Пошокулова Моҳигул Кахрамоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Минтақада мактабгача ва мактаб таʼлим тизимининг ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш”.
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (Иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4393
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Худоёров Лазиз Ниёзович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/2025.27.12.I.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  Тошалиева Саодат Тохировна (Термиз давлат университети), Иқтисодиёт фанлари бўйича доктори, профессор Ташпулатов Айбек (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади минтақада мактабгача ва мактаб таълим тизимини ривожлантиришни эконометрик моделлар асосида илмий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра «мактабгача ва мактаб таълимини прогнозлаш» тушунчасининг иқтисодий мазмуни мактабгача ва умумий ўрта таълимга бўлган эҳтиёжни сценарийли-стохастик моделлар асосида олдиндан аниқлаш, шу орқали таълим инфратузилмасига инвестицияларни, педагогик кадрлар тайёрлаш ҳажмини ва таълим хизматларини ҳудудлар кесимида оптимал тақсимлашга хизмат қилувчи иқтисодий-аналитик жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
мактабгача ва мактаб таълим хизматлари кўрсатиш жараёнида синергик самарадорликни баҳолаш усули давлат-хусусий шериклик (0,25 ≤ ДХШ ≤ 0,35), ижтимоий капитал (0,35 ≤ ИК ≤ 0,45) ва технологик инфратузилма (0,30 ≤ ТИ ≤ 0,40) ўртасидаги ўзаро таъсир кучининг мақбул нисбатлари чегарасини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилояти учун 2029-йилга қадар мактабгача ва мактаб таълими хизматларини ривожлантириш (ХР ≤ 83 фоиз), рақамли таълим платформаларидан фойдаланиш (РТ ≤ 1,95 баравар), ўқитувчиларнинг рақамли компетенсия индекси (РКИ ≤ 0,82) ўсиш чегаралари прогноз қилинган;
Қашқадарё вилоятида мактабгача ва мактаб таълими хизматларини ривожлантириш бўйича оптимистик, пессимист ва инерцион сценарий вариантлари асосида 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада мактабгача ва мактаб таълим тизимини ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «мактабгача ва мактаб таълимини прогнозлаш» тушунчасининг иқтисодий мазмунини мактабгача ва умумий ўрта таълимга бўлган эҳтиёжни сценарийли-стохастик моделлар асосида олдиндан аниқлаш, шу орқали таълим инфратузилмасига инвестицияларни, педагогик кадрлар тайёрлаш ҳажмини ва таълим хизматларини ҳудудлар кесимида оптимал тақсимлашга хизмат қилувчи иқтисодий-аналитик жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 13.02.2025-йилдаги 05/6-5-912-сон, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 10-10/9811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда таълим инфратузилмасига инвестицияларни, педагогик кадрлар тайёрлаш ҳажмини ва таълим хизматларини ҳудудлар кесимида оптимал тақсимлашга хизмат қилувчи иқтисодий-аналитик жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган «мактабгача ва мактаб таълимини прогнозлаш» тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Қашқадарё вилояти учун 2029-йилга қадар мактабгача ва мактаб таълими хизматларини ривожлантириш (ХР ≤ 88 фоиз), рақамли таълим платформаларидан фойдаланиш (РТ ≤ 1,8 баравар), ўқитувчиларнинг рақамли компетенсия индекси (РКИ ≤ 0,82) ўсиш чегаралари прогнозидан фойдаланиш таклифи Қашқадарё вилояти ҳудудий таълим бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 13.02.2025-йилдаги 05/6-5-912-сон, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 10-10/9811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида 2024–2029-йилларга мўлжалланган прогнозлар умумтаълим мактаблари учун стратегик режалаштириш ва ресурсларни аниқ йўналтириш, ўқитувчиларнинг рақамли салоҳиятини ошириш, рақамли ва ижодий компетенсияларини кучайтириш, дарсларни замонавийлаштириш, ҳудудий тенглик ва ижтимоий адолатни таъминлаш, таълим сифатини илмий асосда барқарор ошириш механизмини яратиш учун ҳудуддаги рақамли иқтисодиётни ривожлантириш имконини яратган;
мактабгача ва мактаб таълим хизматлари кўрсатиш жараёнида синергик самарадорликни баҳолаш усули давлат-хусусий шериклик (0,25 ≤ ДХШ ≤ 0,35), ижтимоий капитал (0,35 ≤ ИК ≤ 0,45) ва технологик инфратузилма (0,30 ≤ ТИ ≤ 0,40) ўртасидаги ўзаро таъсир кучининг мақбул нисбатлари чегарасини аниқлаш орқали такомиллаштириш таклифи Қашқадарё вилояти ҳудудий таълим бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 13.02.2025-йилдаги 05/6-5-912-сон, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 10-10/9811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Қашқадарёда 0,68 синергик коеффициентли ДХҲ модели давлат, хусусий сектор ва жамоа ресурсларини интеграция қилиш зарурлигини кўрсатади, технологик инфратузилмани ижтимоий капитал билан уйғунлаштириб,  умумтаълим мактабларининг самарадорлиги, барқарорлиги ва рақамли трансформациясини тезлаштиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятида мактабгача ва мактаб таълими хизматларини ривожлантириш бўйича оптимистик, пессимист ва инерцион сценарий вариантлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қашқадарё вилояти ҳудудий таълим бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 13.02.2025-йилдаги 05/6-5-912-сон, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 10-10/9811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида регрессия моделига асосланган таҳлиллар орқали таълим тизимини ривожлантириш учун энг муҳим омиллар устуворлиги аниқланиб, таълим тизимида инновацион салоҳият ва билимлар иқтисодиёти кўрсаткичларини ошириш учун зарур бўлган ресурслар тақсимотини оптималлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish