Бердиев Хушнуд Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Товуқ фузариотоксикозининг самарқанд вилояти паррандачилик хўжаликларида диагностикаси ва профилактикаси”, 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/В187
Илмий раҳбар: Салимов Хаит Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Мамадуллаев Гулмурод Ҳамидович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Бозоров Хайрилло Кенгашевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарганд давлат тиббиёт университети ҳузиридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти паррандачилик хўжаликларида товуқ фузариотоксикозининг эпизоотологик ҳолати, тарқалиш даражасини ўрганиш, кичик паррандачилик фермаларида, шахсий хонадонларда жўжаларни парваришлашда, фузариотоксикознинг диагностикаси ва профилактика мақсадида антиоксидант дори моддалари ва маҳаллий пробитик Иннопроветни синовдан ўтказиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг айрим туманларида текширилган товуқ ва жўжаларда фузариотоксикоз тарқалганлиги мос равишда товуқларда 15% ва жўжаларда 32% ҳолатларда аниқланган;
омихта ем ва озиқабоп қўшимчаларни нам шароитда сақлаш фузариум замбуруғининг ривожланиши ҳамда паррандаларни ушбу замбуруғ томонидан ажраладиган заҳарли моддалар билан зарарланиши асосий омил бўлиши аниқланган;
бройлер жўжаларининг фузариотоксикозида лохаслик, иштаханинг кескин пасайиши, шилимшиқли ич кетиш, патларининг ҳурпайиши, ҳаракат координациясининг бузилиши, конюктивит каби клиник, оғиз бўшлиғидаги некротик жараёнлар, ошқозон ва ичак шиллиқ қават некрози ва қон қуйилишлар, жигарда дистрофик ўзгаришлар каби патологоанатомик ўзгаришлар аниқланган;
фузариум замбуруғи оддий озиқа муҳитларида ўсмаслиги, Сусло агарида оқимтир пушти рангдаги 4-6 см катталикдаги момиқ сифат колония ҳосил қилиб ўсиши аниқланган;
фузариотоксикозни даволаш мақсадида антиоксидант дори воситаси “Токсо-бонд” препарати омихта емга 1 кг га 1,0 гр миқдорда 10 кун давомида узлюксиз бериш 93-95 % самара бериши аниқланган;
жўжалар фузариотоксикозининг профилактикасида маҳаллий “Иннопровет” пробиотигини 1 литр сувга 1 мл миқдорда 10 кун давомида ичириш фузариотоксикозни олдини олишда 95-100% гача самара бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Товуқ фузаритоксикозининг паррандачилик хўжаликларида диагностикаси ва профилактикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Бройлер жўжаларни парваришлаш, уларда учрайдиган фузариотоксикознинг диагностикаси ва профилактикаси” бўйича тавсияноматасдиқланган, Самарқанд вилоятининг парарандачилик хўжаликларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 1-декабрдаги № 02/23-883-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш эвазига товуқлар фузаритоксикоз билан заҳарланишининг олдини олишга эришилган;
товуқлар фузаритоксикозини даволаш ва олдинин олиш учун “Токсо-бонд” (1 кг омихта емга 1 г) абсорбент дори қўлаш усули ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 1-декабрдаги № 02/23-883-сон маълумотномаси). Натижада товуқлар фузаритоксикозига қарши кураш ва олдини олишда юқори самарадорликка эришилган;
товуқ фузариотоксикозини даволаш ва олдини олишда “Иннопровет” пробиотигини (1 литр сувга 1 мл) қўлланилиши натижасида, айниқса ёш жўжаларда ичаклар функсиясини тиклайди, иммунитетни мустаҳкамлайди, токсинларни сўрилишини камайтиради, ўсишини 12-20 % га оширади, озуқа ўзлаштирилишини яхшилайди, вазн ортишини тиклайди. Натижада паррандалар фузариотоксикози товуқ ва жўжаларда самарали даволаш ва олдини олиш имконияти яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 1-декабрдаги №02/23-883-сон маълумотномаси). Ушбу комплекс даволаш усулларини қўлланилиши эвазига, бир минг (1000) бош бройлер жўжаларини ўсиш даврида (6-20-кунлар) парваришлашда фузариотоксикозни кимёпрофилактикаси учун тавсия этилган дори воситаси қўлланилганда иқтисодий самарадорлик 2808000 (икки миллион саккиз юз саккиз минг) сўмни ташкил этиб, 1 сўм ветеринария харажатига самарадорлик 5,0 (беш) сўмни ташкил этган.