Тошматова Моҳинисо Муродулла қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Темир йўлнинг ўтиш қисми геометриясининг математик модели”, 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.4.PhD/FM1436
Илмий раҳбар: Артикбаев Абдуллаазиз, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/T.01.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳаётов Абдулла Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Азамов Сирож Собирович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.    
II.Тадқиқотнинг мақсади темир йўлнинг эгри қисми геометриясини ўрганиш ва унинг математик моделни ишлаб чиқиш, математик таҳлил қилиш, темир йўл трассасининг фазовий жойлашуви, эгри қисмларининг геометрияси, ўтиш чизиқлари ва релс баландликларини аниқлашнинг оптимал параметрларини аниқлаш, ҳамда уларни амалиётда қўллаш имконини берувчи тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўлга қўйиладиган техник-иқтисодий талабларга жавоб берувчи йўл изининг фазовий чизиқ сифатида қаралиши математик жиҳатдан асослаб берилган;
темир йўл ташқи релси ўтиш қисми шаклини аниқлашда биринчи маротаба фазовий чизиқ буралишини ҳисобга олувчи математик ёндашув таклиф этилган;
темир йўл трассасининг икки чизиқли геометрик шакли таклиф қилиниб, унинг ташқи қисмининг буралиши чизиқли бўлишини таъминловчи математик модел ишлаб чиқилган;
таклиф этилган модел асосида учинчи тартибли ўзгарувчи коеффициентли бир жинсли бўлмаган дифференциал тенглама келтириб чиқарилди ва унинг чекли-айирмали метод ёрдамида топилган;
ишлаб чиқилган модел асосида олинган параметрлар бўйича ажратилган темир йўл эгри қисми таъмирланиб, унинг техник-иқтисодий талабларга жавоб бериши тасдиқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темир йўл ўтиш қисми геометриясининг математик модели бўйича олинган натижалар асосида:
йўлнинг бурилиш қисми техник талабларни қаноатлантириши учун оʻтиш қисмининг буралиши оʻсувчи чизиқли функсия боʻлишини текширишда УЗБ-Инд-2021-98-сонли “Автоматрицаларнинг хизмат муддатини узайтириш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада қўлланилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 2025-йил 6-ноябрдаги №04-01/8128 – сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастур амалий лойиҳаларда темир йўл оʻтиш қисмларининг фазовий-геометрик параметрларини аниқлаш, уларнинг силлиқлиги ва узлюксизлигини таъминлаш, ҳамда лойиҳалаш жараёнининг аниқлиги, самарадорлиги ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини ошириш имконини берган;
“Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамиятига қарашли “Тошкент темир йўл масофаси” филиали Тўйтепа ва Озодлик бекатлари орасидаги 42–43-километрлар оралиғидаги темир йўл эгри қисмини жорий таъмирлаш жараёнида амалиётда қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиали, “Тошкент темир йўл масофаси” филиали 2025-йил 23-сентябрдаги №271-сон маълумотномаси). Натижада, жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилганидан сўнг, “126-Диагностик лаборатория” йўл ўлчов вагонидан олинган экспериментал ўлчов натижалари СП-515 норматив ҳужжат талаблари билан тўлиқ мувофиқлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish