Сайдирасулов Лазиз Алимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестиция лойиҳаларининг исломий молиялаштириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2779 
Илмий раҳбар: Шоҳаъзамий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон тараққиётига йўналтирилган инвестиция лойиҳаларининг исломий молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга оид назарий тaклифлар вa амалий тaвcиялap ишлaб чиқишдaн ибopaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноисломий давлатларда амалга оширилаётган дуалистик исломий молиялаштириш моделининг самарадорлигини баҳолаш инвестиция лойиҳаларининг ички фойда меъёри (IRR), риск коэффициенти (Rr) ва капитал қопланиш муддати (Pb) кўрсаткичларининг аниқлигини оширувчи “инвестиция самарадорлиги индекси (ISI)” ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
ривожланаётган мамлакатлар учун мос келувчи исломий молиялаштириш инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг институционал таркибини ўзаро боғлайдиган тузилмавий моделга кўра иқтисодий муносабатларнинг шаффофлиги ва фойда тақсимоти адолатлилигини таъминлаш орқали инвестиция жозибадорлигини 25-30% га ошириш имкони асосланган;
исломий молиялаштириш муҳитиниг самарадорлигини баҳолаш учун жамғармалар (S) ва инвестициялар (I) ўртасидаги айланиш коэффициенти “S-I Efficiency Ratio (SIR) ишлаб чиқиш орқали ички ва хорижий инвестиция институтлари учун тенг рақобат муҳитини шакллантириш таклиф этилган;
исломий молиялаштириш моделини рақамли иқтисодиёт талабларига мослаштириш мақсадида блокчейн технологияси ёрдамида активларни токенизация қилиш ва краудфандинг платформалари орқали инвестиция жалб қилиш асосида молиявий операциялар самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестиция лойиҳаларининг исломий молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
ноисломий давлатларда амалга оширилаётган дуалистик исломий молиялаштириш моделининг самарадорлигини баҳолаш инвестиция лойиҳаларининг ички фойда меъёри (IRR), риск коэффициенти (Rr) ва капитал қопланиш муддати (Pb) кўрсаткичларининг аниқлигини оширувчи “инвестиция самарадорлиги индекси (ISI)” ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (2024 йил 5 апрелдаги 02-11-1-3391-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий таклифни (усулни) ва унинг асосида ноисломий давлатларда лойиҳаларни исломий молиялаштириш имкониятларидан фойдаланишнинг самарадорлик даражасини тизимли тадқиқоти ва баҳолаш натижаларини амалиётда қўллаш Янги Ўзбекистон тараққиёти шароити учун мақбул бўлувчи исломий молиялаштириш моделини илмий асослаб жорий қилишга қаратилган аналитик ҳисобот, таҳлилий хулосалар, таклиф ва тавсияларнинг илмий асосланганли ва ишончлилигини 100 фоизга олиб чиқди ва бу ҳужжатларнинг ишлаб чиқиш муддатларини 2 (икки) баробарга тезлаштирган;
ривожланаётган мамлакатлар учун мос келувчи исломий молиялаштириш инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг институционал таркибини ўзаро боғлайдиган тузилмавий моделга кўра иқтисодий муносабатларнинг шаффофлиги ва фойда тақсимоти адолатлилигини таъминлаш орқали инвестиция жозибадорлигини 25-30% га ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (2024 йил 5 апрелдаги 02-11-1-3391-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий таклифни амалиётда қўллаш натижасида ноисломий давлатларда кенг қўлланилган дуалистик модел асосида Янги Ўзбекистон тараққиёти шароитида унинг анъанавий молия-кредит тизимига ёндош (муқобил) бўлган хулқ-атворий тизим сифатида жорий қилиниши мумкин бўлган исломий молиялаштириш модели имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмини (яъни алоҳида қонун ва унга мос меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини) 100 фоиз ҳажмда тўлиқ ишлаб чиқиш имконини берган;
исломий молиялаштириш муҳитиниг самарадорлигини баҳолаш учун жамғармалар (S) ва инвестициялар (I) ўртасидаги айланиш коэффициенти “S-I Efficiency Ratio (SIR) ишлаб чиқиш орқали ички ва хорижий инвестиция институтлари учун тенг рақобат муҳитини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (2024 йил 5 апрелдаги 02-11-1-3391-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий таклифни амалиётда қўллаш натижасида Янги Ўзбекистон тараққиёти шароити учун мақбул бўлувчи исломий молиялаштириш моделига хос ва мос қулай бизнес муҳити ва жамғармаларни (S) самарали инвестицияларга (I) айланиши (S-I)-муҳитини ҳамда бунда инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи ички ва хорижий институтларга тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар лойиҳаларини 100 (бир юз) фоиз ҳажмда тўлиқ ишлаб чиқиш ва уларнинг амалий самарадорлигини 4 (тўрт) баробарга ошириш имконини берган;  
исломий молиялаштириш моделини рақамли иқтисодиёт талабларига мослаштириш мақсадида блокчейн технологияси ёрдамида активларни токенизация қилиш ва краудфандинг платформалари орқали инвестиция жалб қилиш асосида молиявий операциялар самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (2024 йил 5 апрелдаги 02-11-1-3391-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий таклифни амалиётда қўллаш натижасида Янги Ўзбекистон тараққиёти шароити учун мақбул бўлувчи исломий молиялаштириш моделига хос ва мос рақамли исломий капитал бозори моделини шакллантириш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар лойиҳаларини 100 фоиз ҳажмда тўлиқ ишлаб чиқиш ва уларнинг амалий самарадорлигини 4 баробарга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish