Бобоев Улаш Неъматовичнинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус тилига таржима контекстида ўзбек ва француз оммавий ахборот воситалари материалларида шок-теймент”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.DSc/Fil381
Илмий раҳбар: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Адизова Ободон Исматовна, филология фанлари доктори, профессор Якубов Жамолиддин Абдувалиевич ва филология фанлари доктори, профессор Маматов Абди Эшонқулович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва француз оммавий ахборот воситалари материалларидаги  шок-теймент адабий усулини рус тилига таржима қилишдаги  ўхшаш ва фарқ қилувчи хусусиятларини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий ахборот воситалари аудиториясини жалб қилиш воситаси сифатида шок-теймент адабий усулини яратиш ва қўллаш технологияси, медиадискурс тушунчаси ва моҳияти, шунингдек, шок-тейментнинг замонавий медиадискурсдаги ўрни ва роли аниқланган;
ўзбек ва француз оммавий ахборот воситалари матнларида шок-тейментнинг лингвокултурологик хусусиятлари  мажмуавий тарзда таҳлил қилинган ва ўхшашлик нуқтайи назаридан эмоционал-баҳоловчи луғатлар, неологизмлар, драматизация усуллари, сарлавҳаларда рақамлардан фойдаланиш, миллий анъаналар ва менталитет устиворлиги ҳамда фарқлилик хусусиятлари жиҳатидан Францияда салбий ва қўпол, Ўзбекистонда ижобий маънога эга  шок-теймент адабий усули қўлланилиши далилланган;
эквивалентлик таржима натижасига, матннинг асл нусхага мос келишига, адекватлик  тиллараро мулоқот жараёнига, мулоқотининг контекстуал мослигига боғлиқ бўлиб, таржима амалиётида эквивалентлик ва адекватлик асосини ташкил этувчи ягона умумий қабул қилинган мезонни шакллантириш мумкин эмаслиги, шартли равишда умумийлик ва хусусийлик категорияларига ажратилиши, эквивалент таржима асл ва мақсадли-таржима тиллари бирликларининг семантик умумийлигини ифодаловчи, адекват таржима муайян шароитларда тиллараро мулоқотнинг етарли даражада тўлиқлигини таъминлаши аниқланган;
таржиманинг лингвокултурологик мазмун-моҳияти, шунингдек, ўзбек ва француз публицистик матнларини рус тилига таржима қилишнинг лингвомаданий хусусиятлари асл нусха муаллифи билан консептуал ҳамкорлик қилиш, аналогия, стилизация, конкретлаштириш, тахмин қилиш каби таржима усуллари орқали амалга ошиши исботланган;
ўзбек ва француз публицистик матнларида шок-теймент воситаларини рус тилига таржима қилишда таржимонларга синтактик ассимилясия, конкретлаштириш, умумлаштириш, антонимик таржима, компенсация ва модулясия каби  таржима стратегияларидан фойдаланиш шок-теймент воситаларини таржима қилиш сифатини оширишга ёрдам бериши исботланган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Рус тилига таржима контекстида ўзбек ва француз оммавий ахборот воситалари материалларида шок-теймент воситаларини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорийланган:
оммавий ахборот воситалари аудиториясини жалб қилиш воситаси сифатида шок-теймент адабий усулини яратиш ва қўллаш технологияси, медиадискурс тушунчаси ва моҳиятини очиб бериш юзасидан олинган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан, 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 10-февралдаги 588/02-сон маълумотномаси). Натижада,  оммавий ахборот воситалари нутқни тавсифлаш ва узатиш усулларидан иборат эканлиги, маълумот маънога айланиши, билимлар бир даражадан (масалан, институционал) бошқасига (масалан, кундалик) ўтказилиши, шу турдаги билимларнинг нисбий хусусияти тор маънода ижтимоий-лисоний ва кенг маънода тарихий ҳамда сивилизация контекстлари билан белгиланиши лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилган.
таржима амалиётида эквивалентлик ва адекватлик асосини ташкил этувчи ягона умумий қабул қилинган мезонни шакллантириш мумкин эмаслиги, шартли равишда умумийлик ва хусусийлик категорияларига ажратилиши, эквивалент таржима асл ва мақсадли-таржима тиллари бирликларининг семантик умумийлигини ифодаловчи, адекват таржима муайян шароитларда тиллараро мулоқотнинг етарли даражада тўлиқлигини таъминлаши юзасидан олинган натижалардан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2026-йил 10-февралдаги 03-17-09-991 сонли маълумотномаси). Натижада, илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилган ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар фундаментал лойиҳа доирасида ўз аксини топган.
ўзбек ва француз публицистик матнларида шок-тейментни рус ва бошқа тилларга таржимасини такомиллаштириш имкониятлари бўйича кейинги илмий изланишлар  учун пойдевор бўлган ҳолда, диссертация материалларидан Франциянинг Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган “Аллианcе франcаисе” илмий методологик маркази томонидан француз тилини ўрганувчи талабаларнинг илмий-публицистик салоҳиятини ошириш ҳамда уларда матбуот тили маҳоратини шакллантириш мақсадида фойдаланилган (Тошкент Француз Алянсининг 2023-йил 18-августдаги 21-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ва Франция оммавий ахборот воситалари материалларида шок-теймент технологиясидан фойдаланишнинг лингвомаданий хусусиятлари илк бор мажмуавий тарзда таҳлил қилинганлиги аниқланган;
ўзбек ва француз оммавий ахборот воситалари материаллари матнларида шок-теймент воситаларини рус тилига, шунингдек, бир-бирига боғлиқ бўлмаган бошқа тилларга таржима қилиш усуллари, услублари ва стратегияларини ҳар томонлама такомиллаштиришга доир диссертация натижаларидан Европа Иттифоқининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС +CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 11-августдаги 122/02-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация материаллари ушбу йўналишдаги тадқиқотларни давом эттириш учун самарали ва фойдали деб тан олинди,шунингдек, таълим соҳасида тадқиқот натижаларини лингвистика, таржима назарияси каби ўқув фанлари бўйича ўқув-методик қўлланмаларга киритилиши мумкинлиги асосланган;
ўзбек ва француз публицистик матнларида шок-теймент воситаларини рус тилига таржима қилишдаги мураккабликларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар публицистик матнлар ва таржиманинг турли стратегияларини қўллаш бўйича муаллифлик техникалари тақдим этилган натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган “СУЗ-800-21ГР-381 Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Қарши давлат университетининг 2026-йил 14-февралдаги 03/100-сонли маълумотномаси) Натижада, таржиманинг лингвокултурологик мазмун-моҳияти, ўзбек ва француз оммавий ахборот воситаларининг публицистик матнларини ўзга тилларга таржима контекститда лингвокултурологик хусусиятлар стратегиялари ва замонавий усуллари ишлаб чиқилган;
замонавий медиадискурсда шок-тейментнинг ўрни ва ролини аниқлашга доир тадқиқот натижаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари”, “Кун Хабарлари” информацион телерадио дастурларининг июн-июл ойлари учун ссенарийларини тайёрлашда (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-августдаги 01-07/278 рақамли маълумотномаси), шунингдек, Самарқанд вилояти “Зарафшон” газетасининг ўқув-маърифий ҳамда илмий-оммавий рукнларида газетхонларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий билимларини бойитиш мақсадида фойдаланилган (“Зарафшон” газетасининг 2023-йил 11-августдаги 33-рақамли маълумотномаси). Натижада, шок-теймент технологиясини оммавий ахборот воситалари аудиториясининг диққатини жалб этиш воситаси сифатида тавсифлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish