Шермаматов Сирожиддин Хайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узоқ муддатли активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 -Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5138.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Баҳадиров Алишер Комилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узоқ муддатли активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узоқ муддатли активларни пул оқимларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича таснифлаш орқали ушбу жараённинг хўжалик юритувчи субектларнинг активларини баҳолаш, бизнес сегментларини таҳлил қилиш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашга таъсири асосланган;
хўжалик юритувчи субъектлар ишчи счётлар режасига 3500 – “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар” счётини киритиш орқали бухгалтерия ҳисобининг ахборот имкониятини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
“Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар” мезони ва муддатини белгилаш орқали узоқ муддатли активларни сотиш учун мўлжалланган активлар сифатида эътироф этилиши ҳамда активлар бўйича самарали қарорлар қабул қилиниши жараёнлари такомиллаштирилган;
сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активларни узоқ муддатли активлар таркибидан чиқариб, жорий активлар таркибига ўтказиш орқали бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш, ўзаро боғлиқ ҳисоб ва ҳисоботларни аниқ ва тўғри юритилишини таъминлаш, фойдаланувчилар томонидан шаффоф ва қарор қабул қилишлари учун етарли маълумотлар тақдим этиш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узоқ муддатли активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
узоқ муддатли активларни пул оқимларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича таснифлаш орқали ушбу жараённинг хўжалик юритувчи субектларнинг активларини баҳолаш, бизнес сегментларини таҳлил қилиш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашга таъсирини асослаш таклифи “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 14-ноябрдаги 1767-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши хўжалик юритувчи субектларнинг активларини баҳолаш, бизнес сегментларини таҳлил қилиш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашга қўшимча имкон яратган;
хўжалик юритувчи субъектлар ишчи счётлар режасига 3500 – “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар” счётини киритиш орқали бухгалтерия ҳисобининг ахборот имкониятини ошириш таклифи таклифи “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 14-ноябрдаги 1767-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши хўжалик юритувчи субектлар бухгалтерия ҳисобининг ахборот имконияти оширилишига хизмат қилган;  
“Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар” мезони ва муддатини белгилаш орқали узоқ муддатли активларни сотиш учун мўлжалланган активлар сифатида эътироф этилиши ҳамда активлар бўйича самарали қарорлар қабул қилиниши жараёнларини такомиллаштириш таклифи “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 14-ноябрдаги 1767-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши аудиторлар иши сифатини оширилишига ва якунда ишончли аудиторлик хулосасини тайёрланишига имкон яратган;
сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активларни узоқ муддатли активлар таркибидан чиқариб, жорий активлар таркибига ўтказиш орқали бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш, ўзаро боғлиқ ҳисоб ва ҳисоботларни аниқ ва тўғри юритилишини таъминлаш, фойдаланувчилар томонидан шаффоф ва қарор қабул қилишлари учун етарли маълумотлар тақдим этиш таклифи “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 14-ноябрдаги 1767-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш, ўзаро боғлиқ ҳисоб ва ҳисоботларни аниқ ва тўғри юритилишини таъминлаш, фойдаланувчилар томонидан шаффоф ва қарор қабул қилишлари учун зарурий ахборот билан таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish