Юсупова Ирода Ахмаджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажриба шароитидаги иммобилизaцион стрeссда меъда ости бeзининг функционал ва структуравий ўзгаришлари», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib6291.
Илмий раҳбар: Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Саида Акрамжоновна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Яриев Алишер Алижонович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Хожа Aҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир ва сурункали экспериментал стрессда меъда ости безининг функционал ва морфологик хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иммобилизацион стресс шароитида илк бор модда алмашинуви ва гормонал регуляция механизмлари комплекс таҳлил қилиниб, инсулин, С-пептид, HOMA-IR ва CARO индекслари, гликолизланган гемоглобин ҳамда контринсуляр гормонлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланди ва уларнинг стресс шароитида метаболик дисфункция ривожланишидаги патогенетик аҳамияти асосланган;
ассоциатив таҳлиллар асосида иммобилизацион стресс шароитида аниқланган липаза, протеаза ва амилаза ферментлари фаоллигидаги ўзгаришларнинг ошқозон ости бези ферментатив дисфункциясининг ривожланишидаги ҳамда функционал бузилишларнинг эрта предиктор сифатидаги аҳамияти исботланган; 
экспериментал стресс таъсирида ошқозон ости безининг кенг қамровли морфологик ва иммуногистокимёвий тавсифига асосланиб, ацинар ҳужайраларда дистрофик ўзгаришларнинг ривожланиши, строма шиши, пролифератив фаоллиги сусайиши ва апоптотик жараёнлар кучайиши асосланган;
иммобилизацион стресс шароитида ошқозон ости безида патогенетик ўзгаришлар инсулинрезистентлик ривожланиши билан боғлиқликнинг стресс келтириб чиқарадиган ошқозон ости бези дисфункциясини эрта ташхислаш ва даволашга патогенетик жиҳатдан йўналтирилган ёндашувларни такомиллаштириш учун диагностик ва прогностик қиймати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир ва сурункали экспериментал стрессда меъда ости безининг функционал ва морфологик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор экспериментал иммобилизацион стресс шароитида модда алмашинуви параметрлари (инсулин, C-пептид, HOMA-IR ва CARO индекслари, гликолизланган гемоглобин) ва гормонал регуляция механизмлари (контринсуляр гормонлар) ўртасидаги ишончли корреляциялар аниқланиб, уларнинг стресс шароитида метаболик дисфункция ривожланишидаги патогенетик аҳамияти асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 декабрда 11-25/482-т-сон билан тасдиқланган «Комплексный подход к мониторингу гормональных и метаболических изменений при хроническом стрессе» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.11.2025 йилдаги 01-10/81-сон ҳамда Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2025 йилдаги 5515-1-16-ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 12 январдаги 01/16-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммобилизaцион стресс ҳолатларида ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилигининг эрта диагностикаси ва патогенетик тузатишнинг жорий этилиши ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради. Ошқозон-ичак тизими (ОИТ) функционал бузилишлари, жумладан, ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилиги ва ичак дисбиози, спорт тиббиётида юқори самарага эришиш учун муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: янги профилактика ва эрта коррекция усулларини жорий этиш беморларни шифохонада ётиш кунларини қисқартириш, дори-дармонлар учун харажатларини камайтириш ва диагностика самарадорлигини ошириш натижасида 2100000 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ассоциатив таҳлиллар асосида иммобилизацион стресс шароитида аниқланган липаза, протеаза ва амилаза ферментлари фаоллигидаги ўзгаришларнинг ошқозон ости бези ферментатив дисфункциясининг ривожланишидаги ҳамда функционал бузилишларнинг эрта предиктори сифатидаги аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббёт университетнинг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 декабрда 11-25/482-т-сон билан тасдиқланган «Комплексный подход к мониторингу гормональных и метаболических изменений при хроническом стрессе» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.11.2025 йилдаги 01-10/81-сон ҳамда Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2025 йилдаги 5515-1-16-ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 12 январдаги 01/16-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммобилизaцион стресс шароитида ошқозон ости бези ферментларининг фаоллигини баҳолаш, ферментатив дисфункцияни аниқлаш ва патогенетик коррекцияни жорий этиш, умумий ижтимоий самарадорликни оширишга ёрдам беради. Таклиф этилган усуллар ишончли ташхис, эрта коррекция ва юқори самарага эришишга йўл очади. Бунинг натижасида спортчиларда жисмоний ва психоэмоционал юкламаларга ишончли қараш орқали иш вақтини сақлаб қолиш ва янгидан ёмонлашувларнинг олдини олишга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: иммобилизaцион стресс шароитида ферментатив дисфункциянинг эрта аниқланиши ва патогенетик тузатиш туфайли меҳнат қобилиятини сақлаш ва асоратларини эрта олдини олиш орқали шифохонада ётиш кунларини қисқартириш, дори-дармонлар учун харажатларни камайтириш, диагностика ва реабилитaция самарадорлиги ошириш натижасида 2407500 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: экспериментал стресс таъсирида ошқозон ости безининг кенг қамровли морфологик ва иммуногистокимёвий тавсифига асосланиб, ацинар ҳужайраларда дистрофик ўзгаришларнинг ривожланиши, строма шиши, пролифератив фаоллиги сусайиши ва апоптотик жараёнлар кучайиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббёт университетнинг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 декабрда 11-25/482-т-сон билан тасдиқланган «Комплексный подход к мониторингу гормональных и метаболических изменений при хроническом стрессе» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.11.2025 йилдаги 01-10/81-сон ҳамда Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2025 йилдаги 5515-1-16-ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 12 январдаги 01/16-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: инновaцион диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, сурункали иммобилизaция стресс билан боғлиқ бузилишларни эрта аниқлаш ва коррекция қилишга қаратилиб, чекка худудлар тиббий фаолиятида юқори ижтимоий самарага эришишни кўрсатади. Ушбу усулларнинг татбиқи амбулатор кўриклар сонини қисқартиришга, шифохонада ётиш муддатини камайтиришга ва даволаш жараёнини оптималлаштиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: инновaцион диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш амбулатор кўриклар сонини қисқартириш, шифохонада ётиш муддатини камайтириш ва даволаш жараёнини оптималлаштириш натижасида 1934800 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: иммобилизацион стресс шароитида ошқозон ости безида патогенетик ўзгаришлар инсулинрезистентлик ривожланиши билан боғлиқликнинг стресс келтириб чиқарадиган ошқозон ости бези дисфункциясини эрта ташхислаш ва даволашга патогенетик жиҳатдан йўналтирилган ёндашувларни такомиллаштириш учун диагностик ва прогностик қиймати асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббёт университетнинг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 декабрда 11-25/482-т-сон билан тасдиқланган «Комплексный подход к мониторингу гормональных и метаболических изменений при хроническом стрессе» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.11.2025 йилдаги 01-10/81-сон ҳамда Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2025 йилдаги 5515-1-16-ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 12 январдаги 01/16-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: стрессга қарши профилактика ва даволаш бўйича илмий асослар ва амалий йўналишларни ишлаб чиқиш натижасида, стресс ҳолатларининг келиб чиқиши ва таъсирини бартараф этиш учун янги усуллар ишлаб чиқилган. Бу усуллар функционал бузилишлар, жумладан, ошқозон-ичак тизими ва метаболик бузилишларини бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: жорий этилган инновaцион диагностика, даволаш ва профилактика усулларидан фойдаланиш асоратлар, ногиронлик ва улар билан боғлиқ ижтимоий оқибатларни камайтириш орқали шифохонада ётиш кунларини қисқартириш, дори-дармонлар учун харажатларни камайтириш, диагностика ва реабилитaция самарадорлиги ошириш натижасида 4070000 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish