Шадманкулова Дилноза Абдусаитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субектларида рақамли трансформация жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5929
Илмий раҳбар: Махмудова Гулжахон Нематджоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мунис Қурбонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субектларида рақамли трансформация жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга коъра, “рақамли иқтисодиёт” тушунчаси ахборотлашган жамиятнинг чексиз хоҳиш ва эҳтиёжларини, тезкор ва тўлақонли қондириш мақсадида рақамли кўринишдаги маълумот (билим) ва технологияларга асосланган ҳолда иқтисодий жараёнларда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, унинг натижасини таҳлил қилиш орқали товар ва хизматларни сақлаш, сотиш ҳамда йетказиб бериш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи иқтисодий – ижтимоий фаолият сифатида такомиллаштирилган;
кичик бизнес субектларининг рақамли технологияларни қабул қилиш даражасида фойдаланишни осонлиги, самарадорлиги ва истагининг миқдорий қийматларини рақамли технологиялар турларига кўра баҳолашнинг чегараравий миқдорий мезонларини “юқори даражада қабул қилинган технологиялар” (0.71 ≤ 〖CA〗_i ≤ 1); “ўртача даражада қабул қилинган технологиялар” (0.51 ≤ 〖CA〗_i ≤ 0.70); “паст даражада қабул қилинган технологиялар” (0 ≤ 〖CA〗_i ≤ 0.5) диапазонлари чегарасида баҳолаш таклифи асосланган;
кичик бизнес субектларининг “рақамли саломатлик диагностикаси”ни тизимли олиб бориш имконини берувчи дастурий платформа асосида ИТ йечимларини трансфер қилиши самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
кичик бизнес субектларини халқаро “рақамли иқтисодиёт ва жамият индекси ((ДЕСИ - Дигитал эcономй анд соcиетй индех))” мезонлари индикаторларига мослашувчан маҳаллий индекс 
(У-ДЕСИ) асосида рақамли трансформация даражасини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субектларида рақамли трансформация жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга коъра “рақамли иқтисодиёт” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ахборотлашган жамиятнинг чексиз хоҳиш ва эҳтиёжларини, тезкор ва тўлақонли қондириш мақсадида рақамли кўринишдаги маълумот (билим) ва технологияларга асосланган ҳолда иқтисодий жараёнларда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, унинг натижасини таҳлил қилиш орқали товар ва хизматларни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи иқтисодий – ижтимоий фаолият сифатида такомиллаштириш борасидаги назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Индустрия 4.0” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистонд олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйругʻи, 391236-сонли гувоҳнома). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда замонавий рақамли технологиялар, рақамли трансформациялашув, ахборотлашган жамиятнинг заруратидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий жараёнларни самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи такомиллаштирилган рақамли иқтисодиёт тушунчаси бўйича назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
кичик бизнес субектларининг рақамли технологияларни қабул қилиш даражасида фойдаланишни осонлиги, самарадорлиги ва истагининг миқдорий қийматларини рақамли технологиялар турларига кўра баҳолашнинг чегараравий миқдорий мезонларини “юқори даражада қабул қилинган технологиялар” (0.71 ≤ 〖CA〗_i ≤ 1); “ўртача даражада қабул қилинган технологиялар” (0.51 ≤ 〖CA〗_i ≤ 0.70); “паст даражада қабул қилинган технологиялар” (0 ≤ 〖CA〗_i ≤ 0.5) диапазонлари чегарасида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг Тадбиркорларга рақамли технологияларни ривожлантиришга кўмаклашиш бўлими фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2025 йил 31-октябрдаги №05-33-12417-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кичик бизнес субектларининг рақамли ривожланганлик ҳолатига мослашувчан технологик йечимларни аниқлаш имкони яратилган. Шунингдек, “Тадбиркор ва ишбилармон” МЧЖ ҳамда “Гоодзоне” МЧЖ лар фаолиятига CРМ технологияси жорий этилган ва мижозлар билан ишлаш самарадорлиги ўртача 17,1 фоизга оширишга имкон яратган.
кичик бизнес субектларининг “рақамли саломатлик диагностикаси”ни тизимли олиб бориш имконини берувчи дастурий платформа асосида ИТ йечимларини трансфер қилиши самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг Тадбиркорларга рақамли технологияларни ривожлантиришга кўмаклашиш бўлими фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2025 йил 31-октябрдаги №05-33-12417-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кичик бизнес субектларининг рақамлашганлик даражасини аниқлаш ва уларга мақсадли дастурий йечимларни таклиф қилиш тизими яратилган. Таклиф этилган платформа орқали корхоналарда маркетинг ҳамда сотув тизимларида қоълланиладиган дастурий воситалари таклиф этилган ва ушбу дастурий тизимлар кохоналар фаолиятида фойдаланилган. Натижада, “Тадбиркор ва ишбилармон” МЧЖ ҳамда “Гоодзоне” МЧЖ корхоналарининг бизнес жараёнларини, шу жумладан харидлар, савдо майдончаларини ташкил этиш ва мижозлар билан алоқаларни бошқаришдаги сарф қилинаётган харажатлар ўртача 11,6 фоизга камайишига имкон яратган;
кичик бизнес субектларини халқаро “рақамли иқтисодиёт ва жамият индекси ((ДЕСИ - Дигитал эcономй анд соcиетй индех))” мезонлари индикаторларига мослашувчан маҳаллий индексини дастурий платформа орқали баҳолаш асосида рақамли трансформация даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг Тадбиркорларга рақамли технологияларни ривожлантиришга кўмаклашиш бўлими фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2025 йил 31-октябрдаги №05-33-12417-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кичик бизнес субектлари учун У-ДЕСИ индекси орқали маҳаллий мослаштирилган рақамли трансформация даражасини аниқлаш ва трансформация даражасини ошириш учун стратегик дастурлар ишлаб чиқиш имконини яратган. Мазкур тизимдан фойдаланиш асосида Тадбиркор ва ишбилармон” МЧЖ ҳамда “Гоодзоне” МЧЖ корхоналарининг трансформация даражасини ошириш боъйича стратегик мақсадлар белгилаб олинган. Мазкур стратегияларни қўллаш савдо хизматлари ўсишига ва савдо майдончаларидан фойдаланиш самарадорлиги ортишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish