Нигматуллина Илмира Илдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирлаштирилган пренатал скрининг дастурининг самарадорлиги ва информативлигини қиёсий таҳлил қилиш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib3466.
Илмий рахбар: Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.03.01.
Расмий оппонентлар: Каюмова Дилрабо Талмасовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика Перинатал маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ҳомила хромосома аномалиялари хавфи бўлган аёлларда бирлаштирилган пренатал скрининг дастурлари ва ноинвазив пренатал тест самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник амалиётда учта бирлаштирилган пренатал скрининг дастурининг киёсий таҳлили амалга оширилган ва уларнинг хромосома аномалиялари юкори хавф гуруҳидаги ҳомиладорларда диагностик самарадорлиги миқдорий жиҳатдан аниқланган;
илк бор биринчи триместрда хромосома аномалиялари юкори хавфли ҳомиладорларни бошқаришда, она қонидаги эркин фетал ДНК таҳлилига асосланган ноинвазив пренатал тестдан фойдаланиш орқали дифференцирланган тактика асослаб берилди ва бу ёндашув анеуплоидияларни аниқлашнинг аниқлигини оширишга, асоссиз инвазив аралашувлар сонини камайтиришга, перинатал ўлим хавфини пасайтиришга ва ташхиснинг аниқлигини ошириши исботланган;
илк бор бирлаштирилган скринингнинг турли чегаравий қийматларида ноинвазив пренатал тест самарадорлиги қиёсий таҳли қилиниб, ушбу усулнинг ≤1:50 хавф даражасида юқори сезувчанлиги (98,2%) ҳамда 1:51–1:100 хавф оралиғида юқори диагностик аниқлиги (95,6%) сақланиб қолиши асосида пренатал текширув тактикасининг самарадорлиги аниқланган;
I триместрда ҳомила хромосомал аномалияларини аниқлашга қаратилган, хавф даражасига қараб НИПТ ва инвазив пренатал диагностика усулларини дифференциал ёндашув асосида оптималлаштирилган пренатал диагностика алгоритми ишлаб чиқилган ва унинг хромосома аномалияларини эрта аниқлаш аниқлигини ошириш ҳамда асоссиз инвазив аралашувлар сонини камайтириш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бирлаштирилган пренатал скрининг дастурлари ва ноинвазив пренатал тестнинг самарадорлиги ҳамда информативлигини қиёсий таҳлил қилиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор клиник амалиётда учта бирлаштирилган пренатал скрининг дастурининг киёсий таҳлили амалга оширилган ва уларнинг хромосома аномалиялари юкори хавф гуруҳидаги ҳомиладорларда диагностик самарадорлиги миқдорий жиҳатдан аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги 48-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида пренатал скрининг самарадорлиги ва информативлигини ошириш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича 21.06.2025 йилдаги 45-сон ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 26.05.2025 йилдаги 65-сон буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пренатал скрининг дастурларининг сезгирлик, спецификлик ва аниқлик кўрсаткичлари бўйича қиёсий таҳлили мазкур дастурларнинг диагностик самарадорлигини баҳолаш имконини берди. Бу эса ҳомиладорликни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, ҳомилада I триместрда хромосом аномалиялари юқори хавфини стратификация қилиш ҳамда аёлларни мақсадли йўналтириш (маршрутизация) тизимини оптималлаштиришга хизмат қилди. Натижада минимал иқтисодий харажатлар шароитида диагностика самарадорлиги сезиларли даражада оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал скрининг дастурларининг сезгирлик, спецификлик ва аниқлик кўрсаткичлари бўйича қиёсий таҳлил ўтказилиши мазкур дастурларнинг диагностик самарадорлигини баҳолаш, I триместрда ҳомилада хромосом аномалиялари юқори хавфини стратификация қилиш ва аёлларни мақсадли йўналтиришни оптималлаштириш имконини берди. Бу эса инструментал ва лаборатор диагностика харажатларини 139 нафар пациентда жами 43661533 сўмга қисқартиришга эришиш имконини яратди. Хулоса: пренатал скрининг дастурларининг сезгирлик, спецификлик ва аниқлик кўрсаткичлари бўйича қиёсий таҳлил натижалари диагностик жараённи оптималлаштириш орқали ҳар бир беморга ўртача 3384615 сўм маблағни тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: илк бор биринчи триместрда хромосома аномалиялари юкори хавфли ҳомиладорларни бошқаришда, она қонидаги эркин фетал ДНК таҳлилига асосланган ноинвазив пренатал тестдан фойдаланиш орқали дифференцирланган тактика асослаб берилди ва бу ёндашув анеуплоидияларни аниқлашнинг аниқлигини оширишга, асоссиз инвазив аралашувлар сонини камайтиришга, перинатал ўлим хавфини пасайтиришга ва ташхиснинг аниқлигини ошириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги 48-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида пренатал скрининг самарадорлиги ва информативлигини ошириш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича 21.06.2025 йилдаги 45-сон ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 26.05.2025 йилдаги 65-сон буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф даражаси ≤1:50 бўлган гуруҳда НИПТ (ноинвазив пренатал тест) анеуплоидияларни 98,2% ҳолатда юқори эҳтимол билан аниқлайди. Ҳомиланинг хромосома аномалиялари ривожланиш хавфи 1:51-1:100 бўлган гуруҳда эса НИПТ хромосома аномалиясини 95,3% ҳолатда тасдиқлайди, манфий натижанинг аниқлиги эса 96,7% ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар 1:51-1:100 хавф гуруҳидаги аёлларда инвазив аралашув ўтказиш мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилиш учун НИПТни қўллаш асосли эканлигини исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларни амалиётда қўллаш ҳомиладор аёлларда перинатал йўқотишлар хавфини камайтириш ва диагностика аниқлигини ошириш мақсадида FISH усули билан амниоцентез ўтказишдан олдин НИПТдан фойдаланиш имконини берди. Бу диагностика жараёнини оптималлаштиришга ва 139 нафар бемор мисолида 41746980 сўм маблағни тежашга хизмат қилди. Хулоса: НИПТнинг ≤1:50 хавф гуруҳида анеуплоидияни 98,2% аниқликда, 1:51-1:100 хавф гуруҳида эса 95,3% тасдиқлаш ва 96,7% манфий натижа аниқлиги билан кўрсатиши 1:51-1:100 гуруҳидаги аёлларда ушбу тестни қўллаш асосли эканлигини тасдиқлайди. Бу иқтисодий харажатларнинг қисқаришига олиб келади ва ҳар бир бемор учун ўртача 323620 сўм миқдоридаги моддий маблағларни тежаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор бирлаштирилган скринингнинг турли чегаравий қийматларида ноинвазив пренатал тест самарадорлиги қиёсий таҳли қилиниб, ушбу усулнинг ≤1:50 хавф даражасида юқори сезувчанлиги (98,2%) ҳамда 1:51–1:100 хавф оралиғида юқори диагностик аниқлиги (95,6%) сақланиб қолиши асосида пренатал текширув тактикасининг самарадорлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги 48-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида пренатал скрининг самарадорлиги ва информативлигини ошириш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича 21.06.2025 йилдаги 45-сон ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 26.05.2025 йилдаги 65-сон буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф даражаси ≤1:50 бўлган гуруҳда НИПТ анеуплоидияларни 98,2% ҳолатда юқори эҳтимол билан аниқлайди.. Ҳомиланинг хромосома аномалиялари ривожланиш хавфи 1:51-1:100 бўлган гуруҳда эса НИПТ хромосома аномалиясини 95,3% ҳолатда тасдиқлайди, манфий натижанинг 96,7% ҳолатдаги аниқлиги эса болада хромосома аномалиялари кузатилмаслигига олиб келади. Бу эса хромосома аномалиялари ривожланиш хавфи даражасини юқори аниқлик билан қайд этиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларни амалиётда қўллаш 1:51-1:100 хавф гуруҳида FISH усулида инвазив диагностика ўтказишдан олдин ва унинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилишда НИПТдан фойдаланиш, ≤1:50 хавф гуруҳида эса бевосита инвазив диагностика ўтказиш имконини берди. Бу диагностика жараёнини оптималлаштиришга ва 139 нафар бемор мисолида 41746980 сўм маблағни тежашга хизмат қилди. Хулоса: Ҳомиладор аёлларда хавф даражасига қараб, FISH усулидаги амниоцентез ўтказишдан олдин НИПТ орқали дифференциал ва мақсадли диагностикани қўллаш иқтисодий харажатларнинг қисқаришига олиб келади ва ҳар бир бемор учун ўртача 323620 сўм миқдоридаги моддий маблағларни тежаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор бирлаштирилган скринингнинг турли чегаравий қийматларида ноинвазив пренатал тест самарадорлиги қиёсий таҳли қилиниб, ушбу усулнинг ≤1:50 хавф даражасида юқори сезувчанлиги (98,2%) ҳамда 1:51–1:100 хавф оралиғида юқори диагностик аниқлиги (95,6%) сақланиб қолиши асосида пренатал текширув тактикасининг самарадорлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги 48-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида пренатал скрининг самарадорлиги ва информативлигини ошириш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича 21.06.2025 йилдаги 45-сон ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 26.05.2025 йилдаги 65-сон буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорликнинг I триместрида ҳомилада хромосом аномалияларини аниқлашга қаратилган пренатал диагностика бўйича оптималлаштирилган алгоритм ишлаб чиқилди. У хавф даражасига қараб НИПТ (ноинвазив пренатал тест) ва инвазив пренатал диагностика усулларини дифференциал қўллаш тамойилига асосланади. Мазкур алгоритмнинг самарадорлиги хромосом аномалияларини эрта аниқлаш аниқлигини ошириш ва асоссиз инвазив аралашувлар сонини камайтириш орқали исботланди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорликнинг I триместрида хромосом аномалияларини аниқлаш бўйича оптималлаштирилган алгоритмни амалиётга жорий этиш диагностик жараённи оптималлаштириш имконини берди ҳамда 139 нафар пациентда жами 41746980 сўм маблағни тежашга эришилди. Хулоса: юқори хавф даражаси (≤1:50; 1:51–1:100) га қараб НИПТни амниоцентез ва FISH усулини ўтказишдан олдин дифференциал ва мақсадли қўллаш иқтисодий харажатларни қисқартиришга хизмат қилади ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 323620 сўм маблағни тежаш имконини беради.