Жамолова Азиза Уринбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постнатал онтогенезда болалардаги дарвоза вена ривожланишининг анатомик хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4PhD/B4013.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: постнатал онтогенезнинг турли даврида болаларда дарвоза вена унинг илдизлари ва шохларини тузилишининг индивидуал ўзгарувчанлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаликда дарвоза венанинг конфлюенси шаклланишининг ёшга боғлиқ хусусиятлари, яъни катталарда доминант бўлган A туридан фарқли ўлароқ, C турининг тарқалиши (40,4%) ҳамда вариантларнинг тарқалишидаги замонавий жинс-ёш ўзгарувчанлиги (р=0,051) (қизлар орасида C тури ва ўғил болаларда A турининг устунлиги) исботланган;
дарвоза вена пояси, жигар ичи шохлари ва илдиз веналарининг (талоқ, юқори/пастки тутқич) диаметри ва узунлигининг минимал жинсий диморфизм билан барқарор ўсишининг ёшга боғлиқ динамикаси ҳамда ўғил болалар фойдасига пастки тутқич венанинг диаметридаги ишончли фарқ (p=0,020) исботланган;
дарвоза вена поясининг фазовий ориентацияси (вертикал–қия–горизонтал) ва умуртқа поғонасига нисбатан шаклланиш даражасидаги, дарвоза гемодинамика ривожланишининг морфогенетик жиҳатларини тавсифлайдиган, мунтазам ёшга боғлиқ ўзгаришлар, болалик даврида “горизонтал/ўзгарувчан” конфигурациядан ўсмирлик давридаги вертикал доминант конфигурацияга ишончли (р<0,05) ўтиш билан аниқланган;
тана масса индексининг ултратовуш натижаларига минимал таъсирида (Р²≈2–3,5%) кузатилган морфометрик параметрларнинг тана масса индекси билан ўртача ижобий корреляциясига асосланиб, клиник амалиётда натижаларни талқин қилишда ёшга боғлиқ конституциявий ёндашув зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Постнатал онтогенезнинг турли даврида болаларда дарвоза вена унинг илдизлари ва шохларини тузилишининг индивидуал ўзгарувчанлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаликда дарвоза венанинг конфлюенси шаклланишининг ёшга боғлиқ хусусиятлари, яъни катталарда доминант бўлган A туридан фарқли ўлароқ, C турининг тарқалиши (40,4%) ҳамда вариантларнинг тарқалишидаги замонавий жинс-ёш ўзгарувчанлиги (р=0,051) (қизлар орасида C тури ва ўғил болаларда A турининг устунлиги) исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 04-25/557-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда дарвоза венанинг топографик ва анатомик хусусиятларининг ёшга боғлиқ ўзгарувчанлигини морфологик баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дарвоза тизими анатомик тузилишини икки инструментал усулда биргаликда баҳолаш болаларда диагностика аниқлигини ошириши, жарроҳлик жараёнларида хато хавфини камайтириши, бемор хавфсизлигини кучайтириши имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: самарадорлиги: дарвоза венанинг анатомик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда операцияларни режалаштириш жарроҳлик хатолари ва такрорий аралашувларни камайтириш, операция вақтини қисқариш ва хавфсизликни ошириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: дарвоза вена пояси, жигар ичи шохлари ва илдиз веналарининг (талоқ, юқори/пастки тутқич) диаметри ва узунлигининг минимал жинсий диморфизм билан барқарор ўсишининг ёшга боғлиқ динамикаси ҳамда ўғил болалар фойдасига пастки тутқич венанинг диаметридаги ишончли фарқ (p=0,020) исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 04-25/557-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда дарвоза венанинг топографик ва анатомик хусусиятларининг ёшга боғлиқ ўзгарувчанлигини морфологик баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда конфлюенс вариантларини ҳисобга олиш жарроҳлик аралашувлари вақтида техник қийинчиликларни олдиндан башорат қилиш, операция давомидаги асоратлар хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: дарвоза венанинг анатомик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда операцияларни режалаштириш жарроҳлик хатолари ва такрорий аралашувларни камайтириш, операция вақтини қисқариш ва хавфсизликни ошириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: дарвоза вена поясининг фазовий ориентацияси (вертикал–қия–горизонтал) ва умуртқа поғонасига нисбатан шаклланиш даражасидаги, дарвоза гемодинамика ривожланишининг морфогенетик жиҳатларини тавсифлайдиган, мунтазам ёшга боғлиқ ўзгаришлар, болалик даврида “горизонтал/ўзгарувчан” конфигурациядан ўсмирлик давридаги вертикал доминант конфигурацияга ишончли (р<0,05) ўтиш билан аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 04-25/557-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда дарвоза венанинг топографик ва анатомик хусусиятларининг ёшга боғлиқ ўзгарувчанлигини морфологик баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: МСКТ ва УТТ маълумотларини талқин қилиш, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, болаларда патологик ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: дарвоза венанинг анатомик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда операцияларни режалаштириш жарроҳлик хатолари ва такрорий аралашувларни камайтириш, операция вақтини қисқариш ва хавфсизликни ошириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
тўртинчи илмий янгилик: тана масса индексининг ултратовуш натижаларига минимал таъсирида (Р²≈2–3,5%) кузатилган морфометрик параметрларнинг тана масса индекси билан ўртача ижобий корреляциясига асосланиб, клиник амалиётда натижаларни талқин қилишда ёшга боғлиқ конституциявий ёндашув зарурлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 04-25/557-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда дарвоза венанинг топографик ва анатомик хусусиятларининг ёшга боғлиқ ўзгарувчанлигини морфологик баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дарвоза тизимининг фазовий анатомиясини янада аниқроқ баҳолаш жарроҳлик режалаштиришда хатолар хавфини камайтириш, болалар хавфсизлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: дарвоза венанинг анатомик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда операцияларни режалаштириш жарроҳлик хатолари ва такрорий аралашувларни камайтириш, операция вақтини қисқариш ва хавфсизликни ошириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish