Инагамджанова Шаҳзода Бобир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўз куйиши касаллигини даволаш ва реабилитациясини такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Тib3150.
Илмий раҳбар: Максудова Лайло Масхутовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.12.01.
Расмий оппонентлар: Тургунбаев Нурлан Айтбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қирғизистон Республикаси); Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Eyе Lazеr Cеntеr” кўз касалхонаси (Жанубий Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўзнинг I–II–III даражали куйишларида касаллик кечишини объектив инструментал мезонлар асосида баҳолаш ҳамда ушбу мезонларга таянган ҳолда самарадорлигини клиник-статистик жиҳатдан исботланган дифференциал даволаш ва реабилитация алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўрув аъзосининг куйиш жароҳатларида қўлланилган комбинирланган терапиянинг самарадорлиги корнеал денситометрия ва олдинги сегмент оптик когерент томографияси (AS-OCT) кўрсаткичлари асосида объектив равишда исботланган;
комплекс баҳолаш принципи асосида кўз куйиши касалликларида клиник ва функционал хусусиятларининг тузилишини аниқлаш, тиббий ёрдамнинг турли босқичларида шох парда эпителийси регенерациясининг AS-OCT ва корнеал денситометриянинг диагностик ва прогностик қийматини аниқлаш орқали даволаш самарадорлигининг яхшиланишига олиб келиши исботланган;
клиник шароитда кератопротектор ва иммуностимулятор дори-воситаларининг анъанавий даволаш схемаларида қўлланилиши орқали кўз шох пардаси куйишининг қиёсий динамикаси ҳамда, иқтисодий самарадорлиги исботланган;
кўз куйиши билан оғриган беморларда реабилитация потенциалини аниқлашда дифференциал ёндашув учун диагностик аҳамиятга эга параметрларга таянган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўз куйиши мавжуд беморларни ташхислаш ҳамда даволашга комплекс ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 7n/18-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: кўрув аъзосининг кўз куйиши касалликларида комбинирланган терапиянинг корнеал денситометрия ва AS-OCT орқали самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Кератопротекторлар ва иммуностимуляторлар ёрдамида куйишдан кейинги қайталанувчи шох парда эпителиал нуқсонларини даволаш» услубий тавсияномасида расмийлаштирилган ва тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 7н-р/18-сон, 28.04.2023 й.) номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ №48, 16.10.2023 й.) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйруқ №219-М/1, 16.10.2023 й.) амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги олдинги сегмент оптик когерент томография ва корнеал денситометрия ёрдамида ташхислашда фойдаланиш касалликни эрта босқичларида аниқ ва тезкор аниқлашни, шунингдек, ўз вақтида керакли даво чораларини кўриш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: кўрув аъзоси куйишида олдинги сегмент оптик когерент томография ва корнеал денситометрия усулини қўллаш шох парданинг куйишларини ташхислаш тизимини такомиллаштириш имконини берган, бу ташхислаш тизими давлатга беморларни даволаш билан боғлиқ харажатларни ва ногиронлик ҳолатларини сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Хулоса: Кўрув аъзосининг кўз куйишини даволашда олдинги сегмент оптик когерент томография ва корнеал денситометрия усулидан фойдаланиш шуни кўрсатганки, шох пардада шишнинг мавжудлиги, шох парда шаффофлигини аниқлаш ва даво самарадорлигини бахолаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: комплекс баҳолаш принципи асосида кўз куйиши касалликларида клиник ва функционал хусусиятларининг тузилишини аниқлаш, тиббий ёрдамнинг турли босқичларида шох парда эпителийси регенерациясининг AS-OCT ва корнеал денситометриянинг диагностик ва прогностик қийматини аниқлаш орқали даволаш самарадорлигининг яхшиланишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Кератопротекторлар ва иммуностимуляторлар ёрдамида куйишдан кейинги қайталанувчи шох парда эпителиал нуқсонларини даволаш» услубий тавсияномасида расмийлаштирилган ва тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 7н-р/18-сон, 28.04.2023 й.) номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ №48, 16.10.2023 й.) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйруқ №219-М/1, 16.10.2023 й.) амалиётига тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: кўз куйишида шох пардани регенерация ва эпителизация жараёнини комбинирланган терапия ёрдамида, беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини кискартириш ва асоратларини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бу кўз куйиши билан оғриган беморларда таклиф этилган комплекс ёндашувни қўллаш даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини 13,8% га яхшилаш ҳамда ҳаёт сифати даражасининг ижобий кўрсаткичини 60,9% дан 77,9% гача ошириш имконини берган; Хулоса: кўз куйишларида тиббий ёрдам даражасини такомиллаштирувчи комбинирланган терапияни қўллашда ижобий терапевтик таъсир кўрсатиб, кўзнинг клиник ва функционал кўрсаткичларини яхшилаб, асоратларни олдини олиш имконини берган. Хулоса: Хар бир 12850 сўм ортиқча харажат эвазига комплекс терапия 92.8% га кўпроқ самарали бўлган комплекс терапия дастлабки харажат бўйича бироз қимматроқ бўлишига қарамай, даволаш муддатининг қисқариши, тузалиш даражасининг юқорилиги ва шифохона ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш ҳисобига умумий иқтисодий самарадорликни оширади. Айниқса 2- ва 3-даражали куйишларда ИСИ кўрсаткичи 90% дан юқори бўлган, бу эса комплекс терапияни соғлиқни сақлаш тизими учун инвазив бўлмаган, аммо тежамкор ёндашув сифатида тавсия қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: клиник шароитда кератопротектор ва иммуностимулятор дори-воситаларининг анъанавий даволаш схемаларида қўлланиши орқали кўз шох пардаси куйишининг қиёсий динамикаси ҳамда, иқтисодий самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Кератопротекторлар ва иммуностимуляторлар ёрдамида куйишдан кейинги қайталанувчи шох парда эпителиал нуқсонларини даволаш» услубий тавсияномасида расмийлаштирилган ва тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 7н-р/18-сон, 28.04.2023 й.) номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ №48, 16.10.2023 й.) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйруқ №219-М/1, 16.10.2023 й.) амалиётига тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: куйишдан кейинги шох пардада эпителиал дефект бўлган беморларда эпителизация муддатларини 41,5% га сезиларли даражада қисқартириш имконини берди ҳамда асоратлар частотасини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф этилган алгоритмнинг иқтисодий самарадорлиги диагностика усулларини такомиллаштириш ва терапевтик муолажаларни мақбул тайинлаш орқали таъминланади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ҳисобига 31 нафар бемор (31 кўз) учун иқтисодий самара 21 024 355 сўмни ташкил этди. Хулоса: Кўз жароҳатлари асоратларини қисқартириш, ногиронликни минималлаштириш ва куйиш касаллиги бўлган беморларни даволаш ҳамда реабилитация қилиш билан боғлиқ иқтисодий харажатларни камайтириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: кўз куйиши билан келган беморларда реабилитация потенциалини аниқлашга дифференциал ёндашув учун диагностик аҳамиятга эга параметрлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Кератопротекторлар ва иммуностимуляторлар ёрдамида куйишдан кейинги қайталанувчи шох парда эпителиал нуқсонларини даволаш» услубий тавсияномасида расмийлаштирилган ва тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 7н-р/18-сон, 28.04.2023 й.) номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ №48, 16.10.2023 й.) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйруқ №219-М/1, 16.10.2023 й.) амалиётига тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: кўз куйишида унификацияланган алгоритми самарали даволаш хамда, беморларда келиб чиқадиган асоратлар миқдорини камайтириш ва вақтинчалик ишга лаёқатсизлик муддати давомийлигини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу тадқиқотнинг натижалари асосида таклиф этилган даволаш алгоритми шох парда куйишларида клиник протоколларга таклиф этилиши мумкин бўлган, замонавий ва илмий асосланган ёндашув сифатида баҳоланди. Бу алгоритм диагностика ва реабилитация усулларини уйғунлаштирган ҳолда, беморнинг функционал ҳолатини тезроқ тиклашга хизмат қилди. Келгусида бу ёндашувни рандомизацияланган ва кўп марказли тадқиқотлар доирасида кенгайтириш тавсия этилди. Хулоса: кўз куйишидан кейинги даволаш алгоритмини тўғри танлаш, кўзнинг клиник ва функционал кўрсаткичларини яхшилаб, асоратларни олдини олиш имконини берган.