Исмоилов Обид Таштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайталанган қорин чурраларида герниопластика усулини танлашни асослаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4692.
Илмий раҳбар: Шербеков Улугбек Ахрарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Хўжабаев Сафарбой Тухтабаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Сафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
рецидивли ва операциядан кейинги вентрал чурралар билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини сепарацион герниоаллопластикани қўллаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тиббий амалиётда сепарацион герниоаллопластиканинг турли усулларини рецидив ва операциядан кейинги катта ҳамда гигант ўлчамдаги вентрал чурраларда (W3, W4 – EHS таснифига кўра) қўллаш бўйича кўрсатмалар КТ маълумотлари ҳамда асоратлар ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
илк бор олд ва орқа сепарацион герниоаллопластикаларда натижалар, асоратлар қиёсий баҳоланди ва операция усулини танлашнинг оптимал алгоритми ишлаб чикилган;
реконструктив-тиклаш герниопластикасининг турли вариантларида семизлик (ИМТ ≥ 35 кг/м²), қандли диабет ва бемор ёши мавжуд ҳолатда маҳаллий ва умумий асоратлар (Clavien–Dindo бўйича) шаклланиш хавфини кўп омилли таҳлил ёрдамида аниқланган;
амалиётда илгари қўлланилмаган ёндашув асосида катта ва гигант ўлчамдаги рецидив ва операциядан кейинги вентрал чурраларда сепарацион герниоаллопластиканинг турли вариантлари самарадорлиги операциядан кейинги асоратлар, рецидив ва леталликнинг камайиши орқали клиник жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қайталанган қорин чурраларида герниопластика усулини танлашни асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.08.2025 й. 23/02-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор тиббий амалиётда сепарацион герниоаллопластиканинг турли усулларини рецидив ва операциядан кейинги катта ҳамда гигант ўлчамдаги вентрал чурраларда (W3, W4 – EHS таснифига кўра) қўллаш бўйича кўрсатмалар КТ маълумотлари ҳамда асоратлар ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (22.05.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали (14.03.2025 й. 132U-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: рецидив ва операциядан кейинги қорин девори чурралари билан касалланган беморларда чурра ҳажми ҳамда компьютер томографияси асосидаги абдоминометрик кўрсаткичлар бўйича сепарацион чурратикув амалиётини ўтказиш учун аниқ кўрсатмаларни белгилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: рецидив ва операциядан кейинги қорин девори чурралари билан касалланган беморларда чурра ҳажми ҳамда компьютер томографияси асосидаги абдоминометрик кўрсаткичлар бўйича сепарацион чурратикув амалиётини ўтказиш жарроҳлик даволашни қўллаш доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 7-10 кун учун 5625400 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 975650 сўм сарфланади. миниинвазив ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 5 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 3876450 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: сепарацион герниоаллопластика ўтказиш учун асосий кўрсатма бу — КТ абдоминометрия маълумотлари бўйича чурра халтасининг ҳажми қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатан ≥25% бўлган ҳолатлар ҳисобланади. Катта ва гигант ўлчамдаги (W3, W4 – EHS) рецидивли вентрал чурраларда олд ва орқа сепарацион герниоаллопластика ўтказилиши операциядан кейинги асоратлар, рецидив (3,6%) ва ўлим ҳолатлари (1,8%)ни камайтиришда клиник жиҳатдан асосланган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор олд ва орқа сепарацион герниоаллопластикаларда натижалар, асоратлар қиёсий баҳоланди ва операция усулини танлашнинг оптимал алгоритми ишлаб чикилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (22.05.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали (14.03.2025 й. 132U-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катта ва гигант ўлчамдаги қорин девори чурралари (W3, W4 – EHS) бўлган беморларда реконструктив жарроҳлик усулини танлаш учун махсус алгоритм ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олд ва орқа сепарацион герниоаллопластика вариантларига қараб беморларда жарроҳлик аралашуви усулининг самарадорлиги остида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 15024100 сўмни ташкил етади. Хулоса: сепарацион герниопластикадан ўтган беморлар таҳлили шуни кўрсатадики, олд сепарацион герниопластикадан сўнг ярага оид асоратлар сезиларли даражада кўпроқ учраган (эрта даврда 8,9%, кеч даврда 10,7%) ва бу кўрсаткичлар орқа сепарацион герниопластикага нисбатан юқори (эрта ва кеч даврда тегишли равишда 3,6%).
учинчи илмий янгилик: реконструктив-тиклаш герниопластикасининг турли вариантларида семизлик (ИМТ ≥ 35 кг/м²), қандли диабет ва бемор ёши мавжуд ҳолатда маҳаллий ва умумий асоратлар (Clavien–Dindo бўйича) шаклланиш хавфини кўп омилли таҳлил ёрдамида аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (22.05.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали (14.03.2025 й. 132U-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тананинг нисбий оғирлик индекси 35 кг/м² ва ундан юқори бўлган семизлик ҳамда қандли диабет каби хавф омиллари олд томондан бажарилган сепарацион чурра герниопластика амалиётидан кейин маҳаллий асоратларнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга экани аниқланди ва шу асосда орқа томондан бажариладиган усулни қўллаш учун илмий жиҳатдан асосланган кўрсатмалар белгиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлик ҳамда қандли диабет каби хавф омиллари олд томондан бажарилган сепарацион чурра герниопластика амалиётидан кейин операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 30% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: хавф омиллари мезонларини таҳлил қилиш натижасида қандли диабет ва семизлик (ИМТ ≥ 35 кг/м²)нинг операциядан кейинги маҳаллий асоратлар (Clavien–Dindo I ва III даража) шаклланишига статистик жиҳатдан ишончли таъсири борлиги аниқланган, бу ҳолат фақат олд сепарацион герниопластикада кузатилган. Орқа сепарацион герниопластикада бундай боғлиқлик аниқланмаган.
тўртинчи илмий янгилик: амалиётда илгари қўлланилмаган ёндашув асосида катта ва гигант ўлчамдаги рецидив ва операциядан кейинги вентрал чурраларда сепарацион герниоаллопластиканинг турли вариантлари самарадорлиги операциядан кейинги асоратлар, рецидив ва леталликнинг камайиши орқали клиник жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (22.05.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали (14.03.2025 й. 132U-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги эрта даврда асоратлар ва ўлим ҳолатларини камайтириш мақсадида суюқлик тўпланишларини (серома, гематома) УТТ назорати остида навигацион пункция орқали кузатиш ҳамда компартмент-синдромнинг олдини олиш учун қорин ичи босимини мониторинг қилиш асослаб берилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: катта ва гигант ўлчамдаги рецидив ва операциядан кейинги вентрал чурраларда сепарацион герниоаллопластиканинг турли вариантлари самарадорлиги билан интраоперацион травматизмни ва жарроҳлик аралашувининг давомийлигини камайтиришга ёрдам бериши, реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 9855450 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 25% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: эрта операциядан кейинги асоратларни аниқлаш ва даволашда УЗИ назоратида навигацион пункция орқали суюқлик тўпланмаларини (серома, гематома) текшириш ва бажариш биринчи 3–5 кун ичида зарур ҳисобланади. Компартмент-синдромнинг олдини олиш мақсадида қорин ичи босимини (ВБД) операция бошланишидан олдин, операция тугашидан олдин ва операциядан кейинги биринчи суткада камида 3 марта ўлчаш зарур. Сепарацион герниопластикадан сўнг чурранинг рецидив сабаби 3,6% ҳолатда тўр имплантини олиб ташлашга олиб келган яллиғланишли асоратлар бўлган. Компартмент-синдром ривожланиши эса ўлим ҳолатларининг асосий сабаби ҳисобланади.