Абдуалиев Элёрбек Бегали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида Эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сув ўтказувчи қувурлар чегарасида темир йўл изи конструксиясининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хўжалиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5456 
Илмий раҳбар: Джаббаров Саидбурхан Тулаганович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Миралимов Мирзоҳид Хамитович, техника фанлари доктори, профессор, Абдукамилов Шавкат Шухратович, техника фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ институти
Диссертация йоъналиши. Техника йоъналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл ер полотносида жойлашган сув ўтказувчи қувурларнинг носозликларини комплекс баҳолаш орқали темир йўлнинг эксплуатацион ишончлилигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эксплуатациядаги сув ўтказувчи қувурларнинг ишлаш қобилиятига таъсир этувчи носозликларни бартараф этишни эътиборга олган ҳолда 80 % гача қувурларнинг ишга яроқлилик даражасини ошириш имконияти математик ифодалар ёрдамида асосланган;
сув ўтказувчи қувурлар носозликларининг регрессион таҳлилини эътиборга олган ҳолда темир йўл изи конструксиясининг эксплуатацион ишончлилиги ҳамда қувурларнинг ўртача емирилиши ўртасидаги боғлиқлик қонуниятлари аниқланган; 
чекли элементлар усулидан фойдаланиб темир йўл ер полотноси, унинг таркибидаги грунт, йўл устки қурилмаси ва сув ўтказувчи қувурларни ягона техник тизим сифатида ишлашини моделлаштириш натижалари асосида ер полотноси барқарорлигига қувур атрофидаги грунт намлигига нисбатан қувурнинг ўртача емирилиши кучлироқ таъсир кўрсатиши исботланган;
сув ўтказувчи қувурларнинг конструктив носозликларини инобатга олган ҳолда, темир йўл изи конструксиясининг эксплуатацион ишончлилигини таъминловчи асосий омиллар математик моделлар ёрдамида тизимлаштирилган ва асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув ўтказувчи қувурлар чегарасида темир йўл изи конструксиясининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
сув ўтказувчи қувурларни МИДАС ГЦ НХ дастурий комплексида чекли элементлар усулини қўллаб Тошкент темир йўл масофасининг Тошкент–Сирдарё темир йўл участкасида жойлашган сув ўтказувчи қувурларнинг кучланганлик-деформациявий холатини аниқлаш орқали улардаги мавжуд носозликларнинг чеқаравий қийматларини аниқлаш ва илмий асослаш имконияти таъминланган ҳамда "Темирйўлинфратузилма" АЖ йўл хўжалигини бошқариш тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 4/Э1684-сон маълумотномаси). Натижада сув ўтказгич қувурларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг миқдорий мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳисоблаш-таҳлил усуллари асосида қувурларнинг емирилиш, деформацияланиш ва ифлосланиш даражасини холисона аниқлаш имкони яратилган;
қувурларнинг юк кўтариш қобилиятига энг катта таъсир кўрсатадиган асосий носозликлар ўртаcа эмирилиш ва ички кесимнинг тиқилиб қолиши (лойқа босиши) эканлиги аниқланган ҳамда сув ўтказувчи қувурларнинг сув ўтказиш имкониятини баҳолаш учун "Темирйўлинфратузилма" АЖ йўл хўжалигини бошқариш тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 4/Э1684-сон маълумотномаси). Натижада сув ўтказувчи қувурларни техник ҳолатини яхшилашнинг мақбул усулини танлаш орқали уларнинг ҳаёт тцикли (50 йил) давомидаги умумий тасарруф харажатларни 34 % гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish