Абдулхамидов Алибек Абдубоки уғли нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сон суяги синган беморларда периоперацион аналгезияда перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасининг роли ва самарадорлигини баҳолаш”, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2591.
Илмий раҳбарлар: Шарипова Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази,  DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дурсунов Ахмат Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Шимолий давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади  Сон суягининг проксимал қисми синган беморларда периоперацион даврда перикапсуляр нервлар гуруҳларининг блокадасини қўллаш орқали оғриқсизлантириш самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ултратовуш назорати остида перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасининг сон нерв блокадасига нисбатан самарадорлиги гемодинамик кўрсаткичлар ва рақамли баҳолаш шкаласи асосида исботланган; 
перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси беморнинг қулай мустақил ўтириш бурчагини 90° га яхшилаши ва сон олдинги мушак гуруҳларининг кучини сақлаб қолиши аниқланган, бу еса операциядан кейинги биринчи суткада беморларнинг тезроқ фаоллашишига имкон бериши исботланган; 
перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси наркотик аналгетикларга бўлган еҳтиёжни камайтириш, аналгетик таъсирни узайтириш, операциядан кейинги асоратларни камайтириш ва беморнинг шифохонада ётиш муддатини қисқартиришдаги самарадорлиги асосланган;
перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси учун маҳаллий анестетикнинг оптимал ҳажми компютер томографияси ва клиник маълумотларга асосланиб илмий жиҳатдан исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3-феврал санасидаги № 02/24 - сонли баёни хулосасига кўра, олинган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
Тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, “Сон суягининг проксимал соҳаси синишлари билан беморларда оғриқсизлантиришда перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси” услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётида жорий этилган (РШТЁИМ Илмий Кенгашининг 2025 йил 6 мартдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси). 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3-феврал санасидаги № 02/24 - сонли баёни хулосасига кўра, олинган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
биринчи илмий янгилик: ултратовуш назорати остида перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасидан фойдаланиш билан тавсия этилган оғриқсизлантириш усули фонида гемодинамик кўрсаткичларнинг зуриқишини камайиши ва оғриқнинг рақамли рейтингли шкаласи буйича камайиши самарадорлиги исботланди. Мазкур усул Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 22 апрелдаги № 17 - рақамли буйруқ), ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 2 майдаги № 102/1-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сон суяги проксимал соҳаси синишларида тавсия этилган самарали ва хавфсиз усули, периоперацион даврда кўрсатиладиган ихтисослаштирилган, юқори малакали тиббий ёрдам сифатини ижобий клиник натижалар билан яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси ёрдамида операциядан кейнги даврда умумий опиоид истеъмолини 44% камайтириш хисобига (43 нафар бемор учун тахминан 380000 минг сўм) тежаш имконини беради. Хулоса: ультратовуш назорати остида перикапсуляр нервлар гурухи блокадаси самародор ва иқтисодий жихатдан фойдалик усул булиб, огриқни камайиши хисобига опиоидлар сарфини камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси ёрдамида оғриқ синдроми камайгани хисобига интраоперацион даврда спинал анестезия вахтида беморларнинг 900 да қулай мустақил ўтириш бурчагини яхшилаши  ва опиатлар (фентанил) ишлатилиши кескин камайтириши исботланди, хамда ушбу сон олдинги гуруҳ мушакларини кучини сақлаган холда, барча беморларни операциядан кейинги эрта даврда (биринчи суткада) активлаштиришга имкон бериши исботланган. Усул Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 22  апрелдаги № 17 - рақамли буйруқ), ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 2 майдаги № 102/1-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган оғриқсизлантириш усули сон суягини проксимал соҳаси синиши булган травматологик операция қилинган беморларда интраоператив даврда оғриқ синдромини даволаш натижасида наркотик аналгетиклар сарфини камайтириш, спинал анестезия техникасини осонлаштириш ва сон олдинги гуруҳ мушакларини заифлигини чақирмаслиги хисобига, операциядан кейнги даврда беморларни тезроқ фаоллаштиришни яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: сон суяги проксимал соҳаси синиши булган беморларда перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасидан фойдаланиш спинал анестезия вахтида беморларнинг 900 да қулай мустақил ўтириш бурчагини 44% яхшилаши хисобига, анестезия техникасини утказилишини осонлаштиришга ва фентанил сарфини 44% га камайтиришга имкон беради (43 нафар бемор хисобига 85000 сум маблағ тежалиши таминланади). Сон олдинги гуруҳ мушакларини кучига тасир этмаганлиги учун, 4 баравар купроқ беморларни фаоллаштиришга еришилди. Хулоса: сон суяги проксимал соҳаси синиши булган беморларда перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасидан фойдаланиш спинал анестезия техикасини осонлаштириб, опиатлар сарфини қисқартириш ва беморларни эрта фаоллаштиририш учун самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул усули ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: наркотик аналгетикларга эҳтиёжни камайиши, оғриқсизлантириш таъсирининг давомийлиги ортиши, фаоллаштирилган беморларнинг сони ортиши ва асоратларнинг камайтириши исботланган. Мазкур усул Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 22  апрелдаги № 17 - рақамли буйруқ), ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 2 майдаги  № 102/1-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси операциядан кейнги даврда (биринчи суткада) умумий наркотик аналгетикларни сарфини 44% камайтириш, опиатларни биринчи талаб вахтини 57% ортишига,  оғриқсизлантириш давомийлигини 60% оширишга, хамда операциядан кейнги делирий сонини 7 баравар камайтиришга имкон берди. Таклиф этилган тавсиялар натижасида операциядан кейинги эрта даврда 4 баравар кўпроқ беморларни фаоллаштиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усул қўланилиши натижасида беморларни шифохонада ётиши 37,5% кискариш ва 37% иқтисодий самарадорликга эришилди (43 нафар бемор хисобига 9300000 млн сўм маблағ тежалиши таминланади). Хулоса: перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадаси операциядан кейнги даврда сон суяги проксимал соҳаси синиши булган беморларда адекват оғриқсизлантириш хисобига умумий опиатлар қабул қилинишини камайтиради, операциядан сунги асоратларни камайтириб, беморларни шифохонада ётиши 37,5% кискаришга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: контрастлик компютер томографияси маълумотлари ва клиник маълумотлар билан таққослаш натижасида перикапсуляр нервлар гурухи учун оптимал махаллий анестетик хажми 15-20 мл эканлиги аниқланди. Мазкур ссул Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 22  апрел, № 17 - рақамли буйруқ), ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали анестезиология ва травматология бўлимлари амалиётига (2025 йил 2 май,   № 102/1-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Контрастлаш билан КТ га асосланган ҳолда перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасида маҳаллий анестетикнинг оптимал ҳажми 15-20 мл бўлиб ҳисобланади, ва клиник жиҳатдан самаранинг 40% га давомли таъсири билан, оғриқнинг 33% ва 45% га камайиши билан намоён бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усул қўланилиши натижасида беморларни шифохонада ётиши 37,5% кискариш ва 37% иқтисодий самарадорликга эришилди (43 нафар бемор хисобига 9300000 млн сўм маблағ тежалиши таминланади). Хулоса: таклиф этилган усул махалий анестетикни 15-20 мл хажимда ишлатиш адекват оғриқсизлантириш имконини беради. 
Илмий янгиликнинг кенгайтирилган жорий қилиниши: “Сон суяги синган беморларда периоперацион аналгезияда перикапсуляр нервлар гуруҳи блокадасининг роли ва самарадорлигини баҳолаш” диссертацияси натижаларини бошқа тиббиёт муассасаларида кенг миқёсда жорий этиш учун маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2026 йил 19 январ 02-02/155-сонли хати юборилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish