Джулибеков Нурмат Каршибековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш методологиясини такомиллаштириш» 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1858.
Илмий раҳбар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нормурзаев Умид Холмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ер қаъридан самарали фойдаланишда солиқ солиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маркшейдерлик ўлчовлари асосида ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги ҳисоботларини рақамлаштириш, жумладан, бирламчи ҳужжатларнинг (ҳисоб-китоблар, ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари ва бошқа зарур маълумотлар) электрон нусхаларини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш тартибини жорий қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектини қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, рангли, қимматбаҳо ва радиоактив металлар, шунингдек ноёб элементлар ва ноёб ер ости элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажмига нисбатан белгилаш ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш базасини уларнинг ҳақиқатда реализация қилинган қийматини солиқ (ҳисобот) даври бошидан ўсиб борувчи миқдор бўйича аниқлаш ва солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
олтин ва мис асосий маҳсулот ҳисобланган металлургия корхоналарида олтин ва мис бўйича солиқ базасидан йўлдош металлар, жумладан кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибденни маъдандан ажратиб олиш, қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва ташиш харажатларини чегириб ташлаш таклифи асосланган;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини тасдиқланган ставкага нисбатан мутаносиб равишда ошириб бориш таклифи ишлаб чиқилган;
нефт ва газ саноати корхоналарида газ конденсати учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ базасини аниқлашда “Netback” механизмини қўллаш орқали ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер қаъридан фойдаланишда солиқ механизмининг самарадорлигини таъминлаш бўйича тадқиқот натижалари давомида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маркшейдерлик ўлчовлари асосида ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги ҳисоботларини рақамлаштириш, жумладан, бирламчи ҳужжатларнинг (ҳисоб-китоблар, ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари ва бошқа зарур маълумотлар) электрон нусхаларини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш тартибини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 131-сонли қарорида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Солиқ қўмитасининг 2025 йил 23 июлдаги 16/1-84959-сонли маълумотномаси). Мазкур тартиб солиқ органларига аниқ муддатда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қарзни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш билан бирга ушбу солиқни ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларини назорат қилиш ҳамда ушбу йўналишда солиқдан қочиш ҳолатларини қисқартириш имконини берган, олиб борилган назорат тадбирлари асосида 6,1 млрд. сўм маблағ қўшимча ундиришга эришилган;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектини қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, рангли, қимматбаҳо ва радиоактив металлар, шунингдек ноёб элементлар ва ноёб ер ости элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажмига нисбатан белгилаш ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш базасини уларнинг ҳақиқатда реализация қилинган қийматини солиқ (ҳисобот) даври бошидан ўсиб борувчи миқдор бўйича аниқлаш ва солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли қонунида тасдиқланиб, Солиқ кодексининг 450 ва 451-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз аксини топган (Солиқ қўмитасининг 2025 йил 23 июлдаги 16/1-84959-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Давлат бюджетига қўшимча 18,4 млрд. сўм миқдорда солиқлар ундирилишига хизмат қилган;
олтин ва мис асосий маҳсулот ҳисобланган металлургия корхоналарида олтин ва мис бўйича солиқ базасидан йўлдош металлар, жумладан кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибденни маъдандан ажратиб олиш, қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва ташиш харажатларини чегириб ташлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил
30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан Солиқ кодексининг 4511-моддасига киритилган ўзгартиришда ўз ифодасини топган (Солиқ қўмитасининг 2025 йил 23 июлдаги 16/1-84959-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Давлат бюджетига 2,61 млрд. сўм миқдорда маблағ қўшимча тушишига замин яратган;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини тасдиқланган ставкага нисбатан мутаносиб равишда ошириб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 23 июлдаги 16/1-84959-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши 2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўллаш ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич ошириб бориш орқали ресурслардан самарали фойдаланиш ва давлат бюджети даромадларини оширишга хизмат қилган;
нефт ва газ саноати корхоналарида газ конденсати учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ базасини аниқлашда “Netback” механизмини қўллаш орқали ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш таклифи Солиқ қўмитаси томонидан солиқ ставкаларини тасдиқлашда қўлланилган (Солиқ қўмитасининг 2025 йил 23 июлдаги 16/1-84959-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши халқаро амалиётга мос углеводларни (газ, нефт газ конденсати) солиққа тортишнинг ягона механизми жорий этиш, табиий газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини 30 фоиздан 10 фоизгача, нефт ва газ конденсати бўйича 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2022 йилдан бошлаб солиқ базасини аниқлашда “Netback” (ортга ҳисоблаш) механизмини қўллаш натижасида солиқ тўловчиларнинг ихтиёрида 538,1 млрд. сўм қолдирилишга имкон яратган.