Пўлатова Гулхаё Ғофуржон қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили тезауруси учун сифат лексемаларнинг семантик муносабатлари тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4749.
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари доктори; Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбекча сифатларнинг тезаурус синсетларини лексикографик жиҳатдан ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвистик тезаурус луғатларининг яратилиш босқичлари, ривожланиш анъана ва тенденсиялари, лексикографик тамойиллари тадқиқ қилиниб, WордНет типидаги луғатчилик тажрибалари асосида ўзбек тили сифат сўз туркуми лексик бирликларининг синонимлар тизими (синсетлар), мазмуни ҳамда контекстдаги ўзаро маъновий муносабатлари назарий асосда далилланган; 
тезаурус яратишнинг лексикографик ёндашуви асосида сифат лексемаларнинг синонимик, градуонимик ва антонимик ҳодисаларнинг парадигматик, синтагматик муносабатлар орқали воқеланиши назарий жиҳатдан асосланган;
лингвистик тезаурус модели асосида ўзбек тилидаги сифат лексемаларнинг маъновий муносабатидаги – семантик ядро (тўғридан-тўғри, обектив маъно) белгиланиб, контекстуал алмашиниш, синонимлар ўртасидаги услубий мосликка кўра градуация (даражаланиш), синсетлар орасидаги қарама-қаршилик, маъно кўчиш орқали семантик кенгайиш ва торайиш ҳодисалари ёритиб берилган; 
электрон тезаурус луғатлари модели асосида ўзбек тили сифат лексемаларининг характер-хусусият, маза-таъм, ранг-тус, ҳолат, шакл-ҳажм, ҳид, макон-замон каби фаол ва нофаол маъновий гуруҳларини ифодаловчи бирликларнинг семантик жиҳатдан контекстда қўллаш амалиёти (ҳттп://тҳесаурус.узбекcорпус.уз/уз/ ҳаволасида) исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тили тезауруси учун сифат лексемаларининг семантик майдонлари таҳлилига оид илмий натижалар асосида:
лингвистик тезаурус луғатларининг яратилиш босқичлари, ривожланиш анъана ва тенденсиялари, уларнинг шакллантириш йўллари ҳамда тамойиллари комплекс ёндашув асослари бўйича тизимлаштирилган, WордНет типидаги луғатларда берилган ўзбек тили сифат сўз туркуми лексик бирликлари семантик майдон консепсияси асосида семантик тузилиши, синсетлараро шакли ва мазмуни контекстдаги ўзаро маъновий муносабатлар орқали аниқланган ўринлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йилларда бажарилган “ИЛ-7823051524 рақамли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 29-майдаги 04/11-16384-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тили тезауруси учун сифат лексемаларининг семантик майдонлари таҳлилига оид синонимни (тезаурус ёрдамида) танлаш ва шу орқали таржима сифатини ошириш йўллари осонлашган;
тезаурус яратишнинг лексикографик ёндашуви асосида сифат лексемаларнинг синонимик, градуонимик ва антонимик ҳодисаларнинг парадигматик, синтагматик муносабатлар орқали воқеланиши назарий жиҳатдан асослаб берилишидаги таклиф, тавсия ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилда бажарилган “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловаларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада онлайн маълумотлар базаси яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асослари ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги 1529-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги сўз маъноларини автоматик таҳлил қилиш ҳамда уларнинг муқобилларини аниқлаш жараёнлари такомиллашган;
лингвистик тезаурус модели асосида ўзбек тилидаги сифат лексемаларнинг семантик муносабатларидаги – семантик ядро (тўғридан-тўғри, обектив маъно) белгиланиб, контекстуал алмашувчанлик, синонимлар ўртасидаги услубий мосликка кўра градуация (даражаланиш) ҳодисаси ва синсетлар орасидаги қарама-қаршилик, маъно кўчиш орқали семантик кенгайиш, торайиш ҳодисалари денототивлик ва коннотативлик тамойиллар асосида далилланган ҳамда WордНет типидаги тезаурус луғатлари модели асосида сифат лексемаларнинг характер-хусусият, маза-таъм, ранг-тус, ҳолат, шакл-ҳажм, ҳид, макон-замон каби фаол ва нофаол маъновий гуруҳлари узбекcорпус.уз сайти маълумотлар базаси тизимида ҳттп://тҳесаурус.узбекcорпус.уз/уз/ манбасига тўпланган ва уларнинг электрон контекстларда қўлланиш ҳолатлари амалий жиҳатдан исботланган маълумотлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “РЕП-25112021/113 – УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳада қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 29-майдаги 04/11-16385-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги табиий тилни қайта ишлаш жараёнлари янги назарий қарашлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish