Воситов Шавкатжон Абдивахабовичнинг 
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек фитратшунослигининг тараққиёт тамойиллари (проф. Ҳ.Болтабоев илмий мероси асосида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.3.PhD /Fil4054
Илмий раҳбар: Тожибоева Муқаддас Абдурахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03. 
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Мўминжон Юсубжонович, филология фанлари номзоди, доцент, Ҳамроева Орзигул Жалоловна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек адабиётшунослигининг тафаккур даражаси, фитратшуносликнинг тараққиёт йўллари ва эстетик тамойилларини профессор Ҳ.Болтабоевнинг илмий мероси орқали ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳамидулла Болтабоевнинг жаҳон ва ўзбек адабиёти бўйича олиб борган консептуал илмий изланишлари ва компаративистик тадқиқотлари структуравий ёндашув асосида тизимлаштирилган, Фитрат ижодига доир назарий-методологик қарашлари умумлаштирилиб, адиб ҳаёти ва ижодини талқин этишда олим томонидан ишлаб чиқилган янгича ғоявий-эстетик мезонлар аниқланган;
адабиётшунос олим томонидан Фитратнинг адабиёт назарияси, мумтоз адабиёт ва жадид адабиётига оид қарашларини илмий-назарий аспектда таҳлил этиш жараёни, шунингдек, ушбу қарашларни илмий-бадиий мезонлар асосида баҳолашда намоён бўлган холислик, тизимлилик ва методологик изчилликнинг кўлами ҳамда назарий даражаси комплекс равишда очиб берилган;
олимнинг илмий-назарий қарашларида устувор бўлган етакчи тамойиллар аниқланиб, унинг ўзбек фитратшунослиги тараққиётига қўшган илмий ҳиссаси мавжуд илмий манбалар ва тадқиқотлар таҳлили орқали атрофлича ёритилган ҳамда унинг илмий изланишларидаги индивидуал маҳорати, таҳлил ва тадқиқ услубининг ишончлилик , аниқлилик каби илмий мезонларга жавоб берувчи кўрсаткичлари далилланган;
хорижий олимларнинг Фитрат ижоди юзасидан амалга оширган илмий изланишлари ва тадқиқотлари Ҳ.Болтабоев томонидан илмий-назарий мезонлар асосида тизимли равишда ўрганилиб, ушбу тадқиқотларга берилган баҳоси, уларга нисбатан илгари сурилган илмий мулоҳаза ва алоҳида ёндашувлари таҳлилий асосда аниқлаштирилиб, фитратшуносликнинг халқаро илмий майдондаги шаклланиши ва ривожланиш жараёнида олимнинг ўрни, методологик ёндашувлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек фитратшунослигининг тараққиёт тамойиллари (проф. Ҳ.Болтабоев илмий мероси асосида) тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
Ҳамидулла Болтабоевнинг жаҳон ва ўзбек адабиёти бўйича олиб борган консептуал илмий изланишлари ва компаративистик тадқиқотлари структуравий ёндашув асосида тизимлаштирилиши, Фитрат ижодига доир назарий-методологик қарашларининг умумлашмаси, адиб ҳаёти ва ижодини талқин этишда олим томонидан ишлаб чиқилган янгича ғоявий-эстетик мезонлари аниқланган ўринлардаги фикрлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 24.05.2025. № 04-04-1/2495-сонли  маълумотномаси). Натижада, Ҳ.Болтабоевнинг Фитрат ижоди ҳақидаги илмий қарашлари тизимли таҳлил қилиниб, адиб ҳаёти ва ижодига ёндашувда олим томонидан ишлаб чиқилган янгича ғоявий-эстетик мезонлар билан кенгайтирилган;
адабиётшунос олим томонидан Фитратнинг адабиёт назарияси, мумтоз адабиёт ва жадид адабиётига оид қарашларини илмий-назарий аспектда таҳлил этилиши, ушбу қарашларни илмий-бадиий мезонлар асосида баҳолашда намоён бўлган холислик, тизимлилик ва методологик изчилликнинг кўлами, назарий даражаси комплекс равишда очиб берилган натижалар ва материалларидан ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири“ мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида диссертацияда баён қилинган илмий натижаларидан ва хулосалардан зарур оъринларда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти  04.07.2025. № 378/2-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот лойиҳасининг мазмуни янги назарий маълумотлар билан такомиллаштирилган;
олимнинг илмий-назарий қарашларида устувор бўлган етакчи тамойиллари, ўзбек фитратшунослиги тараққиётидаги илмий манба ва тадқиқотларида таҳлил ва тадқиқ услублари далилланган фикр-мулоҳазалардан Ўз МТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўз МТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали 12.06.2025. 05-09-898-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий-оммавий мазмуни кенгайтирилган, ҳозирги адабий жараёнлар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган;
хорижий олимларнинг Фитрат ижоди юзасидан амалга оширган илмий изланишлари ва тадқиқотлари Ҳ.Болтабоев томонидан илмий-назарий мезонлар асосида тизимли равишда ўрганилгани, тадқиқотларга берилган баҳоси, илгари сурилган илмий мулоҳаза ва алоҳида ёндашувлари, фитратшуносликнинг халқаро илмий майдондаги шаклланиши ва ривожланиш жараёнида олимнинг ўрни, методологик ёндашувлари ҳақидаги хулосавий фикрлардан ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 04.07.2025. № 377/2-сонли маълумотномаси). Натижада, бу хулосалар фитратшунослик изланишларини илмий асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish