Умарова Зулхумар Мухтаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Замонавий технологиялар асосида Сўх ер ости сув конининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўзгаришини баҳолаш», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/GM267.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» Давлат муассасаси, DSc.31/2025.27.12.GM.05.01.
Расмий оппонентлар: Хушвактов Сайдулла Холбазарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Бегимқулов Дилшод Қаландарович, геология-минералогия фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологиялари ёрдамида Сўх ер ости сув конининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўзгаришини баҳолаш ҳамда келажакда ер ости сувларидан унумли фойдаланишда илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект элементлари ёрдамида Сўх ер ости сув кони ҳолатига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, ер усти ва ер ости сувларининг боғлиқлигини ифодаловчи сизилиш оқими структураси таснифи ишлаб чиқилган;
замонавий геоахборот технологиялар ёрдамида ҳудуднинг кўп йиллик маълумотлари ретроспектив таҳлил қилиниб, Сўх чиқарма конусида ер ости сувларининг ҳосил бўлиш, ҳаракатланиш ва тўпланиш қонуниятлари аниқланган;
ПМWИН дастурий таъминоти ёрдамида ер ости сувлари динамикаси тўғрисидаги маълумотлари асосида гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий кўрсаткичлар ўзгариши тенденсияси баҳоланган;
глобал иқлим илиши шароитини ҳисобга олган ҳолда, Сўх ер ости сув конидан келажакда самарали фойдаланиш, сув ресурсларини тизимли бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сўх ер ости сув конининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва келажакда самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган ер ости ва ер усти сувларининг боғлиқлигини ифодаловчи сизилиш оқими структурасининг таснифи Фарғона гидрогеология станциясини амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 08-2101-сон маълумотномаси). Натижада, иқлим ўзгариши шароитида ер ости сувларини шаклланиш ҳудудида гидрогеологик жараёнларни ҳамда тадқиқот майдонидаги кўп йиллик гидрогеологик ва гидрологик маълумотларни тўлиқ таҳлил қилиш орқали ер ости сувларининг тарқалишини аниқлаш имконини берган;
замонавий геоахборот технологиялар асосида аниқланган Сўх чиқарма конусида ер ости сувларининг ҳосил бўлиш, ҳаракатланиш ва тўпланиш қонуниятлари Фарғона гидрогеология станциясини амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 08-2101-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувларининг кузатув пунктларини оптимал жойлаштириш ва уларни самарали мониторинг қилиш имконини берган;
ПМWИН дастурий таъминоти ёрдамида ер ости сувларининг оқими ва динамикаси бўйича кўп йиллик маълумотлар таҳлили асосида баҳоланган ер ости сувларини гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий кўрсаткичлари Фарғона гидрогеология станциясининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 
14-июлдаги 08-2101-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувларининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда уларни назорат қилиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Сўх ер ости сув конидан келажакда оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ва илмий асосланган тавсиялар Фарғона гидрогеология станциясининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 08-2101-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувларидан мақсадли фойдаланишни режалаштириш, гидрогеологик тадқиқотларни лойиҳаш ва бошқарув қарорларини илмий асослашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish