Хасанова Мутабар Тошмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда билингвизмнинг тафаккур ривожланишига психологик таъсири”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P663.
Илмий раҳбар: Бахром Жураев  психология фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Милиева Муаттар Гаффаровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда билингвизмнинг тафаккур ривожланишига таъсирини ўрганиш ҳамда унинг ўзига хос жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар билиш жараёнларининг ривожланишига билингвизмнинг таъсири натижасида луғат заҳираси ва фикрлаш эгилувчанлигини параллел ортишига кўра когнитив мослашувчанликни метолингвистик онг даражасида сўз мантиқий тафаккурга боғлиқ намоён бўлиши далилланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда лингвистик қобилиятларнинг намоён бўлишига кўра тафаккур операцияларининг ёшга боғлиқ ривожланиши туфайли монолингвал ўқувчиларнинг грамматик тузилмаларга йўналтирилганлигини, билингвалларда икки тил тизими ўртасидаги тезкор фарқлаш қобилиятига мувофиқ мантиқий жавоблар бериш имкониятини кучайтириши далилланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда билингвизмнинг тафаккур ривожланишига психологик таъсири натижасида когнитив мураккабликни ўзлаштириш лаёқати уларнинг билиш фаолиятида ижобий ўзгаришлар юз бераётганини кўрсатишига асосланиб билингвал ўқувчиларда тушунчалар ҳажмининг рефлексив фикрлаш, тафаккур эгилувчанлигига боғлиқ равишда кенгайиши далилланган;
кичик мактаб ёшида лингвал қобилиятларни намоён бўлишига кўра  билингвал ўқувчиларда тафаккур фаолияти мантиқий муносабатлар ва тезкор реакциялар асосида амалга ошишига асосланиб, уларда фикрлаш тезлиги ҳамда турли вазиятларга мослашиш қобилиятининг юқори даражада ривожланиши  билингвал муҳитда юзага чиқиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда билингвизмнинг тафаккур ривожланишига таъсирини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
кичик мактаб ёшидаги билингвал ўқувчиларда мантиқий таҳлил қилиш, сабаб-оқибат алоқаларини тез ва аниқ англаш, сўз-мантиқий тафаккур асосида муаммоли вазиятларга ечим топиш кўникмаси шаклланиши натижасида, улар қатъий фикрлаш стратегияларига кўпроқ мурожаат қилишлари билан ажралиб туради ва бу ҳолат билингвизмнинг билиш жараёнига интеграцияланганлиги аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-469-сонли буйруғи билан «Диффиренсиал психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-469а-сон маълумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда билингвизм ривожланиши натижасида, уларнинг билиш жараёнида мантиқий таҳлил қилиш, сабаб-оқибат бог'лиқликларини тезроқ англаш, сўз-мантиқий тафаккур билан муаммоларни ҳал қилиш ҳамда қат'ий фикрлаш усулига кўпроқ таянишини асослашга эришилган;
монолингвал ўқувчиларнинг грамматик тузилмаларга йўналтирилганлиги уларнинг лингвистик анализга асосланган ёндашувини ифодаласа, билингваллар эса икки тил тизими ўртасида тезкор фарқлаш қобилияти орқали мантиқий асосланган жавоблар бериш имкониятига эга бўлиши билан ажралиб туриши далилланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-469-сонли буйруғи билан «Диффиренсиал психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-469а-сон маълумотномаси). Натижада, монолингуаллар грамматик реакциялар бўйича устунликка эгалиги натижасида, грамматик тузилмаларга кўпроқ эътибор бериши, билингуаллар эса иккита тил тизими билан ишлаш натижасида мантиқий реакцияларда тезкор жавоб бериши билан ажралиб туришини исботлашга эришилган;
билингвал ўқувчиларда тушунчалар ҳажмининг кенгайиши, рефлектив фикрлаш, тафаккур эгилувчанлиги ва когнитив мураккабликни ўзлаштириш лаёқати уларнинг билиш фаолиятида ижобий ўзгаришлар юз бераётганини кўрсатиши асосланганлигига доир янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-469-сонли буйруғи билан «Диффиренсиал психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-469а-сон маълумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда когнитив майдонга мустақил, рефлексивлик, тушунчалар кўлами ва билиш фаолияти назоратининг кенглиги, когнитив мураккаблик, тафаккур тезлиги ҳамда эгилувчанлик шаклланиши натижасида, билингвизмнинг тафаккур ривожланишига ижобий таъсирини аниқлашга хизмат қилган;
монолингвал ўқувчиларда грамматик структураларга асосланган қатъий ёндашув шаклланган бўлса, билингвалларда эса мантиқий реакциялар орқали тафаккур тезлиги ва мослашувчанлик даражаси юқорилиги билан устунлик қилиши исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-469-сонли буйруғи билан «Диффиренсиал психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-469а-сон маълумотномаси). Натижада, тренинг натижалари орқали, монолингуал ўқувчиларда грамматик реакциялар шаклланиши ва тилнинг грамматик тизимига эътибор қаратишини аниқлаштиришга эришилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish