Рахимова Дилбар Мухитдиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оилавий ҳаётга етукликнинг ижтимоий-психологик омиллари» 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P464.
Илмий раҳбар: Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02. 
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Умаров Бахриддин Менгбаевич, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўспирин ёшидаги йигит ва қизларда оилавий ҳаётга етукликнинг ижтимоий-психологик омилларини тадқиқ этиш орқали оилавий ҳаётга итимоий-психологик тайёрлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспиринлик даврида ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини шаклланиши жамиятдаги ижтимоий муҳитнинг психологик сифати ва шахслараро муносабатларнинг мазмуний йўналишига бевосита боғлиқлиги туфайли, қадриятлар интереоризасияси орқали намоён бўлиши далилланган.
ўспиринлик даври ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари оиладаги гендер ва функсионал ролларга оид когнитив схемалари, оила функсияларини англаш даражаси ҳамда оила қуришга оид мотивасион йўналишлари фаол шаклланадиган психологик жиҳатдан сезгир ривожланиш босқичи эканлиги туфайли шахснинг келажакдаги оилавий муносабатларга нисбатан қадриятли-ориентасион тизими ва норматив хулқ-атвор йўналишлари мазмунан ривожланиши асосланган.
ўспирин ёшларнинг шахсий етуклик даражаси ўзини англаш, мас'улият, рефлексивлик ва ижтимоий мослашув компонентлари билан оила вазифалари ҳақидаги тасаввурларининг шаклланиши ўртасида статистик ва мазмуний жиҳатдан аҳамиятли, барқарор ўзаро боғлиқликларга асосланиб   оилавий ҳаётга етукликни таъминлович психологик детерминант эканлиги далилланган.
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнида ижтимоий–психологик етукликни шакллантиришга йўналтиришнинг когнитив, аффектив, мотивасион ва хулқ-атвор компонентларнинг интеграсиясига асосланиб, ёшларнинг ижтимоий мослашуви, конструктив шахслараро муносабатлари ҳамда барқарор оилавий қадриятларининг шаклланиши муҳим психологик омил эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Оилавий ҳаётга етукликнинг ижтимоий-психологик омилларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ўспиринлик даврида ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини шаклланиши жамиятдаги ижтимоий муҳитнинг психологик сифати ва шахслараро муносабатларнинг мазмуний йўналишига бевосита боғлиқлиги туфайли, қадриятлар интереоризасияси орқали намоён бўлиши далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон буйруғига биноан илмий янгиликни «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон маълумотномаси). Натижада, ўспирин ёшларни оилавий ҳаётга етуклик хусусиятлари ва оилавий ҳаёт ҳақидаги ижтимоий-психологик тасаввурларини шакллантириш самарадорлигига эришилган;
ўспиринлик даври ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари оиладаги гендер ва функсионал ролларга оид когнитив схемалари, оила функсияларини англаш даражаси ҳамда оила қуришга оид мотивасион йўналишлари фаол шаклланадиган психологик жиҳатдан сезгир ривожланиш босқичи эканлиги туфайли шахснинг келажакдаги оилавий муносабатларга нисбатан қадриятли-ориентасион тизими ва норматив хулқ-атвор йўналишлари мазмунан ривожланиши асосланган малумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон буйруғига биноан илмий янгилик  сифатида «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларнинг таʻлим жараёнида ўспирин ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини ва ижтимоий-психологик билимларини шакллантиришлари орқали баркамол авлодни тарбиялашда сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
ўспирин ёшларнинг шахсий етуклик даражаси ўзини англаш, мас'улият, рефлексивлик ва ижтимоий мослашув компонентлари билан оила вазифалари ҳақидаги тасаввурларининг шаклланиши ўртасида статистик ва мазмуний жиҳатдан аҳамиятли, барқарор ўзаро боғлиқликларга асосланиб   оилавий ҳаётга етукликни таъминлович психологик детерминант эканлиги далилланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон буйруғига биноан илмий янгилик сифатида «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларнинг ўспирин ёшлар билан ишлашда  шахсий етуклик даражаси, ўзини англаш, масъулият, рефлексивлик ва ижтимоий мослашув компонентлари билан оила вазифалари ҳақидаги тасаввурларини шаклланлантириш борасидаги тажрибалари оширилган;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнида ижтимоий–психологик етукликни шакллантиришга йўналтиришнинг когнитив, аффектив, мотивасион ва хулқ-атвор компонентларнинг интеграсиясига асосланиб, ёшларнинг ижтимоий мослашуви, конструктив шахслараро муносабатлари ҳамда барқарор оилавий қадриятларининг шаклланиши муҳим психологик омил эканлиги аниқланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон буйруғига биноан илмий янгилик тарзида «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 08-июлидаги ПМ 86-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий–психологик етукликни шакллантиришга йўналтирилган комплекс модел асосида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнининг мазмуни янгиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish