Рахмонов Камол Аминжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диссеминациялашган  сут  бези саратонида кузатиладиган сурункали нейропатик оғриқ синдромини  медикаментоз даволашнинг дифференциал ёндашувини такомиллаштириш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3833.
Илмий раҳбар: Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Телмановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиева Умида Пулатжановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро  давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диссеминацияланган сут бези саратони билан оғриган беморларда нейропатик оғриқ синдромини замонавий биомаркерлар ва фармакологик стратегиялардан фойдаланган ҳолда персоналлаштирилган алгоритм яратиш орқали ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нейропатик оғриқни клинико-психологик баҳолаш объектив миқдорий верификация усуллари билан интеграция қилинган ҳолда онкология амалиётида оғриқ синдромларини таққослама таҳлил қилиш ва ташхислашнинг методологик имкониятларини кенгайтирадиган “НЕЙРО-СБС” махсус диагностик сўровномаси ишлаб чиқилган;
илк бор биомаркер профили (S100β, IL-6, TNF-α)нинг персоналлаштирилган ташхислаш ва терапия мониторинги учун башоратловчи аҳамияти аниқланиб, ушбу маркерлар концентрацияси билан нейропатик оғриқ синдроми интенсивлиги ўртасида ишончли корреляция мавжудлиги исботланган;
диссеминацияланган сут бези саратонида стандарт оғриқсизлантирувчи схемаларга резистент нейропатик оғриқ синдроми ҳолатларида, беморларнинг индивидуал клиник-патологик хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, клофелин ва морфин комбинациясининг альтернатив терапевтик стратегия сифатида самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
оғриқ фенотипини инобатга олган ҳолда персоналлаштирилган анальгетик стратегиянинг қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги ҳамда доривор комбинациялар қўлланилиши натижасида оғриқ интенсивлиги визуал-аналог шкаласи (ВАШ) бўйича сезиларли даражада пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссеминацияланган сут бези саратони билан оғриган беморларда персоналлаштирилган алгоритм яратиш орқали ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор нейропатик оғриқни клинико-психологик баҳолаш объектив миқдорий верификация усуллари билан интеграция қилинган ҳолда онкология амалиётида оғриқ синдромларини таққослама таҳлил қилиш ва ташхислашнинг методологик имкониятларини кенгайтирадиган “НЕЙРО-СБС” махсус диагностик сўровномаси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Способ дифференциальной диагностики ноцицептивной и нейропатической боли при диссеминированном раке молочной железы посредством определения гиперэкспресии белка S100” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 04.07.2025 йилдаги 70-Т-сон ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича 18.07.2024 йилдаги 55/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биомаркерли диагностика қўлланилиши натижасида: нейропатик оғриқ компонентини аниқлаш аниқлиги ошди; беморларни стратификация қилиш яхшиланди; оғриқсизлантириш терапияси ўз вақтида тузатилди. Бу эса оғриқ интенсивлигининг ВАШ бўйича 4,6 баллга пасайишига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги:  хроник нейропатик оғриқ синдромини ташхислаш ва коррекция қилиш бўйича персоналлаштирилган алгоритмнинг амалиётга жорий этилиши госпитализация муддатларини қисқариш ва опиоид анальгетиклар дозасини камайтириш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг 24,8% иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор биомаркер профили (S100β, IL-6, TNF-α)нинг персоналлаштирилган ташхислаш ва терапия мониторинги учун башоратловчи аҳамияти аниқланиб, ушбу маркерлар концентрацияси билан нейропатик оғриқ синдроми интенсивлиги ўртасида ишончли корреляция мавжудлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Способ дифференциальной диагностики ноцицептивной и нейропатической боли при диссеминированном раке молочной железы посредством определения гиперэкспресии белка S100” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 04.07.2025 йилдаги 70-Т-сон ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича 18.07.2024 йилдаги 55/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган дифференцияланган терапия алгоритми қуйидагиларга эришиш имконини берди:  беморлар ҳаёт сифатини сезиларли яхшилаш, оғриқ синдроми авж олиш ҳолатларини камайтириш; даволашга риоя даражасини ошириш, биомаркер мониторинги эса беморларни аниқроқ стратификация қилиш ва анальгетик схемаларни ўз вақтида коррекция қилиш имкониятини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: хроник нейропатик оғриқ синдромини ташхислаш ва даволаш бўйича персоналлаштирилган схема қўлланилиши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, умр давомийлигини узайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида молиявий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг 26% иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: диссеминацияланган сут бези саратонида стандарт оғриқсизлантирувчи схемаларга резистент нейропатик оғриқ синдроми ҳолатларида, беморларнинг индивидуал клиник-патологик хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, клофелин ва морфин комбинациясининг альтернатив терапевтик стратегия сифатида самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Способ дифференциальной диагностики ноцицептивной и нейропатической боли при диссеминированном раке молочной железы посредством определения гиперэкспресии белка S100” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 04.07.2025 йилдаги 70-Т-сон ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича 18.07.2024 йилдаги 55/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қўшма терапия қўлланилиши беморлар ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш, фаол ҳаёт давомийлигини ошириш, оғриқ интенсивлигини ВАШ бўйича 4,6 баллга пасайтириш ҳамда опиоидларни узоқ муддат қўллаш билан боғлиқ асоратларнинг камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: диссеминацияланган сут бези саратони ва хроник нейропатик оғриқ синдроми билан оғриган беморларда персоналлаштирилган паст дозали қўшма терапия схемаларидан фойдаланиш опиоид анальгетиклар дозаси қисқариш, ножўя таъсирлар сонини пасайтириш ва стационарда даволаниш муддатини қисқариш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг 25,4% иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: оғриқ фенотипини инобатга олган ҳолда персоналлаштирилган анальгетик стратегиянинг қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги ҳамда доривор комбинациялар қўлланилиши натижасида оғриқ интенсивлиги визуал-аналог шкаласи (ВАШ) бўйича сезиларли даражада пасайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Способ дифференциальной диагностики ноцицептивной и нейропатической боли при диссеминированном раке молочной железы посредством определения гиперэкспресии белка S100” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 04.07.2025 йилдаги 70-Т-сон ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича 18.07.2024 йилдаги 55/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: персоналлаштирилган алгоритмнинг жорий этилиши: оғир асоратлар частотасини камайтиришга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга, фаол ҳаёт давомийлигини оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: клиник баҳолаш ва биомаркер мониторингини уйғунлаштирган персоналлаштирилган ёндашувдан фойдаланиш терапия самарадорлигини ошириш, госпитализация муддатларини қисқартириш, хавфсизлик профилини қўллаб-қувватлаш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг 26,7% иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish