Исматова Нилуфар Равшан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланишининг ҳудудий ва даврий хусусиятлари”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Gr432.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Олимжон Исомиддинович, география фанлари доктори, доцент; Бекмухаммедова Муниса Хамитовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг ифлосланишида антропоген омилларнинг таъсирини ҳамда асосий ифлослантирувчи моддаларнинг ҳудудий тақсимоти ва даврий ўзгаришини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳри ҳавосининг СО₂, CО ва НО₂ газлари билан ифлосланишининг Гидрометеорология хизмати маркази маълумотларини (1994-2023 йй.) тизимлаштириш ва АрcГИС Про дастури ИДW усули орқали ҳудудий тақсимоти ва ареали аниқланган;
шаҳар ҳавоси ифлосланишининг фаслий ўзгаришида СО₂ қишда энг юқори, ёзда энг паст, CО ёзда энг юқори, қишда энг паст, НО₂ ёзда энг юқори, баҳорда энг паст, йиллар бўйича ўзгаришида СО₂, CО, НО₂ газларининг энг юқори миқдори 2003-йилда, энг паст миқдори мос равишда 2013, 2018 ва 2023-йилларда бўлганлиги аниқланган;
шаҳар ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи газларнинг асосий омили антропоген фаолият бўлиб, ўрганилган газларнинг асосий манбаси СО₂ ники ТошИЕС, транспорт воситаларининг ёқилғи турига кўра CО ники бензин, НО₂ ники дизел ташланмаларининг кимёвий дифференциацияси аниқланган;
АрcГИС Про дастурини қўллаб Тошкент шаҳри ҳавосининг СО₂, CО ва НО₂ газлари билан ифлосланишининг 1994-2023 йиллардаги (5 йиллик интервалда) ҳудудий тақсимоти ва даврий ўзгаришини кўрсатувчи ўрта масштабли (1:300 000) мавзули карталар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланишининг ҳудудий ва даврий хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
Гидрометеорология хизмати марказининг 1994-2023 йиллардаги маълумотларини тизимлаштириш ва АрcГИС Про дастури ИДW усули орқали Тошкент шаҳри ҳавосининг СО₂, CО ва НО₂ газлари билан ифлосланишининг ҳудудий тарқалиш миқдори ва ареалини аниқлаш натижалари ва карталари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида атмосфера ҳавоси ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 03-03/1-03/3-13809-сонли маълумотномаси). Натижада, СО₂, CО ва НО₂ газлари билан юқори ифлосланган ҳудудларни аниқлаш имкониятини берган;
Гидрометеорология хизмати марказининг 1994-2023 йиллардаги маълумотлари асосида Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланишининг фаслий ўзгаришида СО₂ қишда энг юқори, ёзда энг паст, CО ёзда энг юқори, қишда энг паст, НО₂ ёзда энг юқори, баҳорда энг паст, йиллар бўйича ўзгаришида СО₂, CО, НО₂ газларининг энг юқори миқдори 2003-йилда, энг паст миқдори мос равишда 2013, 2018, 2023-йилларда бўлганлигини аниқлаш маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторингини юритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 03-03/1-03/3-13809-сонли маълумотномаси). Натижада, СО₂, CО ва НО₂ газлари миқдорининг фасллар ва йиллар бўйича ўзгаришини аниқлаш имкониятини берган;
Тошкент шаҳар ҳавосига чиқариладиган СО₂ газининг асосий манбаси ТошИЕС, CО газиники бензиндан фойдаланувчи транспорт ва НО₂ газининг асосий манбаси дизел ёқилғисидан фойдаланувчи транспорт воситалари эканлигини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида атмосфера ҳавоси ифлосланиш манбаларини тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 03-03/1-03/3-13809-сонли маълумотномаси). Натижада, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш ишларини такомиллаштириш имкониятини берган;
ГАТ технологияларининг АрcГИС Про дастурини қўллаб яратилган Тошкент шаҳри ҳавосининг СО₂, CО ва НО₂ газлари билан 1994-2023 йилларда ҳудудий ва даврий ифлосланишини кўрсатувчи 1:300 000 масштабли карталари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида ифлослантирувчи манбалар мониторингининг ахборот-картографик маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 03-03/1-03/3-13809-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳри ҳавосининг СО₂, CО ва НО₂ газлари билан ифлосланиши мониторингининг ахборот-картографик маълумотлар базасини такомиллаштириш имкониятини берган.