Амонова Заррина Джомиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомиладор аёлларда бачадон бўйнининг саратон олди касалликлари ривожланишининг иммун-биологик механизмлари, диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш йўллари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2024.2.PhD/Tib4380.
Илмий рахбар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.25.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Наджмиддинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорларда бачадон бўйни саратон олди касалликлари ривожланишининг иммунобиологик механизмларини аниқлаш ва шу асосда уларни ташхислаш ва даволашга ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни саратон олди касалликлари бўлган ҳомиладорларда бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясининг ривожланишига ҳисса қўшадиган маҳаллий иммунитет ва қин микробиотасидаги ўзгаришларни ўз ичига олган ўзига хос иммунобиологик бузилишлар мажмуаси шаклланиши исботланган;
ОПВ инфекциясини ташхислашнинг ноинвазив усулларидан фойдаланиш (сийдикнинг ПЗР текшируви, E6/E7 онко-оқсилларини аниқлаш) ҳомиладор аёлларда ОИВ инфекциясининг клиник жиҳатдан аҳамиятли шаклларини аниқлашни оширишга имкон бериши исботланган;
бачадон бўйни саратон олди касалликлари бўлган ҳомиладорларда қин дисбиотик бузилишлари ва қўшма вирус-бактериал инфекциялар частотаси ОПВ-манфий ҳомиладорларга қараганда сезиларли даражада юқори эканлиги исботланган;
ҳомиладор аёлларда III триместрда ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни касалликларини комплекс даволаш таркибида ультратовуш кавитациясини қўллаш яллиғланиш ўзгаришларини камайтиришга, бачадон бўйни эпителийси ҳолатини яхшилашга ва туғруқдаги асоратларни олдини олишга ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган натижалар асосида ҳомиладор аёллар орасида ОПВ билан ассоциациялашган бачадон бўйни касалликларининг такомиллаштирилган скринингини қўллаш, шунингдек, сервикал интраэпителиал неоплазиялар аниқланганда уларни олиб бориш тактикаси асослаб берилди.
биринчи илмий янгилик: ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни саратон олди касалликлари бўлган ҳомиладорларда бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясининг ривожланишига ҳисса қўшадиган маҳаллий иммунитет ва қин микробиотасидаги ўзгаришларни ўз ичига олган ўзига хос иммунобиологик бузилишлар мажмуаси шаклланиши исботланганлиги Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 20 майда 01-Р\130-сон билан тасдиқланган "Одам папиллома вируси билан касалланган ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва олиб боришга комплекс интегратсиялашган ёндашув" ва Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 июндаги 06-25/656-сон билан тасдиқланган "Ҳомиладорларда ОПВ инфекциясида қин микробиомасининг роли" номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 28 июлдаги 74-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2025 йил 16 июлдаги 103-сон буйруқлари билан амалиетга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги 25/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи аёлларга хос бўлган батафсил тиббий-ижтимоий хавф омиллари асосида ҳомиладорларни парваришлашда хавфга мўлжалланган ёндашувни жорий этишдан иборат. Юқори хавф гуруҳларининг ажратилиши қуйидаги имкониятларни яратди: ҳомиладорларни диспансер кузатуви тизимини оптималлаштириш; акушерлик-гинекология хизматининг профилактик йўналишини кучайтириш; саратон олди жараёнларини эрта аниқлаш даражасини ошириш; бачадон бўйни патологиясининг ўтказиб юборилган шакллари учраб туришини камайтириш. Мазкур ёндашувнинг татбиқ этилиши оналар касалланишини камайтиришга, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аёллар ногиронлигининг олдини олишга, уларнинг репродуктив салоҳиятини сақлашга ва демографик кўрсаткичларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Хавф гуруҳларини шакллантириш ва ўз вақтида профилактик ва даволаш чора-тадбирларини ўтказиш 1 кун давомида онколог маслаҳати учун 100000 сўм ва стационар даволаниш учун 300000 сўм харажатларни олдини олиш имконини беради. Умумий тежамкорлик битта бемор учун 400000 сўмни ташкил этади. 239 нафар ҳомиладор аёлни текшириш ва даволашда бир кунлик иқтисодий самара 95600000 сўмдан ортиқни ташкил этади. Хулоса: ҳомиладор аёлларда ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни касалликларининг тиббий-ижтимоий хавф омилларини батафсил таҳлил қилиш диспансер кузатувининг хавфга йўналтирилган моделини жорий этишни асослаш имконини берди. Юқори хавф гуруҳларини ажратиш саратон олди жараёнларини аниқлашни ошириш ва акушерлик-гинекологик ёрдам тизимида профилактика ишларини оптималлаштиришни таъминлади.
иккинчи илмий янгилик: ОПВ инфекциясини ташхислашнинг ноинвазив усулларидан фойдаланиш (сийдикнинг ПЗР текшируви, E6/E7 онко-оқсилларини аниқлаш) ҳомиладор аёлларда ОПВ инфекциясининг клиник жиҳатдан аҳамиятли шаклларини аниқлашни амалга оширишга имкон бериши исботланганлиги Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 20 майда 01-Р\130-сон билан тасдиқланган "Одам папиллома вируси билан касалланган ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва олиб боришга комплекс интегратсиялашган ёндашув" ва Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 июндаги 06-25/656-сон билан тасдиқланган "Ҳомиладорларда ОПВ инфекциясида қин микробиомасининг роли" номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 28 июлдаги 74-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2025 йил 16 июлдаги 103-сон буйруқлари билан амалиетга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги 25/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу алгоритмни қўллаш қуйидагиларни таъминлайди: текширувдан олдинги психологик тўсиқни камайтириш; ҳомиладор аёлларнинг скринингга содиқлигини ошириш; профилактика дастурлари билан қамраб олишни кенгайтириш; бачадон бўйни саратон олди ўзгаришларини эрта аниқлаш; беморларни оқилона йўналтириш. Босқичма-босқич диагностика моделини жорий этиш бачадон бўйни саратони билан касалланишни камайтиришга ва репродуктив ёшдаги аёлларда онкологик патология билан боғлиқ ижтимоий юкни камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий миллий стандартлар бўйича барча ҳомиладор аёлларни бачадон бўйни саратон олди касалликларига скрининг текширувидан ўтказиш зарурлигини ҳисобга олсак, 1 нафар ҳомиладор аёлни ПЗР диагностика усулида текшириш учун 200000 сўм, цитологияга суртмани текшириш учун 200000 сўм сарфланишини инобатга олсак, 1 нафар ҳомиладор аёлни текшириш учун 400000 сўм сарфланиши келиб чиқади. Ҳар йили республикада бир миллионга яқин хотин-қизлар рўйхатга олинади. Шундай қилиб, бачадон бўйни саратонини скрининг қилиш харажатлари 40 миллиард сўмни ташкил этади. Экспресс-тестлар қўлланилганда, чуқур тадқиқотлар ўтказилиши керак бўлган ҳомиладор аёллар умумий сонининг тахминан 28% аниқланади. Хулоса: ОПВ ташувчанлик ва интраэпителиал неоплазия учун экспресс тестлардан фойдаланиш ҳар йили 28 миллиард сўмни тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: Бачадон бўйни саратон олди касалликлари бўлган ҳомиладорларда қин дисбиотик бузилишлари ва қўшма вирус-бактериал инфекциялар частотаси ОПВ-манфий ҳомиладорларга қараганда сезиларли даражада юқори эканлиги исботланганлиги Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 20 майда 01-Р\130-сон билан тасдиқланган "Одам папиллома вируси билан касалланган ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва олиб боришга комплекс интегратсиялашган ёндашув" ва Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 июндаги 06-25/656-сон билан тасдиқланган "Ҳомиладорларда ОПВ инфекциясида қин микробиомасининг роли" номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 28 июлдаги 74-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2025 йил 16 июлдаги 103-сон буйруқлари билан амалиетга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги 25/15-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: ОПВ билан касалланган ҳомиладор аёлларда қин микробиотсенозини комплекс баҳолаш ва аниқланган дисбиотик бузилишларни ўз вақтида коррекция қилиш имкониятидан иборат. Бу қуйидагиларга имкон беради: ҳомиладорликнинг инфекцион-яллиғланиш асоратлари частотасини камайтириш; эрта туғруқ хавфини камайтириш; перинатал асоратларнинг олдини олиш; туғруқдан олдин туғруқ йўлларининг санациясини таъминлаш; репродуктив натижаларни яхшилаш. Микробиома диагностикасига комплекс ёндашув аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, оналар ва перинатал касалланиш кўрсаткичларини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Femoflor 16 усули қин микробиотсенозини ўрганишнинг замонавий усулларидан бири бўлиб, нафақат қин микробиотасининг 16 тагача турдаги микроорганизмларини, балки уларнинг миқдорий таркибини ҳам аниқлаш имконини беради. Қўзғатувчиларнинг 4-5 турини аниқлаш имконини берувчи ажралмаларни экиш битта тадқиқот учун 300000 сўмга, 3-4 қўзғатувчининг ИФА диагностикаси эса – 350000 сўмга тушишини ҳисобга олсак, битта ҳомиладор аёлни текшириш (тўлиқ бўлмаган ҳажмда) учун харажатлар 650000 сўмга тушади. Фемофлор 16 (сифат ва миқдорий) усулида 16 та микроорганизмни ўрганиш 450000 сўмга тушади. Хулоса: шундай қилиб, замонавий усулни қўллаган ҳолда аёлларни текширишда иқтисод қилиш 1 аёл учун 150000 сўмни ташкил этади. Ҳар йили 1 миллионга яқин ҳомиладор аёлни тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлигини ҳисобга олсак, йилига 150 миллиард сўм тежалади;
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда III триместрда ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни касалликларини комплекс даволаш таркибида ультратовуш кавитациясини қўллаш яллиғланиш ўзгаришларини камайтиришга, бачадон бўйни эпителийси ҳолатини яхшилашга ва туғруқдаги асоратларни олдини олишга ёрдам бериши исботланганлиги Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 20 майда 01-Р\130-сон билан тасдиқланган "Одам папиллома вируси билан касалланган ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва олиб боришга комплекс интегратсиялашган ёндашув" ва Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 июндаги 06-25/656-сон билан тасдиқланган "Ҳомиладорларда ОПВ инфекциясида қин микробиомасининг роли" номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 28 июлдаги 74-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2025 йил 16 июлдаги 103-сон буйруқлари билан амалиетга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги 25/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳар йили бир миллионга яқин ҳомиладор аёлларни қамраб олган ҳолда таклиф этилган бачадон бўйни саратони скрининг дастурини амалга ошириш хавф гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш, диспансер кузатуви тизимини шакллантириш ва туғруққа тайёргарлик даврида туғруқ йўлларини санация қилиш имконини беради. Туғруқдан кейинги даврда саратон олди жараёнларини комплекс кузатиш ва даволаш бачадон бўйни патологияси сонини камайтиришга ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, бу эса бачадон бўйни саратонига қарши курашда муҳим ижтимоий-профилактик аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар йили 1 млн нафар ҳомиладор аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш орқали бачадон бўйни саратон олди касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш бачадон бўйни саратонининг оғир шакллари ва ўтиб кетган шаклларини олдини олиш имконини беради, битта беморни даволаш жарроҳлик даволаш учун кўп миллионли харажатларни (12-15 млн. , кимётерапия (1800000 сўм) ва нур терапияси (бир сеанс учун 350000 сўм). Хулоса: Бачадон бўйни саратон олди касалликларини ўз вақтида ташхислаш ва рационал даволаш ушбу патология билан боғлиқ ногиронлик ва ўлимнинг ривожланишини самарали олдини олиш имконини беради. Бундан ташқари, эрта аниқлаш ва даволашнинг оптималлаштирилган усулларини жорий этиш ҳар бир аёлга ўртача 17250000 сўм иқтисодий самарани таъминлайди.