Акбаров Сарварбек Бахромбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Фарғона сув омборининг таъсир зонаси ва унга туташ ҳудудлар тупроқларининг экомелиоратив ҳолати», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В1584.
Илмий раҳбар: Исаков Валиджан Юнусович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Парпиев Гʻофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Сотиболдиева Гўзалхон Толибжоновна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Фарғона сув омбори таъсир зонасидаги суғориладиган гидроморф тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолати динамикасини комплекс баҳолаш ҳамда унга таъсир этувчи табиий ва антропоген омилларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Фаргʻона сув омбори таʼсир ҳудуди ва унинг атрофларидаги тупроқларининг хосса-хусусиятлари ва экомелиоратив ҳолати 2010-2015-2020-2025 йиллардаги оʻзгаришлари динамикаси ҳамда трансформацияланиши масофадан зондлаш (НДВИ) ва математик-статистик усуллар ёрдамида илк бор мажмуавий исботланган;
Марказий Фаргʻона сув омбори таʼсирида тадрижий ривожланаётган тупроқларнинг диагностик белгилари аниқланган, шўрхок ва кучли шўрланган ўтлоқ арзиқли саз тупроқ - > янги ўзлаштирилган ўтлоқ ва ўтлоқ арзиқли саз тупроқ - >суғориладиган ва янгидан суғориладиган ўтлоқ ва ўтлоқ арзиқли тупроқ йўналишида трансформация жараёнлари кечиши аниқланган ҳамда сув омбори атрофидаги гидрологик босимнинг ортиши (сув юзаларининг 15 баробар кенгайиши) ва сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши ўртасида кучли тўғри коррелятив боғлиқлик (р=0.88) аниқланган;
иккиламчи гидроморфизм ва шоʻрланиш жараёнларининг ривожланиш қонуниятлари ГИС технологиялари (НДВИ, НДWИ, СИ индекслари) ёрдамида аниқланди; шоʻрланишнинг озуқа моддаларининг ҳаракатланишига чекловчи таъсирии тавсифловчи регрессия математик-статистик регрессия моделлари ишлаб чиқилди, арзиқ ва гипсли қатламларнинг юқори зичлик (1,74 г/cм3) ва паст ғоваклик (34%) туфайли келиб чиқадиган филтрацияга тоʻсқинлик қилувчи сув оʻтказмайдиган тоʻсиқ вазифасини бажариши математик жиҳатдан далилланган;
сув омборининг таъсир зонаси ва унга туташ ҳудудларни экологик ва мелиоратив раёнлаштириш амалга оширилди ва минтақада мелиоратив шароитларни оптималлаштириш ва ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Фарғона сув омборининг таъсир зонаси ва унга туташ ҳудудлар тупроқларининг экомелиоратив ҳолати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Фарғона сув омбори таъсир зонасидаги суғориладиган ўтлоқи саз ва арзиқ-шохли тупроқларнинг агрокимёвий, агрофизик хоссалари ҳамда мелиоратив ҳолатини АрcГИС дастури, НДВИ индекслари асосида баҳолаш усуллари, шунингдек, 2010–2024-йиллар оралиғидаги ўзгаришлар динамикасини акс эттирувчи рақамли хариталар Фарғона вилоятинунг Ёзёвон тумани қишлиқ хўжалиги бошқармасида ҳудудий ер ресурсларини бошқаришда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 августдаги 05/04-04-466-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг шўрланиш даражаси, сизот сувлари сатҳи ва минерализациясини аниқ башорат қилиш ҳамда экомелиоратив тадбирларни режалаштириш имконини берган;
Ёзёвон туманидаги “Солижонов Рустамжон” ва “Муҳиддинова Бибиёиша” фермер хўжаликларининг 39 гектар экин майдони учун тузилган агрокимёвий (фосфор ва калий билан таъминланганлик) ҳамда шўрланиш картограммалари Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 августдаги 05/04-04-466-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ишланмалар минерал ўғитлардан табақалаштирилган ҳолда фойдаланиш, заҳарли тузлар миқдорига қараб шўр ювиш меъёрларини илмий асосда ҳисоблаш ва тупроқ унумдорлигини тиклаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.