Балтабаева Гулноза Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гиперпролактинемиянинг минераллар алмашинуви ва хомиладорликка таъсири”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.PhD/Tib3681.
Илмий рахбар: Муминова Зиёда Аброровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/27.12.2025.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорлик даврида минераллар алмашинуви бузилишининг ривожланишида гиперпролактинемиянинг ролини аниқлаш ва акушерлик ҳамда перинатал асоратларни камайтириш учун ҳомиладорликкача аёлларни олиб бориш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гиперпролактинемия синдроми мавжуд бўлган аёлларда қон зардобида пролактин миқдорининг витамин D (r=–0,61), кальций (r=–0,49), магний (r=–0,45) даражалари ҳамда суяк минерал зичлиги кўрсаткичлари (r=–0,58) билан ишончли тескари корреляцион боғлиқликка эга экани аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар 60% дан ортиқ ҳолатларда пасайгани ва фарқлар статистик жиҳатдан ишончли экани (p<0,001) исботланган;
гиперпролактинемия синдроми кузатилган аёлларда минераллар алмашинуви бузилишини ривожланиш хавфини аниқлашга қаратилган ишлаб чиқилган прогнозлаш усули юқори диагностик самарадорликка эга бўлиб, сезгирлиги 86,8%, ўзига хослиги 83,2% ни ташкил этгани ва умумий прогностик қиймати ишончли даражада юқори экани (AUC=0,88; p<0,001) исботланган;
гиперпролактинемия синдроми мавжуд аёлларни олиб бориш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм қўлланилиши натижасида витамин D даражаси 27,4% га, кальций 11,8% га, магний 14,6% га ошгани, суяк минерал зичлиги 9,5% га яхшилангани ҳамда остеопения частотаси 62% дан 33% гача камайгани статистик жиҳатдан ишончли экани (p<0,001) исботланган;
прегравидар тайёргарлик ўтказилган гиперпролактинемияли аёлларда ҳомиладорлик юзага келиши частотаси 53% дан 79% гача ишончли ошгани, ўз-ўзидан ҳомила тушиши 29% дан 12% гача, она–йўлдош–ҳомила қон айланиши бузилишлари 32% дан 14% гача, ҳомиланинг ўсишдан орқада қолиши 22% дан 9% гача ва гестацион гипертензия 18% дан 8% гача камайгани статистик жиҳатдан ишончли экани (p<0,01) исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гиперпролактинемия мавжуд бепушт аёлларни клиник-анамнестик, биохимик, иммунофермент, инструментал ва статистик текширув усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гиперпролактинемия синдроми мавжуд бўлган аёлларда қон зардобида пролактин миқдорининг витамин D (r=–0,61), кальций (r=–0,49), магний (r=–0,45) даражалари ҳамда суяк минерал зичлиги кўрсаткичлари (r=–0,58) билан ишончли тескари корреляцион боғлиқликка эга экани аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар 60% дан ортиқ ҳолатларда пасайгани ва фарқлар статистик жиҳатдан ишончли экани (p<0,001) исботланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда №02-25/502-t -сон билан тасдиқланган “Гиперпролактинемияси бор аёлларда минераллар алмашинувини ташхислаш усуллари ва уларда юзага келувчи акушерлик асоратларни олдини олиш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2025-йил 15-мартдаги 70-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон туманлараро перинатал марказининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-06N138-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17-ноябрдаги №29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги гиперпролактинемия синдроми бўлган бепушт аёлларда пролактин, витамин D, кальций, магний миқдори ҳамда СМЗ нинг ўз вақтида аниқланиши аёлларда юзага келадиган остеопороз ва остеопения белгиларини оптималлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорлик даврида минераллар миқдорини аниқлаш ва тўғри баҳолаш учун ҳаражатларни камайтириш ҳисобига 94 та аёллар учун 38400000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладорлик даврида мувофиқ диагностик усулларни қўллаш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 562000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: гиперпролактинемия синдроми кузатилган аёлларда минераллар алмашинуви бузилишини ривожланиш хавфини аниқлашга қаратилган ишлаб чиқилган прогнозлаш усули юқори диагностик самарадорликка эга бўлиб, сезгирлиги 86,8%, ўзига хослиги 83,2% ни ташкил этгани ва умумий прогностик қиймати ишончли даражада юқори экани (AUC=0,88; p<0,001) исботланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда №02-25/502-t -сон билан тасдиқланган “Гиперпролактинемияси бор аёлларда минераллар алмашинувини ташхислаш усуллари ва уларда юзага келувчи акушерлик асоратларни олдини олиш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2025-йил 15-мартдаги 70-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон туманлараро перинатал марказининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-06N138-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17-ноябрдаги №29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги гиперпролактинемия синдроми мавжуд бепушт аёлларда минераллар алмашинуви бузилиши хавфини кўрсатувчи прогнозлаш усулини қўллаш орқали беморларда оптималлаштирилган диагностика ҳамда даволаш усулларини қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гиперпролактинемия синдроми мавжуд бепушт аёлларда оптималлаштирилган диагностик усуллар ҳисобига 94 та аёллар учун 38400000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладорликни мувофиқ ташхисот учун диагностик усул учун ҳаражатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 455000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: гиперпролактинемия синдроми мавжуд аёлларни олиб бориш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм қўлланилиши натижасида витамин D даражаси 27,4% га, кальций 11,8% га, магний 14,6% га ошгани, суяк минерал зичлиги 9,5% га яхшилангани ҳамда остеопения частотаси 62% дан 33% гача камайгани статистик жиҳатдан ишончли экани (p<0,001) исботланганганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда №02-25/502-t -сон билан тасдиқланган “Гиперпролактинемияси бор аёлларда минераллар алмашинувини ташхислаш усуллари ва уларда юзага келувчи акушерлик асоратларни олдини олиш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2025-йил 15-мартдаги 70-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон туманлараро перинатал марказининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-06N138-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17-ноябрдаги №29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги гиперпролактинемия синдроми мавжуд бепушт аёлларни олиб бориш ва даволаш алгоритми ёрдамида аёлларда остеометаболик барқарорликка, ҳомиладорлик юзага келиш частотасини ортишига, ҳаёт сифатининг яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гиперпролактинемия синдроми мавжуд бепушт аёлларга монанд бўлмаган даволаш усуллари ҳаражатларини камайтириш ҳисобига 94 та аёллар учун 124512000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладорликни даволаш ҳаражатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1297000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: прегравидар тайёргарлик ўтказилган гиперпролактинемияли аёлларда ҳомиладорлик юзага келиши частотаси 53% дан 79% гача ишончли ошгани, ўз-ўзидан ҳомила тушиши 29% дан 12% гача, она–йўлдош–ҳомила қон айланиши бузилишлари 32% дан 14% гача, ҳомиланинг ўсишдан орқада қолиши 22% дан 9% гача ва гестацион гипертензия 18% дан 8% гача камайгани статистик жиҳатдан ишончли экани (p<0,01) исботланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда №02-25/502-t -сон билан тасдиқланган “Гиперпролактинемияси бор аёлларда минераллар алмашинувини ташхислаш усуллари ва уларда юзага келувчи акушерлик асоратларни олдини олиш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2025-йил 15-мартдаги 70-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон туманлараро перинатал марказининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-06N138-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17-ноябрдаги №29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги прегравидар тайёргарлик ўтказилган гиперпролактинемияли бепушт аёлларда ҳомиладорликнинг кечиши яхшиланишига, акушерлик асоратларининг юзага келиш частотасининг камайиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: прегравидар тайёргарлик ўтказилган гиперпролактинемияли бепуштлик мавжуд 94 та аёллар учун 165408000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: асоратланган ҳомиладорликни даволаш ҳаражатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1723000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 820000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.