Тўйчиев Хасанбой Тохир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гетерокомпозит металл-полимер тизимлар ва қопламаларни қўллаш билан қуруқ ишқаланиш шароитида ишлайдиган конструксияларни такомиллаштириш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ҳамда 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т4431.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор, Зиямухамедова Умида Алижоновна (02.00.07)
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор, Бакиров Лутфилло Юлдошалиевич (05.02.01)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.10/2025.27.12.Т.01.04 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курбонов Миртемир Шодиевич – техника фанлари доктори (DSc), профессор; Рискулов Алимжон Ахмаджанович – техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида пневмотранспорт вентилятори парракларида қўш армирлаш усули билан мустаҳкамланган металл-полимер тизими учун гетерокомпозит полимер материал ва ишқаланиш шароитида ейилишга бардошли антистатик қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пневмотранспорт вентилятори парракларида узлюксиз ипак толалари билан армирланган эластик қатлам ҳамда базалт-каолин бинар тўлдирувчилари билан модификацияланган мустаҳкамловчи қатламдан иборат қўш армирланган металл-полимер тизимли зарбга ва вибрацияга чидамли гетерокомпозит материал таркиби ишлаб чиқилган;
бинар тўлдирувчи таркибидаги каолин дисперс заррачалари гетерокомпозит материалнинг структураси шакилланниш даврида эпоксид смоласи фазовий тўрлари ҳамда узлюксиз ва калта толалар орасидаги ҳосил бўладиган бўшлиқлар кўринишидаги нуқсонларни тўлдириш ҳисобига материалнинг физик-механик хоссаларини ортишига олиб келиши аниқланган;
пневмотранспорт вентиляторлари парракларининг ишчи юзалари учун қуруқ ишқаланиш ва абразив ейилиш шароитида юқори эксплуатацион ресурсни таъминловчи металл-полимер тизимли гетерокомпозит материалларнинг янги таркиби ишлаб чиқилган;
ейилишга бардошли полимер қоплама таркибидаги электр ўтказувчи дисперс графит ва алюминий кукуни тўлдирувчилари ҳамда эпоксид боғловчисининг фазовий тўрини шакллантиришда метил-5-норборнен-2,3-дикарбон ангидридидан қотирувчи агент сифатида фойдаланиш, тизимда синергетик эффектни юзага келтириши аниқланган;
эпоксид смоласи асосидаги ейилишга бардошли полимер композит қоплама таркибига графит кукунининг қўшилиши, ишқаланиш жараёнида алюминий кукуни дисперс заррачаларининг фаоллашуви натижасида электростатик заряд ўтказувчи занжирлар ҳосил қилиб, материалнинг антистатик хусусиятини яхшилаши ҳаво оқими аеродинамик қаршилигини камайтириш орқали оқим барқарорлигини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гетерокомпозит метал-полимер тизимлар ва қопламаларни қўллаш билан қуруқ ишқаланиш шароитида ишлайдиган конструксияларни такомиллаштириш тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
вентилятор ишчи юзларига 0,9-1,1 мм қалинликдаги гетерокомпозит полимер қопламалари «РЕАЛ АГРО CОТТОН» УК тасарруфидаги «Реал Тех Тошкент» МЧЖ да амалиётга жорий этиган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2773-сон маълумотномаси). Натижада вентиляторнинг ишлаш вақтини 33-40% га, иш самарадорлигини эса 10-15% га ошириш имконини берган;
конструксиясини гетерокомпозит полимер материални қўллаш орқали оптималлаштирилиб массаси енгилаштирилган вентилятор парраги «РЕАЛ АГРО CОТТОН» УК тасарруфидаги «Реал Тех Тошкент» МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2773-сон маълумотномаси). Натижада электр энергия сарфини 15-18 %га камайтириш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан антифриксион ва антифриксион-ейилишбардошли композицион термореактив материаллар ва қопламалар олишнинг самарали технологияси «РЕАЛ АГРО CОТТОН» УК тасарруфидаги «Реал Тех Тошкент» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2773-сон маълумотномаси). Натижада технологиянинг жорий этилиши технологик жихозларнинг ишлаш муддатини 1,5-1,8 марта ошириш имконини берган.