Адамбаева Феруза Рустамбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Инглиз ва ўзбек тилларида биотехнологияга оид терминларнинг структур-семантик ва когнитив хусусиятлари” мавзусида 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil2515
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Илмий раҳбар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Эрметова Жамила Исмаиловна, филология фанлари номзоди, доцент; Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги биотехнологияга оид терминларнинг структур-семантик ва когнитив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек тиллари биотехнология терминологиясининг биология, генетика, микробиология, тиббиёт, кимё, муҳандислик ва ахборот технологиялари каби фанлар кесишмасида халқаро, ўзлашма ва калкаланган бирликлар асосида шаклланган гетероген тизими аниқланиб, лексик бирликларнинг тарихий-этимологик жиҳатлари, ўзлаштирилиш жараёнида халқаро терминларнинг қабул қилувчи тил тизимига семантик ва когнитив жиҳатдан мослашуви ҳамда барқарорлашуви қиёсий-чоғиштирма аспектда назарий ва амалий жиҳатдан очиб берилган;
чоғиштирилаётган тилларда биотехнологияга оид терминларнинг морфологик (аффиксация, конверсия), морфологик-синтактик (композиция, блендинг, аббревиация), синтактик, семантик ва лексик-семантик усуллар орқали ясалиши, мураккаб илмий тушунчаларни ифодалаши ҳамда таркибида эпонимик бирликларнинг қўлланилиши сабабли инглиз тилида морфологик-синтактик модел, ўзбек тилида эса лексик-семантик ўзлаштириш ва кўп компонентли синтактик термин бирикмаларининг устунлик қилиши структур ҳамда статистик таҳлил асосида аниқланган;
инглиз ва ўзбек тиллари биотехнология терминологиясида синонимия, антонимия, полисемия ва гипер-гипонимия каби парадигматик муносабатлар илмий тушунчаларнинг турли семантик белгилар асосида номланиши натижасида юзага келиши ҳамда уларнинг ҳар иккала тилда биотехнологияга оид терминлар тизимини бойитишдаги самарадорлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида биотехнологияга оид терминларнинг консептуал категориялари аниқланиб, биотехнология фрейми ҳамда унинг субфрейм ва слотлари ўртасидаги иерархик-консептуал муносабатлар очиб берилган, шунингдек, терминлар таркибидаги метафорик бирликларнинг тўртта манба соҳа (инсон дунёси, техника ва предметлар, табиат ҳодисалари ва жисмлари, ҳарбий соҳа) асосида шаклланиши ҳамда ҳар иккала тилда воқеланишидаги ўхшашлик ва фарқлар  мисоллар орқали далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида биотехнологияга оид терминларнинг структур-семантик ва когнитив хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари биотехнология терминологиясининг биология, генетика, микробиология, тиббиёт, кимё, муҳандислик ва ахборот технологиялари каби фанлар кесишмасида халқаро, ўзлашма ва калкаланган бирликлар асосида шаклланган гетероген тизими аниқланиб, лексик бирликларнинг тарихий-этимологик жиҳатлари, ўзлаштирилиш жараёнида халқаро терминларнинг қабул қилувчи тил тизимига семантик ва когнитив жиҳатдан мослашуви ҳамда барқарорлашуви қиёсий-чоғиштирма аспектда назарий ва амалий жиҳатдан очиб берилганлиги билан боғлиқ хулосаларидан Европа Иттифоқининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Эрасмус+ дастурининг ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-101082242 рақамли “12-ПЛЕДГЕ (Инновативе анд интердисcиплинарй Программес ин Био-медиcал Энгинееринг то Левераге анд Эхплоит тҳе Дигитал Гроwтҳ программе фор студенцъ эмплоябилитй ин Уз)” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 2025-йил 7-апрелдаги 430-сонли маълумотномаси). Натижада “Биотиббиёт муҳандислиги” таълим йўналиши ўқув дастурларининг илмий-назарий асослари бойитилган, биотехнологик терминларни таржима қилишнинг методик тамойиллари амалий жиҳатдан мустаҳкамланган;
чоғиштирилаётган тилларда биотехнологияга оид терминларнинг морфологик (аффиксация, конверсия), морфологик-синтактик (композиция, блендинг, аббревиация), синтактик, семантик ва лексик-семантик усуллар орқали ясалиши, мураккаб илмий тушунчаларни ифодалаши ҳамда таркибида эпонимик бирликларнинг қўлланилиши сабабли инглиз тилида морфологик-синтактик модел, ўзбек тилида эса лексик-семантик ўзлаштириш ва кўп компонентли синтактик термин бирикмаларининг устунлик қилиши структур ҳамда статистик таҳлил асосида аниқлангани ҳақидаги хулосалардан Европа Иттифоқининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Эрасмус+ ЭCАМПУЗ – Эуропеан Wорлд Талент Cамп фор Узбекистан Сcиентисц ин Фоод Сcиенcе анд Течнологй – ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-CБҲЕ номли грант лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институтининг 2025-йил 21-апрелдаги 1/06-1231-сонли маълумотномаси). Натижада “Озиқ-овқат фанлари ва технологияси” бўйича илғор курслар учун тайёрланган ўқув материаллари илмий-назарий жиҳатдан бойитилган, дастурлар мазмуни халқаро тажриба асосида янгиланган, шунингдек “Биотехнология” ва “Озиқ-овқат хавфсизлиги” курсларида терминларни таржима қилишга доир методик ёндашувлар такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тиллари биотехнология терминологиясида синонимия, антонимия, полисемия ва гипер-гипонимия каби парадигматик муносабатлар илмий тушунчаларнинг турли семантик белгилар асосида номланиши натижасида юзага келиши ҳамда уларнинг ҳар иккала тилда биотехнологияга оид терминлар тизимини бойитишдаги самарадорлигига доир янгиликларидан ЭРАСМУС+ дастурининг 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 24-апрелдаги 04/11-5371-сонли маълумотномаси). Натижада магистратура талабалари учун мўлжалланган ўқув материалларини назарий жиҳатдан такомиллаштиришга самарали манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида биотехнологияга оид терминларнинг консептуал категориялари аниқланиб, биотехнология фрейми ҳамда унинг субфрейм ва слотлари ўртасидаги иерархик-консептуал муносабатлар очиб берилган, шунингдек, терминлар таркибидаги метафорик бирликларнинг тўртта манба соҳа (инсон дунёси, техника ва предметлар, табиат ҳодисалари ва жисмлари, ҳарбий соҳа) асосида шаклланиши ҳамда ҳар иккала тилда воқеланишидаги ўхшашлик ва фарқлар мисоллар орқали далилланганлиги ҳақидаги хулосаларидан “Хоразм вилоят телерадиоканали” орқали эфирга узатилган “Нажот билимда”, “Саломатлик сирлари” ва “Агроолам” кўрсатувлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2025-йил 9-апрелдаги 319-сонли  маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг  илмий  мазмуни сифат жиҳатдан юксалиши баробарида, мураккаб биотехнологик тушунчаларни кенг аудиторияга содда, равон ва илмий асосланган шаклда етказишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish