Отожанова Нилуфар Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Галактикалар бой тўдаларининг физик хусусиятлари: кузатув маълумотлари тахлили ва моделлаштириш натижалари”, 01.03.02 – Космос физикаси ва астрофизика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/FM1361.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кутлимуратов Сардор Шарипбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.FM.01.05 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонетлар: Райимбаев Жавлон Ражапбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Бурхонов Отабек Анваржонович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ҳодим;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Галактикалар бой тўдалари бўйича кузатув маълумотлари банкини яратиш, улар физик параметрлари орасидаги эмпирик боғлиқликларни излаш ва галактика тўдалари мисолида сферик системаларнинг динамик эволюсиясини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба галактикалар жуда бой тўдалари учун астрофизик кузатув маълумотларини таҳлил қилиш ҳамда мавжуд каталоглар маълумотлари асосида 213 та обектдан иборат махсус каталог тузилган;
илк бор галактикалар бой тўдаларининг марказига нисбатан сиртий зичликлари аниқланиб, улар орқали тўданинг марказига нисбатан консентрация даражаси қийматлари аниқланган;
илк бор галактикалар бой тўдалари учун уларнинг массаси ва бойлик даражаси қийматлари орасида эмпирик боғлиқлик топилган;
илк марта 40 та галактикалар бой тўдалари учун кузатув маълумотлари асосида тезликлар анизотропия параметрининг қийматлари ва уларнинг 16 фоизи сферик тақсимотга эга эканлиги аниқланган;
илк бор иккита модел асосида галактикалар бой тўдаларининг динамик эволюсияси моделлаштирилиб, унинг марказий (ядро) қисми дастлаб ихчам ва кучли консентрацияга эга бўлиши, кейинчалик чўзилган шаклни олиши, гало қисми эса вақт ўтиши билан узлюксиз равишда кенгайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация натижалари қуйидагиларга жорий қилинган:
галактикалар бой тўдаларининг статистик таҳлил натижалари ва топилган эмпирик боғлиқликлардан ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтининг илмий лабораториясида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари доирасида Новиков ва Торнс диск моделида қора ўраларнинг энергиясини ўрганишда фойдаланилган (ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 20 июндаги 01/25-105-сонли маълумотномаси). Натижада, қора ўра яқинидаги заррачалар тўқнашиши мумкин бўлган критик бурчакнинг юқори чегараси ҳамда тўқнашаётган заррачалар энергиясининг қуйи чегараси қийматлари топилган;
галактикалар тўдаси марказига нисбатан аниқланган консентрация даражаси ҳамда тезликлар анизотропия параметри қийматларидан ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтининг илмий лабораториясида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари доирасида магнитланган заррачаларнинг ташқи магнит майдондаги Бочаров-Бронников-Мелников-Бекенштейн қора ўраси атрофидаги ҳаракатини текширишда фойдаланилган (ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 20 июндаги 01/25-105-сонли маълумотномаси). Натижада, тезликлар анизотропия параметри магнитланган заррачаларнинг ташқи магнит майдонини ўзгартириши аниқланган;
сонли моделлаштиришдан олинган натижалардан ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтининг илмий лабораториясида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари доирасида ташқи магнит майдонлар ва скаляр ўзаро таъсирларда ултрарелятивистик заррачаларнинг пайдо бўлишини ўрганишда фойдаланилган (ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 20 июндаги 01/25-105-сонли маълумотномаси). Натижада, магнит майдонлар атрофида заррачаларнинг шаклланиш механизмлари моделлаштириш натижалари орқали аниқ тушунтирилиши исботланган.