Матҳолиқов Рўзали Баҳтиёр ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бўз минтақа ботқоқ-ўтлоқи ландшафтларининг биогеокимёвий хусусиятлари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1428.
Илмий раҳбар: Исағалиев Муроджон Тўйчибоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Турбиметов Шахобиддин Муҳитдинович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар минтақаси ботқоқ-ўтлоқи ландшафтлари биогеокимёвий хусусиятлари, экомелиоратив ҳолати, макро- ва микроелементлар миқдорларини сизот сувлари таъсирида ўзгаришини аниқлаш, тупроқлар унумдорлигини ошириш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий тависялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқларнинг морфогенетик белгилари, агрокимёвий, физик-кимёвий хоссалари, мелиоратив ҳолати ва биогеокимёвий хусусиятлари ҳамда геокимёвий барерлари чуқурлиги, провинсиялари сизот сувлари сатҳига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;
ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар ва ўсимликлар таркибида На, См, Лу, У, Йб, Ау, Нд, Ас, Бр, Cа, Ла, Cе, Тб, Тҳ, Cр, Ҳф, Ба, Ср, Cс, Ни, Сc, Рб, Та, Фе, Эу, Сб нинг миқдорлари, геокимёвий ва биогеокимёвий хусусиятлари аниқланган ҳамда сизот суви сатҳи пасайишига боғлиқ ҳолда келтирилган элементлар миқдорлари камайиб бориш тенденсияси илмий асосланган;
суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқларда гумус, C:Н ва озуқа элементларнинг тупроқ генетик қатламларида тарқалиши бимодал характерга эга бўлиб, антропоген омил таъсирида ботқоқ тупроқлардан ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар томон эволюцияланганлиги далилланган;
сизот сувлари сатҳининг пасайиши натижасида тупроқ, ўсимликлар таркибидаги ҳаракатчан озуқа элементлари (П ва К) ва биомикроелементлар (Мо, Мн, Зн, Cо) миқдорлари ортиб бориши ҳамда ботқоқ-ўтлоқи тупроқ–ўсимлик ўртасида ижобий корреляция мавжудлиги, корреляция коеффициенти 0,75-0,96 оралиғида тебраниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўз минтақа камари ботқоқ-ўтлоқи тупроқларининг биогеокимёвий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар шароитида тарқалган ўсимликларнинг экологияси ва биогеокимёвий хусусиятлари асосида “Фарғона вилояти суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқларда картошка йетиштириш технологияси бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ва қишлоқ хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-755-сон маълумотномаси). Натижада, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, картошкадан юқори, сифатли ҳосил олишда мажмуавий агротехник, агрокимёвий ва мелиоратив тадбирлар тизимини амалга оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
сизот сувлари 0,5 м дан юқори жойлашган суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар физик, агрокимёвий ва кимёвий хоссалари аниқланган, шу асосда сердаромад экинларни жойлаштиришга қаратилган тавсиялар Фарғона шаҳар “Иқбол”, “Карим ота”, “Одил-С” фермер хўжаликларининг жами 70,1 га йер майдонида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-755-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона шаҳри шимолий қисмида шаклланган мелиоратив ҳолати қониқарсиз, йер ости сувлари кўтарилган, кучсиз шўрланган суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар унумдорлигини сақлаш, оширишга хизмат қилган ҳамда атиргул, хризантема ва бошқа сердаромад ўсимликлар жойлаштирилган;
суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқларнинг 1:5000 масштабли мукаммал рақамли агрокимёвий хаританомаси Фарғона шаҳри Умид нигоҳи массиви “Жўйдам”, “Карим ота”, “Иқбол”, “Одил-С” фермер хўжаликлари қарашли жами 148,8 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-755-сон маълумотномаси). Натижада, бўз минтақанинг гидроморф шароитида шаклланган суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш учун мажмуавий агротехник, агрокимёвий тадбирлар тизимини амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилган;
суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлари, уни ҳосил қилувчи она жинслари ва қишлоқ хўжалиги экинларида На, К, Мн, См, Мо, Лу, У, Йб, Ау, Нд, Ас, W, Бр, Cа, Ла, Cе, Тб, Тҳ, Cр, Ҳф, Ба, Ср, Cс, Ни, Сc, Рб, Зн, Cо, Та, Фе, Эу, Сб ва бошқа элементларнинг миқдори, биогеокимёвий хусусиятлари “Иқбол”, “Карим ота”, “Одил-С” фермер хўжалигининг 70,1 гектар майдонида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-755-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд тупроқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини тавсифлаш, тупроқ-экологик мониторингини олиб бориш, сабзавот экинларини тўғри жойлаштириш, экологик тоза ўсимлик хомашёлари йетиштиришда асос сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish