Файзуллаева Хилола Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
     Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформация шароитида онлайн медиа фаолиятидаги ахлоқий дилемма ва муаммолар”, 10.00.09  Журналистика (филология фанлари). 
         Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2674.
    лмий раҳбар: Қосимова Наргис Суннат қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01
     Расмий оппонентлар: Олимов Фаррухбек Султонмуродович филология фанлари доктори, (DSc);
Халилова Азиза Шамухутовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамли трансформация шароитида онлайн медиа фаолиятида вужудга келаётган ахлоқий дилемма ва муаммоларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш ҳамда миллий ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда онлайн медиа соҳасида ахлоқий меъёрларни таъминлаш ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
– онлайн медиада юзага келаётган ахлоқий дилеммалар тенденсияси ва уларнинг динамикаси рақамли трансформация шароитида медиа этиканинг назарий парадигмалари, тамойил ва меъёрлар билан тизимлаштирилиб, рақамли медиада ахлоқий дилеммаларни баҳолашга хизмат қилувчи норматив-ахлоқий мезонлар миллий ва халқаро медиа парадигмалари контексида илк бор интерсубектив ва гибрид назарий моделларни уйгунлаштириш орқали аниқланган;
– замонавий медиа амалиётида блогерлар ва ноанъанавий ахборот тарқатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми институционаллашуви жараёни билан комплекс таҳлил қилиниб, мазкур субектлар фаолиятини миллий ва халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш механизмларини акс эттирувчи консептуал омиллар ҳамда журналистик фаолиятни тартибга солишда деонтологик, консективистик ёндашувларни татбиқ қилишининг илмий-назарий асослари далилланган;
– рақамли трансформация шароитида ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллект технологияларининг журналистик фаолиятга интеграциялашуви натижасида юзага келаётган деепфаке феномени ва автоматлаштирилган хабар яратиш амалиёти  халқаро ва миллий медиа кейслар асосида типологик жиҳатдан тизимлаштириш зарурати далилланган; 
– медиа субектлари, журналистлар, блогерлар фаолиятида юзага келаётган дилеммаларни комплекс контент-таҳлил қилувчи, медиа ташкилотларининг ички этик регламентларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи “Медиаетикада ахлоқий муаммолар ва дилеммалар таҳлили” (ҳттпс://медиаетҳиcслаw.уз/) номли электрон платформа ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Рақамли трансформация шароитида онлайн медиа фаолиятидаги ахлоқий дилемма ва муаммолар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли трансформация шароитида онлайн медиада юзага келаётган ахлоқий дилеммалар  миллий ва халқаро парадигмалар, деонтологик, консективистик, интерсубектив ва гибрид ёндашувлар амалиётда фойдаланилган. (Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 2025-йил 10-декабрдаги 02-18/304-сонли маълумотнома). Натижада интернет ОАВ ва блогосферада ахлоққа зид материалларни чеклаш, дезинформация ҳамда манипуляцияларга қарши тизимли чораларни кучайтиришга кўмаклашган;
онлайн медиа маконида ахлоқий меъёрларни тартибга солиш жараёни блогерлар ва ноанъанавий ахборот тарқатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми, ахборот эркинлиги ва ахлоқий чекловлар ўртасидаги мувозанат, фуқаролик назоратининг институционаллашуви каби омиллар кесимида таҳлиллари, миллий ва халқаро стандартлар билан уйғунлашиш механизмлари Янги медиа таълим марказида фойдаланилган. (ННТ 2025-йил 12-декабрдаги 28-сонли маълумотнома) Натижада медиа таълим маркази материалларининг ишончлилиги ва ахлоқий меъёрларга таянган холис ахборот муҳитини шакллантиришга амалий хизмат қилган;
ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллект технологиялари интеграцияси шароитида юзага келаётган ахлоқий дилеммаларнинг эмпирик таҳлили “Эколог” Жамоат бирлашмаси фаолиятида самарали фойдаланилган. (“Эколог” Жамоат бирлашмаси 2025-йил 10-декабрдаги 01-86-сонли маълумотнома). Натижада рақамли трансформация шароитида ахлоқий муаммоларни чуқур англаш, уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий ёндашувларни татбиқ этиш ҳамда контент сифатини оширишда унумли фойдаланилган;
телеканал кўрсатувларини тайёрлаш жараёнида рақамли медиа муҳитида ахлоқий меъёрларни таъминлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, фактларни текшириш ҳамда алгоритмлар ва сунъий интеллект таъсиридаги ахборот манипуляцияларини бартараф этишда амалий фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Медиа Бирлашмасининг 2025-йил 19-августдаги 01-02/598-сон маълумотномаси). Натижада миллий медиа соҳасида ахлоқий ва ҳуқуқий стандартлар мустаҳкамланди ҳамда рақамли трансформация шароитида холис медиа муҳити таъминланган;
медиа субектлари, журналистлар ва блогерлар фаолиятида ахлоқий дилеммаларни мониторинг қилиш, журналистика таълими ва медиа ташкилотларининг ички этик регламентларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи “Медиаетикада ахлоқий муаммолар ва дилеммалар таҳлили” номли электрон платформага муаллифлик ҳуқуқини депонентлаш учун Гувоҳнома олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг  2025-йил, 2-декабрдаги муаллифлик ҳуқуқини депонентлаш учун берилган 009551– сонли Гувоҳномаси) Натижада алгоритмлар ва сунъий интеллектнинг медиа жараёнларида юзага келадиган ахлоқий дилеммаларни ҳал қилишдаги ўрни, уларнинг ижтимоий-этик масъулиятга таъсирини баҳолашнинг рақамлаштирилган инновацион дастури ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish