Акбаров Ғолибжон Алишеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийси қумли ландшафтлари тупроқларининг инсон омили таъсиридаги экологик – мелиоратив ўзгаришлари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/В1220.
Илмий раҳбар: Исақов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Закирова Саноатхон Ҳомдомовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсидаги ўзлаштирилган қум ва қумли тупроқларнинг генезиси, морфологик ва агрокимёвий хосса-хусусиятлари, қумли ҳудуд майдонларини қисқариб бориш динамикаси ҳамда мелиоратив ҳолатини антропоген омиллар таъсирида ўзгаришини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси қумли даҳаларининг 1985-2020 йиллар оралиғидаги трансформацияси биринчи марта НДВИ спектрал индекслари ёрдамида миқдорий баҳоланди, қум массивларининг 15,1% га қисқариши ва агроландшафтларга ўтишининг спектрал кўрсаткичлари 0,08 дан 0,45 гача ўзгариши исботланган;
инсон омили таъсирида қумли тупроқларнинг суғориладиган ўтлоқи-саз тупроқлар томон генетикавий, тадрижий ривожланиш жараёнлари аниқланди ва бу жараёнда тупроқларнинг гранулометрик таркиби ҳамда  гумус захираларининг аккумуляцияси ва биоген моддалар миграцияси йўналишлари илмий асосланган;
Фарғона водийси қумлари таркибида 32 дан ортиқ кимёвий элементлар ва уларнинг геокимёвий ўзига хос хусусиятлари ҳамда Чинобод қум даҳаси мисолида мишяк (Ас) ва рух (Зн) элементларининг кучсиз аккумуляцияси билан характерланувчи биогеокимёвий провинциялар аниқланган;
қум даҳаларининг, кўп йиллик космик суратларни таҳлил қилиш (ЛУЛC усули) орқали қумли ландшафтларнинг экологик-мелиоратив ҳолатида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлари башоратлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси қум ландшафтларининг экомелиоратив ҳолатидаги сўнгги 40 йил ичидаги ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
ландсат-4, 7 ва 8 сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили асосида Фарғона водийсидаги қумли даҳалар майдони 1936-йилдаги 120 минг гектардан 2025-йилга келиб 3-4 баробарга камайганлиги ҳамда мавжуд қум аниқланган; ушбу динамик ўзгаришларни акс эттирувчи ва таҳлилий маълумотлар Қўқон давлат ўрмон хўжалиги амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-04-659-сонли маълумотномаси). Натижада, дефляция хавфи остидаги қум уюмларини аниқлаш ва уларни мустаҳкамлаш бўйича ўрмон-мелиорация чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган; 
Фарғона водийсида тарқалган қумли даҳаларнинг, 1985, 2000, 2020 ва 2025-йиллар учун НДВИ индексли хариталари ишлаб чиқилган ва Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-04-659-сонли маълумотномаси). Натижада, водий ҳудудидаги қумли даҳаларда ўзлаштирилган майдонлар тупроқларининг 40 йиллик ўзгариш динамикасини аниқлаш ҳамда мониторинг қилиш имконини берган; 
водий қумли ҳудудларининг ғарбий (Бешариқ), марказий (Чинобод) ва шарқий (Марказий Фарғона) қисмларида 200-300 гектарли очқич майдончалар ажратилиб, тупроқларининг агрокимёвий ҳолатини (гумус, азот, фосфор, калий миқдорини) акс эттирувчи1:10 000 миқёсдаги харитограммалари Қўқон ўрмон хўжалигининг “Қипчоқ” бўлими,“Файизли Чинобод тонги”ва “Махмудбой” фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-04-659-сонли маълумотномаси). Натижада, Қўқон ўрмон хўжалигида қумли тупроқлар унумдорлигини сақлаш, деградацияни олдини олиш ва агротехник тадбирларни белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган;
очқич майдончаларда қум ва қумли тупроқларнинг элементар таркиби (Ас, Ау, Ба, Бр, Cа, Cе, Cо, Cр, Cс, Эу, Фе, Ҳф, К, Ла, Лу, Мн, Мо, На, Нд, Ни, Рб, Сб, Сc, См, Ср, Та, Тб, Тҳ, У, Йб, Зн), гумус миқдори, П2О5 ва К2О нинг ялпи ҳамда ҳаракатчан шакллари аниқланган;  уларнинг миқдорий кўрсаткичлари Қўқон ўрмон хўжалигининг “Қипчоқ” бўлими, “Файизли Чинобод тонги” ва “Махмудбой” фермер хўжаликларининг жами 121 га майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-04-659-сонли маълумотномаси). Натижада, қумларни мустаҳкамлаш ва дефляциядан ҳимоялаш, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish