга қисқариши ҳисобига бир бемордан 1461000 сўм маблағ иқтисод қилинди; Хулоса: Клиник ва умумий соматик кўрсаткичларни интеграцияловчи махсус сўровноманинг қўлланилиши, сон суяги синиши бўлган кекса ва қария беморларда жарроҳлик хавфини объектив башорат қилиш ҳамда асоратлар туфайли келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишларнинг олдини олиш орқали 1 нафар бемор учун ўртача 1461000 сўм миқдоридаги иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: кекса ва қария ёшдаги беморларда сон суяги синишларида яллиғланиш фаоллиги маркерлари — С-реактив оқсил, интерлейкин-6, лейкоцитлар миқдори ва тана ҳароратини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик амалиёти учун хавфсиз вақт оралиғини аниқлаш усули ишлаб чиқилган ҳамда ушбу ёндашув операциядан кейинги асоратларни 1,7 мартага камайтириши ва даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Тадқиқот натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (12.12.2025; №298-сон) ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси (17.12.2025; №12) клиникалари амалиётига жорий етилди. Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик аралашувини оптимал вақтда бажариш орқали инфекцион асоратлар частотасининг 5,7% камайиши, беморларнинг эрта активлаштирилиши ва реабилитация жараёнларининг тезлашиши билан ифодаланади. Иқтисодий самарадорлиги: жарроҳлик аралашувини асоссиз кечиктириш ёки эрта бажариш билан боғлиқ асоратлар камайиши ҳисобига шифохонада ётиш муддати қисқарди, қайта даволаш ва қўшимча антибиотик терапияга бўлган эҳтиёж камайди. Бу эса бир бемор учун даволаш харажатларини камайтириш ва стационар ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берди. Беморнинг шифохонадаги бир кунлик даволаниши ўртача 487000 сўмни ташкил қилса, 3 кунга қисқариши ҳисобига бир бемордан 1461000 сўм маблағ иқтисод қилинди; Хулоса: яллиғланиш маркерларига асосланган ҳолда хавфсиз операцион вақтни танлаш клиник натижаларни яхшилаш билан бир қаторда иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали еканлиги исботланди.
учинчи илмий янгилик: кекса ва қария ёшдаги беморларда сон суяги синишларида 43 та коморбид омилнинг комплекс таҳлили асосида, патогенетик хусусиятларга таянувчи ва яллиғланиш компоненти устун бўлган шахсларни аниқлашга йўналтирилган ишчи тасниф ишлаб чиқилганлиги — ушбу гуруҳдаги беморларда операциядан кейинги инфекцион асоратлар ривожланиш хавфини предиктив баҳолаш ва самарали прогнозлаш имконини бериши асосланган. Тадқиқот натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (12.12.2025; №298-сон) ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси (17.12.2025; №12) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тасниф асосида даволаш тактикасини индивидуал режалаштириш, юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш имкониятининг кенгайиши билан намоён бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: коморбид ҳолатларни тизимли баҳолаш орқали ресурслар мақсадли йўналтирилди ҳамда асоратлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар камайди. Натижада, бир бемор учун стационар даволаш харажатларини оптималлаштириш имконияти яратилди. Беморга асоратлар кузатилса қўшимча камида 5 кунга стационар даволанишни талаб этади (шифохонада бир кунлик даволаниши ўртача 487000 сўм ташкил етади). 5 кунлик қўшимча ҳаражатлари 2435000 сўм маблағ иқтисод қилинди. Хулоса: коморбидликлар бўйича ишчи тасниф даволашни индивидуаллаштириш билан бирга соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий самарадорликни оширувчи муҳим восита эканлиги исботланди.
тўртинчи илмий янгилик: Кекса ва қария ёшдаги сон суяги синиши бўлган беморларда яллиғланиш маркерларининг (С-реактив оқсил, интерлейкин-6, лейкоцитлар миқдори ва тана ҳарорати) диагностик аҳамияти, сезувчанлиги ҳамда спецификлигини аниқлаш — операциядан кейинги жарроҳлик инфекцион асоратлари ривожланиш хавфини прогнозлаш имконини бериши, шунингдек, клиник амалиётда уларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида профилактика қилишни таъминлаши исботланган. Тадқиқот натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (12.12.2025; №298-сон) ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси (17.12.2025; №12) клиникалари амалиётига жорий етилди. Ижтимоий самарадорлиги: инфекцион асоратлар частотасининг камайиши, қайта жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжнинг пасайиши ва беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишида намоён бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотлар натижасида инфекцион асоратларни олдини олиш, қайта жарроҳлик аралашувлари ҳамда шифохонада қўшимча ётиш кунлари билан боғлиқ харажатлар сезиларли даражада камайди. Бу эса бир бемор ҳисобига даволаш харажатларини қисқартириш имконини берди. Беморнинг шифохонадаги 15 кунлик даври учун 7305000 сўм. (шифохонада 1 кун даволаниш ўртача 487000 сўмни ташкил қилади); имплант ўртача 4544000 сўмни ташкил қилади. Асорат кузатилган беморни шифохонада даволаниши ва қайта амалиёт учун имплантларни ишлатмаслик натижасида 11849000 сўмни иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: инфекцион асоратларнин олдини олиш 1 бемор учун 11849000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.