Рашидов Аброр Рўзимурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 -“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.1.PhD/Iqt3834.
Илмий раҳбари: Менглиқулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/10.12.2019.I.06.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Маматқулов Муроджон Шукурович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва техналогиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисоботларни тузишда уларнинг шаффофлигини та'минлаш мақсадида 0611-“Оддий акциялар”, 0612-“Имтиёзли акциялар”, 0613-“Давлат қимматли қоғозлари” ва 0614-“Хусусий компания акциялари” ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозларни баҳолашда бозор нархлари ўзгарувчанлигини ҳисобга оладиган динамик баҳолаш модели ўртача бозор нархини охирги 10 кунлик савдо битимларининг ўртача қиймати, ўзгарувчанлик индексини сўнгги 10 кунлик нархларнинг дисперсияси орқали ҳисобланувчи кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган;
қимматли қоғозларнинг бозор баҳоси ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган молиявий натижани 8411-“Қимматли қоғозларнинг бозор қиймати ўзгариши”, қимматли қоғозларни сотиш натижасида ҳосил бўлган даромадни 9591-“Қимматли қоғозларни сотишдан олинган фойда”, қимматли қоғозларни сотиш натижасида юзага келган зарарни 9631-“Қимматли қоғозларни сотишдан келган зарар” субҳисобварақларда акс эттириш орқали ҳар бир турдаги қимматли қоғозлар бўйича аниқ натижаларни қайд этиш ва молиявий шаффофликни ошириш таклифи асосланган;    
аудиторлар томонидан қимматли қоғозлар реал бозор қийматини баҳолашда  ҳаққоний қиймат ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги тафовутлар туфайли вужудга келувчи қийинчиликларни бозор нархларини динамик кузатиш тизимини жорий этиш орқали бартараф этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
молиявий ҳисоботларни тузишда уларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 0611-”Оддий акциялар”, 0612-”Имтиёзли акциялар”, 0613-”Давлат қимматли қоғозлари” ва 0614-”Хусусий компания акциялари” ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш билан боғлиқ таклифи “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Ўзбектелеком” АК нинг 2025-йил 9-апрелдаги 27-03-35/1660-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботларни тузишда қимматли қоғозлар ҳисобини ҳисобот даврида тўғри акс эттирилишига ва турли номувофиқликларнинг олди олинишига эришилган; 
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар ҳисобини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мослаштириш бўйича янги услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ таклифи “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида қўлланилган (“Ўзбектелеком” АК нинг 2025-йил 9-апрелдаги 27-03-35/1660-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар ҳисобини юритишни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоботларида активлар ва молиявий инструментларни баҳолаш тизими ва халқаро стандартларга мослаштириш орқали молиявий ҳисоботларда қимматли қоғозларнинг бозор баҳоси реал акс эттирилиши таъминланган;
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозларни баҳолашда бозор нархлари ўзгарувчанлигини ҳисобга оладиган динамик баҳолаш моделини ишлаб чиқиш бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖда қимматли қоғозлар баҳолаш тизимини такомиллаштиришда қўлланилган (“Ўзбектелеком” АК нинг 2025-йил 9-апрелдаги 27-03-35/1660-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозларни баҳолашда бозор нархларининг ўзгарувчанлиги инобатга олиниб, ҳисоботларда аниқлик ва ишончлилик ҳамда қимматли қоғозлар активларини реал баҳолаш имконини яратган;
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар аудитини ўтказиш бўйича махсус услубий кўрсатмасини ишлаб чиқиш бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АКнинг ички стандартларини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Ўзбектелеком” АК нинг 2025-йил 9-апрелдаги 27-03-35/1660-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар билан боғлиқ молиявий ҳисоботларни текшириш ва таҳлил қилишнинг ягона услубий механизми жорий этилган ва қимматли қоғозларни баҳолаш, молиявий манипулясияларни аниқлаш ва ҳисоботлар ишончлилигини оширишга йўналтирилган аниқ мезонлар белгиланган ҳамда қимматли қоғозлар аудити жараёнида молиявий ҳисоботлардаги хатолар ва рискларнинг олдини олиш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ хатарларни баҳолаш ва аудит жараёнида уларни аниқлаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АКнинг ички стандартларини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Ўзбектелеком” АК нинг 2025-йил 9-апрелдаги 27-03-35/1660-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар билан боғлиқ хавфларни баҳолаш ва молиявий хатарларни олдиндан аниқлаш, рискларни баҳолаш ва уларни минималлаштириш, молиявий ҳисоботларда хатарларни акс эттириш ва таҳлил қилиш стандартлари халқаро талабларга уйғунлаштирилиб, аудиторлик ташкилотларининг хатарларни баҳолаш имконияти кенгайтирилган, шунингдек, аудиторлик текширувларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ молиявий манипулясияларни аниқлаш самарадорлиги оширилган;
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар аудитини ўтказишда аудиторлар учун махсус таҳлил индикаторларини ишлаб чиқиш бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АКнинг ички стандартларини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Ўзбектелеком” АК нинг 2025-йил 9-апрелдаги 27-03-35/1660-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар билан боғлиқ молиявий ҳисоботларни текшириш ва таҳлил қилиш самарадорлиги оширилган, таҳлил индикаторлари орқали қимматли қоғозлар муомаласидаги рискли муомалалар, ҳисоботлардаги номутаносибликлар ва молиявий манипулясиялар аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish