Абдусаидов Санжар Жалолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта хизматларини кўрсатувчи субъектларда даромадлар ҳисобини такомиллаштириш” 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4502
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Абдуллаев Зафар Хасанович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Уразов Комил Бахрамович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Авлакулов Анвар Зиядуллаевич
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
суғурта хизматларини кўрсатувчи субъектларда даромадлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта ташкилотлари ҳисоб сиёсатига 6281-«Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» ва 6282-«Биргаликда суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» ишчи счётларини киритиш орқали молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқлик ва суғурта турлари бўйича маълумотлар шаффофлигини таъминлаш таклифи асосланган;
суғурта ташкилотларида даромадларни иқтисодий моҳиятига қараб аниқлаштирилган ҳолда ҳисобга олишда 9031-“Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича даромадлар” ҳамда 9032-“Биргаликда суғурта шартномалар бўйича даромадлар” номли ишчи счётлар жорий этиш орқали суғурта даромадлари тузилмасини аниқ ва тафсилий таҳлил қилиш имконини яратиш таклифи асосланган;
қайта суғурталовчи билан ўзаро ҳисоб-китоб регистрлари ва пул оқимлари прогноз жадвалини ягона методик асосда юритишни 17-сон МҲХС “Суғурта шартномалари” ҳамда 9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар” халқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштириш орқали қайта суғурта операциялари бўйича даромадларни аниқ, шаффоф ва иқтисодий мазмунига мос равишда тан олишни таъминлаш асосланган;
“Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг стратегик бошқарув ҳисоби мақсадларида суғурта мукофотларига таъсир этувчи иқтисодий омилларнинг эконометрик модели асосида компания суғурта мукофотларининг 2030 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта хизматларини кўрсатувчи субъектларда даромадлар ҳисобини такомиллаштиришнинг методологик масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта ташкилотлари ҳисоб сиёсатига 6281-«Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» ва 6282-«Биргаликда суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» ишчи счётларини киритиш орқали молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқлик ва суғурта турлари бўйича маълумотлар шаффофлигини таъминлаш таклифи “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг фаолиятида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг 2025 йил 7 ноябрдаги № 01/01-40-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида даромадларни шакллантириш жараёнида энг муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган суғурта мукофотларини аниқ ва ишончли ҳисобга олишни таъминлаш орқали суғурта мукофотларини уларнинг келиб чиқиш манбаи, тузилган шартнома тури ва иқтисодий мазмунига қараб батафсил ажратиш имкони яратилган;
суғурта ташкилотларида даромадларни иқтисодий моҳиятига қараб аниқлаштирилган ҳолда ҳисобга олишда 9031-“Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича даромадлар” ҳамда 9032-“Биргаликда суғурта шартномалар бўйича даромадлар” номли ишчи счётлар жорий этиш орқали суғурта даромадлари тузилмасини аниқ ва тафсилий таҳлил қилиш имконини яратиш таклифи “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг фаолиятида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг 2025 йил 7 ноябрдаги № 01/01-40-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта ташкилотларида даромадларни иқтисодий моҳиятига қараб аниқлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш орқали суғурта даромадлари тузилмасини аниқ ва тафсилий таҳлил қилиш имкони яратилган;
қайта суғурталовчи билан ўзаро ҳисоб-китоб регистрлари ва пул оқимлари прогноз жадвалини ягона методик асосда юритишни 17-сон МҲХС “Суғурта шартномалари” ҳамда 9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар” халқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштириш орқали қайта суғурта операциялари бўйича даромадларни аниқ, шаффоф ва иқтисодий мазмунига мос равишда тан олишни таъминлаш таклифи “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг фаолиятида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг 2025 йил 7 ноябрдаги № 01/01-40-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қайта суғурталовчи билан ўзаро ҳисоб-китоб регистрлари ва пул оқимлари прогноз жадвалини халқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштириш орқали қайта суғурта операциялари бўйича даромадларни аниқ, шаффоф ва иқтисодий мазмунига мос равишда тан олиш имкони яратилган;
“Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг стратегик бошқарув ҳисоби мақсадларида суғурта мукофотларига таъсир этувчи иқтисодий омилларнинг эконометрик модели асосида компания суғурта мукофотларининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг фаолиятида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг 2025 йил 7 ноябрдаги № 01/01-40-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг ички бошқарув тизими учун илмий асосланган прогнозлаш воситаси яратилиб, компаниянинг даромад оқимларини барқарорлаштириш, рентабелликни ошириш ҳамда молиявий рискларни камайтириш имконини берган.