Матмуратова Қумрихон Рахманберган қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўрта толали пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқаришда қайта тараш жараёнини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5976.
Илмий раҳбар: Матисмаилов Сайфулла Лолашбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSC.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: толалар шикастланишини камайтириш ва маҳсулот чиқишини ошириш мақсадида толаларни қайта тараш жараёнида тароқли барабанча сегментини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қайта тараш самарадорлиги ҳамда тарам сифатини ошириш мақсадида қайта тараш машинасининг тароқли барабанча сегмент мосламасини ўзгартириш орқали толаларни қайта тараш жараёни такомиллаштирилган; 
толаларни тарам ва тарандига ажратишда такомиллаштирилган тароқли барабанча сегмент мосламасининг таъсирини ифодаловчи ҳаракат тенгламаси Лагранж қонуниятидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган тароқли сегментли қайта тараш машинасининг ишчи параметрлари – тароқли барабанча зарба частотаси ҳамда қисқичнинг пастки жағи ва ажратувчи цилиндр орасидаги масофаларнинг рационал қийматлари кўп омилли регрессион моделларни таҳлили асосида аниқланган; 
қайта тараш машинасида такомиллаштирилган тароқли сегмент мосламасини қўллаш натижасида ишлаб чиқарилган қайта таралган пилта ва ип нотекислигининг камайиши  ҳамда ип пишиқлигининг ортиши исботланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тароқли барабанча сегментини такомиллаштириш асосида олиб борилган тадқиқотларнинг ижобий натижалари асосида:
қайта тараш машинасининг такомиллаштирилган тароқли барабанчаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги интеллектуал мулк Агентлигининг (№ ИАП 8021. 14.03.2025 йил) ихтиро патенти олинган. Натижада такомиллаштирилган тароқли сегмент мосламаси толаларни ажратиш ва тоʻгʻрилаш самарасини сезиларли даражада ошириш имконини берган;
қайта тараш машинасида такомиллаштирилган тароқли барабанчасини қўллаб, машина асосий ишчи органлари рационал параметрлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “ТЕХТИЛЕ ФИНАНCЕ КҲОРЕЗМ” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 4-ноябрдаги № 02/06-2614 сонли маълумотномаси). Натижада ўрта толали пахтадан фойдаланиб олинган қайта тараш пилтасининг физик-механик кўрсаткичлари: калта толалар миқдори 1,4% га, кесим бўйича нотекислик 0,34% га камайган, модал узунлиги 1,39 мм га ошган, ҳалқали усулда йигирилган ипнинг барча асосий хоссалари бўйича сифатини оширишга ва ип шаклланиш жараёни барқарорлашишига эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish