Абдусаттарова Гавхар Шухрат кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмир ёшдаги болаларда ноэпилептик пароксизмал ҳолатларнинг клиник ва неврологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4555.
Илмий рахбар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.11.01.
Расмий оппонентлар: Саидазизова Шахло Хибзиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махкамова Наргиза Ўткуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Озарбайжон давлат тиббиёт университети (Озарбайжон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда ноэпилептик пароксизмал ҳолатларнинг клиник-неврологик хусусиятларини бахолаш ва беморларни ташхислаш хамда кузатиш учун диагностик комплекс ёндошувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир ёшдаги беморларда серотонин даражаси пасайиши билан ноэпилептик пароксизмал ҳолатларнинг психоген шакли ривожланиши ўртасида корреляцион боғлиқлик нейромедиаторларнинг дисбаланси фонида эканлиги аниқланган;
ўсмир ёшдаги беморларда цинк миқдорининг танқислиги билан соматовегетатив бузилишлар ўртасида нейротрансмиссион бузилишлар сабабли корреляцион боғлиқлик аниқланган;
ноэпилептик пароксизмал ҳолатлар билан касалланган беморларда эпилептиформ ўзгаришларсиз генераллашган секин тўлқинли фаолликнинг юқори частотаси ҳамда вегетатив тизимнинг ваготоник тури устунлиги аниқланган;
илк бор ноэпилептик пароксизмал ҳолатлар билан оғриган ўсмирларда ваготоник ва психоэмоционал бузилишларда кардиоинтервалография, ЭЭГ-мониторинги, қонда цинк, серотанинни аниқлаш оркали қиёсий ташхислашга ёндошув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсмир болаларда НЭПҲ клиник кечиш хусусиятлари, нейропсихологик тестлар натижалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўсмир ёшдаги беморларда серотонин даражаси пасайиши билан ноэпилептик пароксизмал ҳолатларнинг психоген шакли ўртасида нейромедиаторларнинг дисбаланси сабабли корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2025 йил 23 апрелдаги илмий кенгаш 9-сон баёенномаси билан тасдиқланган “Диагностика и ведение неэпилептических пароксизмальных состояний у подростков: Современные подходы” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йилнинг 19 майдаги 43-сонли буйруғи ва 2025 йил 26 майдаги “REASENTR TOSHKENT” клиниканинг 38/I- сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги : НЭПҲ серотонин микдорини эрта босқичларида аниқлаш, болаларда жисмоний, ижтимоий, ҳиссий фаолиятларда ҳосил бўлган етишмовчиликларни эрта босқичларда коррекция қилиш имконини берди, беморлар тикланиш потенциалини ва улардаги ижтимоий ва мактаб дезадаптациясини туфайли коммуникатив муаммоларни яхшилаб, реабилитация босқичларини такомиллаштирилгани туфайли самарали хисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу тахлилни амалий қўллаш Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида кунига 160000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга, REASENTR TOSHKENT клиникасида эса— хар бир бемор учун 246000 сўмга эришишга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: ўсмир ёшдаги беморларда цинк миқдорининг танқислиги билан соматовегетатив бузилишлар ўртасида нейротрансмиссион бузилишлар сабабли корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2025 йил 23 апрелдаги илмий кенгаш 9-сон баёенномаси билан тасдиқланган “Диагностика и ведение неэпилептических пароксизмальных состояний у подростков: Современные подходы” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Олинган натижалар Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йилнинг 19 майдаги 43-сонли буйруғи ва 2025 йил 26 майдаги REASENTR TOSHKENT клиниканинг 38/I- сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: НЭПҲ цинк микдорини эрта босқичларида аниқлаш болаларда вегетатив нерв тизими фаолиятида ҳосил бўлган етишмовчиликларни аниқлашга ва улардаги соматоформ вегетатив бузилишларни эрта босқичларда коррекция қилиш, даволаш чораларини оптималлаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: НЭПҲга тўғри ендошиб лаборатор тахлиллар уз вактида қилинса, ушбу тахлилни амалий қўллаш Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида кунига 373000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга, REASENTR TOSHKENT клиникасида эса— хар бир бемор учун 425000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: ноэпилептик пароксизмал ҳолатлар билан касалланган беморларда эпилептиформ ўзгаришларсиз генераллашган секин тўлқинли фаолликнинг юқори частотаси ҳамда вегетатив тизимнинг ваготоник тури устунлиги аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2025 йил 23 апрелдаги илмий кенгаш 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Диагностика и ведение неэпилептических пароксизмальных состояний у подростков: Современные подходы” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Олинган натижалар Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йилнинг 19 майдаги 43-сонли буйруғи ва 2025 йил 26 майдаги REASENTR TOSHKENT клиниканинг 38/I- сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди.. Ижтимоий самарадорлиги: амбулатория шароитида эрта ташхислаш диагностика мезонларидан фойдаланиш НЭПҲ шаклланиши ва огирлашмаслигини эрта аниқлаш имконини беради. Ушбу текширувдан фойдаланиш амбулатория шифокорларига даволашнинг мақсадли мезонини қўллаш имконини беради. Пухта ўтказилган энцефалография ёрдамида амбулатор, мактаб ёшдаги болаларни психологик, когнитив фаолияти бузилиши аломатларини эрта аниклаш, болаларнинг бош мия функционал ҳолатини яхшиланиши натижасида, ўз навбатида, шифокорга мурожаатлар сонини камайишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: Ўз вақтида ўтказилган текширув натижасида ташхислаш, даволаниш чоралари муддатларини кискаришига ёрдам беради ва бу хар бир бемор учун кетадиган харажатларни ўртача 2 баробарга қисқартиришга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ноэпилептик пароксизмал ҳолатлар билан оғриган ўсмирларда кардиоинтервалография ва қонда цинк, серотанинни аниқлаш оркали қиёсий ташхислашга ёндошув такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2025 йил 23 апрелдаги илмий кенгаш 9-сон баёенномаси билан тасдиқланган “Диагностика и ведение неэпилептических пароксизмальных состояний у подростков: Современные подходы” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йилнинг 19 майдаги 43-сонли буйруғи ва 2025 йил 26 майдаги REASENTR TOSHKENT клиниканинг 38/I- сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги : Пароксизмал холатлари булган усмирлар бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари шифокорларига касалликни эрта ташхислаш имконини беради, ўз ўрнида хулк-атвор бузилишларни эрта аниқлаш болаларни ижтимоий ва мактаб адаптациясига тез мослашиш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: НЭПҲ диагностикасининг иқтисодий самарадорлиги эпилепсияни кераксиз даволашни истисно қилиш ва касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириш туфайли юқори самарадорликка эришиш имконини берган диагностика оптималлаштириш (МРТдан олдин КИГ,ЭЭГ + психологик тест) ҳар бир бемор учун харажатларни 1 млн. сўмга камайтиради.