Дўсчонов Шодёрбек Йўлдошовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак технология фани ўқитувчиларининг ижодий лойиҳалар орқали махсус компетенсияларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. (технологиктаълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped.10015
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холматова Зироат Анваровна, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович – техника фанлари доктори, профессор академик, Холматова Зироат Анваровна, педагогика фанлари доктори, профессор. Жураев Акмал Роззоқович Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети  
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак технология фани ўқитувчиларининг ижодий лойиҳалар орқали махсус компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари касбий контекстидаги лойиҳалаш, ижодий-инновацион, технологик-методик компонентларини ташкилий-педагогик шарт-шароитларга таъсирини даражали дифференциаллаш, амалий фаолиятга йўналтиришни инновацион-амалий фоалиятга интеграциялашни рефлексив модулли баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчилари махсус компетенсияларини ривожлантириш модели мақсад-жараён-натижа узвийлигида ижодий лойиҳаларни ривожлантириш босқичларини мустақиллик, ижодкорлик амалий компетенсияларга мувофиқлигини таъминлаш, лойиҳавий таълим технологияларини ишлаб чиқариш билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг ижодий лойиҳалар орқали махсус компетенсияларини ривожлантириш жараёни таълим мазмунининг мақсадга мувофиқлигини натижага йўналтирилган реал муаммоли лойиҳаларга дуал таълим элементларини сингдириш, ижодий-мустақил изланишга инновацион-техник-дидактик воситаларини методик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг ижодий лойиҳалар орқали махсус компетенсияларини ривожлантиришни назорат қилиш ва баҳолаш мезонлари ижодий ва амалий фолиятни рағбатлантиришни реал касбий кўникмаларда акс эттириш, индикатор ва дескрипторларини киритиш орқали мониторинг ва таҳлилни кучайтириш асосида оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак технология фани ўқитувчиларининг ижодий лойиҳалар орқали махсус компетенсияларини ривожлантириш методикаси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Тадқиқот натижалари таҳлили асосида аниқланган хулоса, таклиф ва тавсиялар бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ижодий лойиҳа ишларини тайёрлаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилади. Мазкур илмий тавсиялар “Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” ва “Технология таълими методикаси” фанлари учун ўқув қўлланма яратиш жараёнида назарий ва амалий асос сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи асосида);
тадқиқот натижалари олий ўқув юртларида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг (буюмларни лойиҳалаш, ижодий ёндашув, тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳамда робототехникага оид) махсус компетенсияларини “Cреативе прожеcт метҳод” (ижодий лойиҳалаш методи), Дизайн фикрлаш (Десигн тҳинкинг), Cасе-студй методлари асосида ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган, махсус компетенсияларини ривожлантиришнинг диагностик баҳолаш (репродуктив, продуктив ва креатив) мезонлари аниқланган. Қорий Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақолпоғистон филиалидаги “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасида “Халқ ҳунармандчилгига оид ижодий лойиҳаларни бажариш орқали ёшларнинг миллий ва тарихий қадриятларга бўлган ҳис-туйғуларини уйғотиш” қисмини бажаришда фойдаланилган. (Қорий Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақолпоғистон филиалининг 2025-йил 17-ноябрдаги 432-сонли маълумотномаси). Натижада таълимнинг мазмуни такомиллашган бўлиб, таълим олувчиларнинг билимлари ва тадбиркорлик кўникмалари янада ошганлигини кўриш мумкин:
тадқиқот ишида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенсияларини ривожлантириш мақсадида ижодий лойиҳалар тайёрлаш босқичлари, амалий машғулотларни ташкил этиш методикасини ўргатиш учун йаратилган материаллар, таклиф ва тавсиялардан “Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” фанидан ва “Технология таълими методикаси” номли ўқув қўлланмани (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи асосида) ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish