Қосимов Нурмухамад Дурсиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сангзор водийси табиатидан фойдаланишни такомиллаштиришда ҳавзавий ёндашувни қўллаш”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Gr210.
Илмий раҳбар: Ғўдалов Миркомил Равшанович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, профессор; Юлдашев Аброр Убайдуллаевич, география фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сангзор дарё ҳавзаси табиатидан фойдаланишни ҳавзавий ёндашувни қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сангзор дарёси ва унга қуйилувчи сойлар бир бутун ва айни пайтда алоҳида геотизм эканлиги асосланган ҳамда ГАТ технологиялари асосида 1:100000 масштабли картаси яратилган; 
ГАТ технологияларини қўллаб Сангзор дарёси ва унга қуйилувчи сойлар Р.Ҳортон таснифи асосида 5 та оқим йўналишига ажратилган ҳамда уларнинг морфометрик кўрсаткичлари аниқланган;
Сангзор дарё ҳавзаси биринчи даражали (78 та) ирмоқлари ҳавзаларининг табиий географик хусусиятларига асосланиб табиатидан фойдаланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва йирик маштабли (1:100 000) картаси яратилган; 
ҳавза табиатидан қишлоқ хўжалиги, рекреация ва туризм мақсадларида фойдаланиш нуқтаи назаридан сифатий (қулай эмас, камроқ қулай, қулайроқ, қулай, жуда қулай) баҳоланган  ҳамда амалиётда фойдаланиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сангзор дарё ҳавзаси табиатидан фойдаланишни такомиллаштиришда ҳавзавий ёндашувни қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
Сангзор дарёси ва унга қуйилувчи сойларнинг ГАТ технологиялари асосида яратилган 1:100 000 масштабли “Сангзор дарё ҳавзасининг табиий картаси” ва “Сангзор дарё ҳавзасининг табиатидан фойдаланиш картаси” Жиззах вилояти “Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси” амалиётида ер усти сувлари обектларида сувнинг оқилона бошқарилишида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 04/19-4015-сонли маълумотномаси). Натижада, Сангзор дарёси сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режаларига аниқлик киритиш имконини берган;
Сангзор дарёси ва унга қуйилувчи сойларнинг ГАТ технологияларини қўллаб, аниқланган морфометрик кўрсаткичлари ва маълумотлар базаси Жиззах вилояти “Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси” амалиётида сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 04/19-4015-сонли маълумотномаси). Натижада, Сангзор дарё ҳавзаси сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини такомиллаштириш имкониятини берган;
Сангзор дарёси ва унинг биринчи даражали 78 та ирмоқлари ҳавзаларининг табиий географик хусусиятларига асосланиб ишлаб чиқилган табиатдан фойдаланиш чора-тадбирлари Жиззах вилояти “Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси” амалиётида ўрта ва қуйи бўғинда сувдан самарали фойдаланишни ташкил этишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 04/19-4015-сонли маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларига зарарли таъсирларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган энг мақбул чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятини берган;
ҳавза табиатидан қишлоқ хўжалиги, рекреация ва туризм мақсадларида фойдаланиш нуқтаи назаридан сифатий баҳолаш натижалари ҳамда амалиётда фойдаланиш учун берилган таклиф ва тавсиялари Жиззах вилояти “Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси” фаолиятида сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 04/19-4015-сонли маълумотномаси). Натижада, сувдан комплекс фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлашни такомиллаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish